Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мендан сўнг кофир бўлманглар» деган сўзлари
Изоҳ: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда тўртта ҳадис келтирган.
Мусулмон биродарига «эй кофир», деган кишининг ҳукми
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши биродарини кофирга чиқарса, албатта, иккисидан бири куфрга дучор бўлади», дедилар».
Шарҳ: (боа) сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Бошқа ривоятда унинг ўрнига (ҳора) сўзи ишлатилган. Аслида, унинг маъноси ҳам айнан (боа) сўзининг маъноси билан бир хил. Шунда ҳадиснинг маъноси қуйидагича бўлади: «Қайси киши ўзининг мўмин биродарини кофир деса, ўзи ёки биродари кофир бўлади».
Мусулмонни кофир деб ҳукм чиқаришнинг хатари
Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва ҳассос масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.
"Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаганлар кофир"ми?
Айрим тоифалар демократияни куфрда айблаш, Конституцияни куфр низоми сифатида баҳолаш борасидаги ўз ғояларини хаспўшлаш йўлида Қуръони каримнинг Моида сураси 44-оятидан усталик билан фойдаланган. Ушбу оятда Аллоҳтаоло шундай деган:
«Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).
Кофирларнинг дуолари ҳақида
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (Раъд сураси, 14-оят).
Кофирлар билан баҳслашиш ва курашиш ҳақида
Уларнинг тор доирага тушиб қолганини очиб бериш, тўқима, ботил сўз ва ҳаракатларининг аниқ далиллар билан берилган изоҳи
Мазлумнинг дуоси гарчи кофир булса хам, ижобат булиши
Мазлумнинг дуоси осий, фожир, мушрик ёки кофир булса хам, ижобат буладиган дуодир. Аллох, таоло Раъд сурасида шундай мархдмат килган:“Кофирларнинг дуолари мутлако зоедир” (14-оят).
Ғулувчилар кимларни кофир дейдилар
Замонамизда мусулмонларни кофир қилиш билан овора бўлганлар турли тоифаларнинг кофирлиги ҳақида фатво чиқарадилар. Уларнинг тутган йўлига назар солинадиган бўлса, қуйидаги рўйхат аён бўлади:
Мусулмонни кофир дейиш ҳукми
Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Айниқса, ҳозир ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайишининг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор.
Бировни кофир дейишнинг хатари
Бировни кофир дейишлик осон иш эмас. Чунки, бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир.