close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОАВ: АҚШ разведкаси Исроил ва НАТОни коронавирус ҳақида олдиндан огоҳлантирганди

Америка разведкаси ўтган йилнинг ноябрида мамлакат раҳбариятига Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар қилганди, деб ёзади The Times of Israel. Нашр маълумотларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти бу маълумотга қизиқмади, лекин бунда Вашингтон ушбу хабарни НАТО бўйича иттифоқчиларига, жумладан, Исроилга етказди.

The Times of Israel ёзишича, исроиллик амалдорлар америкалик ҳамкасбларидан олинган маълумотларни муҳокама қилган. Уханда COVID-19 тарқалгани ҳақида гўйки Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам билган, бироқ "ҳеч қандай чора кўрмаган".
Аввалроқ АВС телеканали шунингдек, АҚШ махсус хизматлари кузнинг охирида Оқ уйни вирус тарқалиш хавфи ҳақида хабардор қилганини маълум қилган. Ухандаги касаллик ҳақида маълумотлар шунингдек, сунъий йўлдош ёрдамидаги тасвирлардан ҳам олинган. Разведка эпидемия «ҳақиқий ҳалокат»га айланади деб таъкидлаган.
Ўз навбатида, Трамп бу хабарларни инкор қилган ва уларни фейк-хабарлар деб атаган. Унинг сўзларига кўра, ABC «бу ёлғон хабарни маълум қилаётган пайтида» хато қилганини биларди.
Коронавирус пандемияси
Уханда номаълум пневмония касаллиги авж олгани ҳақида ўтган йилнинг декабрида маълум бўлганди. Олимлар касаллик қўзғатувчисини аниқладилар – бу янги турдаги коронавирус эди.
Март ойининг ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия ҳақида эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича жами икки миллион атрофида касаллик юқтирганлар қайд этилган бўлиб, шундан 135 минг киши вафот этган.
Энг мураккаб вазият АҚШда кузатиляпти – 632 минг киши касалланган ва 28 минг киши ўлган. Исроилда касалланганлар сони 12 мингга етди, 140 киши вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase