Мазҳаб фанатиклари орасида – яъни мазҳабларни кейинги, унинг жуда кеч талқини ва "мўътамад" мазҳаблар доим тўғри бўлганми, уларнинг уламолари "адашган Ибн Таймия ва Ибн Абдулваҳоб" дан фарқли равишда тақвода профессионал бўлганми, деган савол кўтариладиган бўлса, қандай бўлдики, биз ҳозирга ҳолатга келиб қолдик?
Мазҳабларнинг кейинги муфтийлари, масалан, муҳим дунёвий илмларни ўрганишни ман этишлари, фақат «авторитет»ларга тақлид қилишга чақириқлари ва бугунги диний ва дунёвий фанларнинг янги ўзгарган моҳиятига эътибор бермасликлари, писанд қилмасликлари қандай рўй берди?
Қандай бўлдики, Бухоро амири русларга қаршилик кўрсатиш учун милтиқ сотиб олмоқчи бўлганида, Бухоро муфтийлари унга милтиқ бидъат, қилич билан жанг қилиш кераклиги тўғрисида фатво бериб, натижада Бухоро амирлиги чор Россиясига мағлуб бўлди? ..
Қандай қилиб Ал-Ҳаром масжидида бир-бирининг ортидан намоз ўқимайдиган ҳар бир мазҳаб учун алоҳида тўртта имом пайдо бўлди?
Қандай қилиб Мисрдаги баъзи ҳукмдорлар "муътамад-фақиҳлар"дан давлат қонунларини ёзиш ва тузиш учун бир қанча фатволар беришни сўрашганда, улар бу қонунларни қайси мазҳабга кўра тузиш кераклиги ҳақида баҳслаша бошлашди ва натижада ҳеч нарса тақдим қилмади ва босқинчи француз қонунларига мурожаат қилишди?
Қандай қилиб Усмонийлар салтанатида бузуқлик, гомосексуализм, зулм, ичкиликбозлик авж олди, шариат ёш турклар ислоҳотларидан ва Ғарб таъсиридан олдин ҳам босқичма-босқич бекор қилинди?
Нима учун Усмонийлар салтанатининг шайхул акбари маслаҳатул мурсалга ишора қилиб, халифа Усмонларнинг қариндошларини, яъни янги султоннинг ака-укаларини ўлдириш мумкинлигига фатво бериб, қотилликни оқлади?
Нега Афғонистонда баччабоз (гомосексуализм), никаҳ ат таҳлил (биринчи никоҳни тиклаш учун уч талоқдан кейин бир кечага эр ёлланиши) ва яна кўп нарсалар амал қилади?
Нега Ҳижоздаги Пайғамбар алайҳиссалом масжиди ва Ҳаром масжиди ярми бўш бўлиб, нега миллионлаб одамлар Валийлар қабрлари устига тўпланиб, у ердаги ўликлардан ёрдамга чакириши мумкин бўлди?
Нима учун Арабистон ярим ороли деярли исломгача бўлган ҳолатга қайтди, бадавий қабилалари қиёматни инкор этди, баъзи жойларда бутлар қайтиб келди ва "Нажднинг буюк ҳанбалийлари" муфтийлари ҳеч қандай тарзда бу билан курашмадилар, лекин улар қабила бошлиқларидан мукаммал пул олиб турдилар?
Нима учун Дамашқда юз йил турган ва унга назр ва қурбонлик қилинган бир қоядан ўйилган бут ўрнатилган эди, токи Ибн Таймия бир ҳовуч шогирдлари билан уни синдириб, яна бир марта зиндонга тушишига сал қолди?
Бўлмаса, "муътамад" ва ҳоказолар ҳақида эртак айтишга одатланиб қолганлар, лекин аслида улар кўр-кўрона тақлидга берилганлар, борган сари суннат ва ижтиҳоддан узоқлашгани сари бидъат кўпайиб, исломий илмлар, уларнинг роли ва олимларнинг роли, Шариат бўйича бошқарув таназзулга юз тутган.
Кейин ҳамма нарсага ҳақ йўлдаги олимлар айбдор ва буларнинг барчаси билан курашган, тузатишга уринган, йўлда машаққатларга дучор бўлган одамлар айбдор бўлди. Ёки барча хатоларга қарамай, амалда тарк этилган кўплаб исломий илмларни жонлантирган Қуръон ва Суннатга қайтамиз деган одам айбдор бўлади. Қандай шармандалик!
Кейинги мазҳабларга кўр-кўрона эргашиш
Кейинги давр мазҳабларга таассубона эргашиш тарафдорларига саволлар бор(яъни бу ерда эътироз мазҳаб фиқҳига эмас, балки саволлар мазҳабларнинг ўзига қарши эмас, балки таассуб ва тарафкашликка қарши бўлади ...)
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси