Аммо тақдирнинг ғаройиб ўйинига кўра рўмол ёки бошни ўровчи кийим, агар уни католик монах аёл ўраса авлиёлик рамзи, Яратганнинг "қиёфаси" ва шаъни сифатида эркакнинг аёл устидан ҳукмронлиги белгиси сифатида қаралади-ю, худди шу нарсани мусулмон аёл ҳимоя максадида ўраса, камситишлилик ва жабр зулмнинг зоҳир бўлиши деб қаралади... Ғарбликлар нуқтаи назарида аёлларга жабр-зулум ва уларни камситишнинг энг ёрқин тимсоли бўлмиш ҳижоб ёки ёпинчиқ масаласига ойдинлик киритиш лозим. Яҳудий-христианлик анъанасида ҳам аёлларнинг бошини ўраш ҳодисаси бўлганми?
Библия адабиёти бўйича профессор раввин Менахаем Браер ўзининг «Яҳудий аёли раввинлик адабиётида» номли китобида кўрсатадики, яҳудийларда аёллар жамоат жойларида ундай-бундай ҳолда эмас, балки айнан бошларини ўраган ҳолда, баъзан эса ҳатто кўздан бошқа ҳамма жойини бекитган ҳолда кўриниши русум булган. Муаллиф қадимий устозлардан бирининг сўзини келтиради: «Исроил қизларига бошлари очиқ ҳолда чиқиш ярамайди».
«Ўз хотинига сочларини кўрсатишга рухсат берган эркакка лаънат бўлсин - ўз сочларини зийнат учун кўз-кўз қилувчи аёл бахтсизлик келтиради".
Раввинлик ҳуқуқи боши очиқ ҳолда бўлган турмуш қурган аёллар иштирокида Худога ҳамду сано айтиш ёки ибодат қилишни таъқиқлайди, чунки боши очиқ аёл "яланғоч" ҳисобланади. Шу билан бирга бошини ўраб юриш ҳамиша ҳам камтарлик аломати ҳисобланмасди. Баъзан рўмол ўраш кўпроқ аёлнинг олий насабини, унинг эгалик эканлигини, унга ёндошиш мумкин эмаслигини, унинг эрининг тақводор эканлигини кўрсатган. Паст табақали аёллар кўпинча юқори ижтимоий мавқеъга эгадек бўлиб кўриниш учун ҳам рўмол ўраганлар.
Европада яҳудий аёллар ХIX асргача, яъни уларнинг ҳаёти дунёвий маданият билан боғланиб қолган давргача, бошларини ўраб юришни давом эткизганлар. Ундан кейин эса баъзи яҳудий аёллари бошни ўровчи ўзига хос восита сифатида парик кия бошладилар. Бугун эса уларнинг энг художўйлари ҳам бошларини ўрамайдилар, аммо баъзи аёллар, масалан, хасидларнинг вакиллари ҳалигача парик кийишни давом эттирадилар.
Христианликка келадиган бўлсак, католик монах аёллари аср-асрлардан буён бошларини ёпиб келадилар. Аммо масала фақат шу билан тугамайди.
Аёлларнинг бошларини ўрашлари ҳақида "авлиё" Павелнинг Инжилдаги айтганлари жуда ҳам қизиқ: "Шунингдек мен ҳар қандай эркакка бошлиқ - Масеҳ, хотинга бошлиқ - эр, Масеҳга бошлиқ - Худо эканлигини билишларингизни истайман. Боши ёпилган ҳолда ибодат ёки башорат қилувчи эр киши ўз бошини маломатга қолдиради, шунингдек боши очиқ ҳолда ибодат ёки башорат қилувчи аёл ҳам бошини маломатга қолдиради, чунки бундай қилиш у (аёл)нинг боши қириб ташланиши билан бир хил; агар аёл бошини ўрашни истамаса уни қириб ташласин; агар аёл сочи қирқилишидан ёки қириб ташланишидан уяладиган бўлса, унда бошини ўрасин. Шундай қилиб эркак бошини ўраши керак эмас, у худонинг қиёфаси ва шарафидир; хотин бўлса эрнинг шарафидир. Чунки эркак аёлдан эмас, балки аёл эркакдан бунёд бўлган, эр хотин учун эмас, балки хотин эр учун яратилган. Шунинг учун ҳам аёл ўз бошида унинг устидан фаришталар учун ҳукмронлик белгисига эга бўлиши лозим". (1 Коринфликларга 11: 3-10).
Шундай қилиб, Павел аёлларга Худонинг қиёфаси ва шарафи бўлган эркакларнинг улар устидан ҳукмронлиги белгиси сифатида бошларини ўраб юришларини буюради. Католик черковининг диний ақидалари ҳам аёлларга черковда бошларини ўраб юришни буюради. Юқорида айтилганлардан келиб чиқадики, аёлларнинг бошларини ўраб юриш "удуми" Ислом томонидан кашф этилмаган. Аммо бу урф Ислом томонидан қуллаб-қувватланган. Қуръон имонли аёллар камтарлик ва иффатлилик кўрсатган ҳолда бошини, кўкрагини ва бўйнини ёпиб юришларини таълим беради: "(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар- Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар. Ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб турадигани (яъни юз, кафтлар ва оёқларнинг тўпиқдан паст қисми) дан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушуриб олсинлар" (Нур сураси, 30-31).
Авратлар нега бунчалик муҳим? Қуръон буни қуйидагича изоҳлайди:
"Эй Пайғамбар, хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устиларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар! Мана шу уларнинг (ким эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (услубдир)" (Аҳзоб сураси, 33:59).
Авратни яшириш аёлни унинг шаънига тегишдан сақлашга қаратилгандир. Яъни аёлларни боши ва баданини ёпиб юришга буюрилишидан ягона мақсад уларни ҳимоя қилишдир.
Христианликдан фарқли ҳолда Исломда ҳижоб эркакнинг аёл устидан ҳукмронлик белгиси эмас; Яҳудийликдан фарқли ҳолда у зодагон эрлик аёлларнинг ўзига хос ажратувчи белги ҳам эмас. Ҳижобнинг Исломдаги маъноси фақатгина аёлни унинг шаънига бўладиган тажоввуздан сақлашдир. Аммо тақдирнинг ғаройиб ўйинига кўра рўмол ёки бошни ўровчи кийим, агар уни католик монах аёл ўраса авлиёлик рамзи, Яратганнинг "қиёфаси" ва шаъни сифатида эркакнинг аёл устидан ҳукмронлиги белгиси сифатида қаралади-ю, худди шу нарсани мусулмон аёл ҳимоя максадида ўраса, камситишлилик ва жабр зулмнинг зоҳир бўлиши деб қаралади.
Авратлар нега бунчалик муҳим?
...Христианликдан фарқли ҳолда Исломда ҳижоб эркакнинг аёл устидан ҳукмронлик белгиси эмас; Яҳудийликдан фарқли ҳолда у зодагон эрлик аёлларнинг ўзига хос ажратувчи белги ҳам эмас. Ҳижобнинг Исломдаги маъноси фақатгина аёлни унинг шаънига бўладиган тажоввуздан сақлашдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Миссионерлар
|