close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маас Хитойдан COVID-19 туфайли кўрилган зарарнинг қопланишини кутмасликка чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Маас Bild нашрига берган интервьюда битта мамлакатдан, жумладан, Хитойдан, коронавирус туфайли кўрилган зарарни қоплашни кутмаслик керак деб айтди, шунингдек, касалликлар тарқалишига олиб келадиган маданият урф-одатларини ўзгартиршига чақирди.

Аввалроқ Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров коронавирус туфайли етказилган зарарни қоплаш ҳақида Хитойга ғарб мамлакатларидан янграган даъволарга йўл қўйиш мумкин эмас деганди.
"Менимча, бу пуллрни Хитойдан талаб килиш мумкин, деб гапириш хомхаёлдан бошқа нарса эмас… Харажатларни айнан битта мамлакатдан талаб қилиш мумкинлигига ишониш ҳақиқатдан йироқдир", - деди Маас. У коронавируснинг молиявий ва иқтисодий оқибатларига қарши кураш бевосита вируснинг ўзи билан курашга қараганда қимматга тушади қўшимча қилди у ва барча мамлакатлардан, жумладан, ЕИ даражасида ҳисса кутилишини таъкидлади.
У шунингдек, касаллик ўша ердан тарқалиши мумкин бўлган Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори очилишини «тушунмаганлиги»ни айтди.
"Биз пандемия ҳақида гапирганда гигиена ҳақида гапирамиз. Биламизки, бошка мамлакатларда, минтақаларда умуман бошқача маданият ва гигиенага бошкача ёндашув… агарда биз келажакда шунга ўхшаш пандемия такрорланишига йўл қўймасликни истасак, кўп нарса гигиенага боғлиқ бўлади… Ҳар бир киши ўз ҳиссасини қўшиши керак, эҳтимол, маданият урф-одатларини ўзгартиршига тўғри келади. Бу ерда биз ҳам шундай қиламиз: биз бошқача мулоқот қиламиз, биз масофа ушлаймиз, бошқа қўл сиқишиб кўришмаймиз, ҳамма жойда ниқобда юрамиз", - деди вазир.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase