close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
18.04.2020 22:54

"(...) Соғлиқни сақлаш тизимининг ночорлиги сабабли Россияда касалхоналар инфекция тарқатиш ўчоғларига айланмоқда. Тегишлича эҳтиёт чоралари кўрмаган шифокорлардан бири Коми Республикасида касаллик ўчоғи юзага келтирди. Бир неча кун ичида Узоқ Шимолдаги изолятсия қилинган минтақа Москва ва Санкт-Петербургдан кейин энг кўп таъсирланган учинчи минтақага айланди.

18.04.2020 07:08

Коронавирус нафақат одамлар соғлиғи учун хавфли, балки жамиятдаги қарама-қаршиликларни чуқурлаштиради, ирқчилик кайфиятларини ҳам кучайтиради. Агар «Ени шафак»нинг номини ошкор қилишни истамаган ҳамсуҳбатига ишонадиган бўлсак, Ҳиндистонда шундай ҳолат рўй бермоқда. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатда мусулмонларга «коронажиҳод» эълон қилинган: улар қамоққа олиниб, қийноққа солиняпти.

18.04.2020 06:56

Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Маас Bild нашрига берган интервьюда битта мамлакатдан, жумладан, Хитойдан, коронавирус туфайли кўрилган зарарни қоплашни кутмаслик керак деб айтди, шунингдек, касалликлар тарқалишига олиб келадиган маданият урф-одатларини ўзгартиршига чақирди.

18.04.2020 06:50

Туркияда коронавирус юқтириб олиш аниқланган ҳолатлари сони бир суткда 4,3 минг кишидан ортди, ўлганлар сони – 126 кишига, хабар қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа. Бир сутка ичида коронавирусдан ўлганлар сони Туркияда пандемия бошланган пайтдан буён максимал даражага етди.

18.04.2020 06:46

"Бу тахмин деярли вирус билан бир пайтда пайдо бўлди: бир неча ой давомида янги турдаги коронавирус келиб чиқиши табиий эмас, балки инсон томонидан – биологик қурол сифатида ишлаб чиқилган, деган фикр мавжуд. Бу қанчалик ҳақиқат бўлиши мумкин?" деб савол беради немис нашри Die Welt.

18.04.2020 06:36

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Марказий Осиё давлатларига коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётганидан хавотирда эмас, қолаверса ажабланаётгани ҳам йўқ. Американинг ўз роли ва ўрни бор, дейди у. Журналистлар билан телефон мулоқотда Помпео "Америка Овози"нинг бу борадаги саволига жавоб берди.

18.04.2020 01:37

Ҳиндистон чоршанба куни "Таблиғи Жамоат"и  гуруҳи раҳбари (аниқроғи, жамоат фракцияларидан бирининг раҳбари) Мавлон Саад Кандехлявийни ва яна олтита аъзосини қасддан қотилликда айблади, деди Ҳиндистон полицияси вакили. Эслатиб ўтамиз, "Таблиғи жамоат" ҳозирда барча ҳинд янгиликларининг сарлавҳаларида, чунки Ҳиндистонда коронавируснинг турли ҳолатлари жамоат йиғилишлари билан боғлиқ.

18.04.2020 01:16

Европа Иттифоқи Туркманистонни ушбу мамлакат аҳолиси жон бошига тўғри келадиган даромад жуда катта эканлиги сабабли COVID-19 эпеидемияси туфайли молиявий ёрдам оладиган мамлакатлар қаторига киритмади. Бу ҳақида 15 апрель куни ҳукумат тарафдори бўлган Orient нашри маълум қилди, «Хроника Туркменистана» мустақил нашри эса 16 апрелда юзага келган вазиятни танқид қилиб чиқди.

18.04.2020 01:09

Европа Иттифоқи коронавирусдан кучлироқ бўлиб, демократик қадриятларни, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни йўқотмасдан чиқиши керак, деди Брюсселда Европарламент пленар йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида ЕП раҳбари Давид Сассоли.

18.04.2020 01:00

Америка разведкаси ўтган йилнинг ноябрида мамлакат раҳбариятига Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар қилганди, деб ёзади The Times of Israel. Нашр маълумотларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти бу маълумотга қизиқмади, лекин бунда Вашингтон ушбу хабарни НАТО бўйича иттифоқчиларига, жумладан, Исроилга етказди.

17.04.2020 22:07

Кўпинча «Ҳизбут-таҳрир» тарафдорларидан уларнинг "секта" эмас, балки "Исломий мафкурага эга сиёсий партия" эканликларини эшитишга тўғри келади. Сектант доимо ўзини бирон бир сектага мансуб эканини рад қилиши аниқ. Бундан ташқари, жалб қилинган одам "адашганлар гуруҳида" эканлигини билмаслиги ёки шубҳа қилмаслиги ҳам мумкин.

17.04.2020 10:59

Эрон парламенти эълон қилган ҳисоботга кўра, ушбу мамлакатда коронавирус оқибатида ўлганлар сони ОАВда эълон қилинганидан икки баравар кўп. Буни шу билан изоҳлашмоқдаки, COVID-19 у ёки бу аломатлари бўлган фуқаролардан коронавирусга таҳлил олинмаган, шунингдек, тиббиёт статистикасида хатоларга йўл қўйилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase