close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 78546 кишига етди

Туркияда коронавирус юқтириб олиш аниқланган ҳолатлари сони бир суткда 4,3 минг кишидан ортди, ўлганлар сони – 126 кишига, хабар қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа. Бир сутка ичида коронавирусдан ўлганлар сони Туркияда пандемия бошланган пайтдан буён максимал даражага етди.

"Бугун 4353 та янги ҳолат аниқланди, жами касалланганлар сони – 78546 кишига етди. Биз бугун 126 кишини йўқотдик, жами ўлганлар сони – 1769 кишига етди. 8631 киши тузалиб кетди", - деб ёзди Хўжа Twitter да.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 мартда COVID-19 янги коронавирус инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 2 миллиондан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қад этилган, 135 минг дан ортиқ киши вафот этган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase