close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
28.02.2024 23:10

Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва ҳассос масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.

28.02.2024 19:44

Маълумки, Қуръони карим оятларининг барчаси мутавотир ҳисобланади. Бу Оламлар Роббисининг китобида собит бўлган ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз, ҳар бир оят ўта ишончли равишда бизгача етиб келган дегани бўлади. Ақида илмидан биламизки, Қуръони каримда собит бўлган нарсани инкор қилган одам Ислом доирасидан чиқади.

28.02.2024 19:02

Аслида бировга лаънат айтиш деганда, уни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаш маъноси тушунилади. Мўмин киши бошқа бир мўмин биродарини Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаши оқибати хатарли бўлган ишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни бир-бирларига лаънат айтишдан қайтарганлар:

28.02.2024 18:50

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга, У Зот мени ҳақ ила юборганлигига шаҳодат келтирмагунча; ўлимга иймон келтирмагунча; ўлимдан кейин қайта тирилишга иймон келтирмагунча ва қадарга иймон келтирмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривоят қилишган.

28.02.2024 18:35

«Кўринмайдиган нажосатларни поклашнинг йўли шуки, ювувчи уни пок бўлди, деб ғолиб гумон қилгунича ювилади». Чунки нажосатни кетказиш учун такрор зарурийдир. Лекин бу билан нажосатнинг кетгани аниқ бўлмайди. Шунинг учун қиблани аниқлаш масаласидаги каби, ғолиби гумон эътиборга олинади. Уламолар (ғолиби гумонни) уч марта ювиш билан белгиладилар. Чунки ғолиби гумон мана шу адад билан ҳосил бўлади. Енгиллик мақсадида зоҳир сабаб (яъни уч марта ювиш) ғолиби гумон ўрнига қўйилади. Уйқудан уйғонган киши борасидаги ҳадис ҳам буни қувватлайди.

28.02.2024 18:09

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро Жиноят суди томонидан дастлабки буйруқ берилганидан бери Ғазо секторидаги 2850 Фаластинлик аёллар ва болалар Исроил геноцидида айбланувчиларнинг қурбонига айланишди. Бу ҳақида блокланган эксклав ҳукуматининг матбуот хизматида айтилган.

28.02.2024 17:58

Исроил армияси кечаси билан Ғазо секторининг бир неча ҳудудига қарши ҳужум уюштирди ва оқибатида фаластинлик ўнлаб инсон ҳалок ўлди, кўпчилик тан жароҳати олди.

28.02.2024 17:46

Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануел Албарес мамлакати 7 октябрдан бошлаб Исроилга қурол сотишни тўхтатганини айтди. Мавжуд вазият давом этар экан, биз Исроилга қурол сотмаймиз”, деди.
Албарес Ню-Ёркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида матбуот анжумани ўтказди. Албарес Исроилга қурол эмбаргоси киритадими, деган саволга:  Унинг таъкидлашича, 7 октябрдан кейин Исроилга янги қурол сотиш лицензияси берилмаган. Албареснинг таъкидлашича, шу сабабли амалда Исроилга нисбатан эмбарго жорий этилган.
Мавжуд вазият давом этар экан, биз Исроилга қурол сотмаймиз”, деди.
Испания Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (УНРWА) 3,5 миллион евролик молиялаштиришни эълон қилганликларини билдирган Албарес, қисқа муддатда буни қандай ошириш мумкинлигини кўриб чиқаётганликларини қайд этди.

28.02.2024 17:34

Пойтахт Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аеропортида уни Ар-Риёд амири ўринбосари шаҳзода Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Абдулазиз кутиб олди.

28.02.2024 16:49

Саудия Арабистони ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ҳаж ва умра вазирлиги берган маълумотга таяниб, Gulf News хабар берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase