close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон парламенти: мамлакатда COVID-19 дан ўлганлар сони аввал маълум қилинганидан анча кўп

Эрон парламенти эълон қилган ҳисоботга кўра, ушбу мамлакатда коронавирус оқибатида ўлганлар сони ОАВда эълон қилинганидан икки баравар кўп. Буни шу билан изоҳлашмоқдаки, COVID-19 у ёки бу аломатлари бўлган фуқаролардан коронавирусга таҳлил олинмаган, шунингдек, тиббиёт статистикасида хатоларга йўл қўйилган.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги унга жиддий айбловлар қўйилган ушбу ҳисобот борасида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади. Шу билан бир пайтда, халқаро экспертлар аввалроқ Эрон бўйича маълумотлар аниқ бўлмаслиги мумкин эканини айтгандилар.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 76389 киши коронавирусга чалинган; 4777 киши ўлган, хабар қилади IRNA.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase