Оятуллоҳ, шунингдек, АҚШ коронавирусни яратишда иштирок этганликда айбланганини эслади. Хаменеийга кўра, ушбу фактни инобатга олган ҳолда, ҳеч қандай ақлли одам инфекциянинг янада кўпроқ тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган Вашингтоннинг ёрдамига рози бўлмайди.
"Сизга ишониш мумкин эмас", - Эрон олий раҳбари айтган шу сўзлар Эрон телевидениеси орқали тарқатилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Эроннинг асосий ва "энг ашаддий душмани", америка амалдорлари эса "ёлғончилар" ва "лўттибозлар".
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 22 мингга яқин. 1685 киши ҳалок бўлди, деярли 8 минг киши тузалди.
Аввалроқ, Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзян Хитойда коронавирус пайдо бўлиши Америка хавфсизлик кучлари ходимларининг иши бўлиши мумкин деб тахмин қилганди. Инфекциянинг Хитойда келиб чиқиши мумкин эмаслигининг исботи касаллик бўйича нол ҳолат АҚШда қайд этилгани ҳисобланади. Ушбу хулоса АҚШ касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC) директори Роберт Редфилднинг шов-шувли баёнотидан келиб чиқади.
Хаменеий АҚШнинг ёрдамидан нега воз кечишини тушунтирди
Эроннинг олий этакчиси Али Хаменеий АҚШнинг Эрон Ислом Республикасида коронавирус тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш таклифини қатъиян рад этди ва Вашингтонни ҳалокатли вирусни яратишда айблаганини эслади. Хаменеийга кўра, Оқ уй маъмуриятининг Теҳронга ёрдам беришга тайёрлиги ҳақидаги баёноти ғалати бўлиб кўринади, чунки АҚШ матбуотда айтилишича, уларнинг ўзи дори-дармонлар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди