close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил ҳужумларида Ғазода 5000 дан зиёд одам ўлган

Исроил 24 соат ичида ғазода камида 320 та нишонни урганини, жумладан ХАМАС жангчиларига тегишли тунеллар, ўндан ортиқ қўмондонлик ва назорат пунктларига зарба берилганини маълум қилди.

Исроил 24 соат ичида ғазода камида 320 та нишонни урганини, жумладан ХАМАС жангчиларига тегишли тунеллар, ўндан ортиқ қўмондонлик ва назорат пунктларига зарба берилганини маълум қилди.

Фаластин матбуоти ғазонинг асосан марказий ва шимолий ҳудудлари ҳужумга учраётгани ҳақида хабар бериб, Жабалия қочқинлар лагери ёнидаги бир уйга ҳужумда бир неча одам ўлганини билдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти секторда озиқ-овқат, сув, дори-дармон оз қолаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. ўнлаб касалхоналар электр қувватисиз қолгани, кун-сайин кўпайиб бораётган ярадорлар наркозсиз операция қиинаётгани айтилади.
“Чақалоқларнинг барчаси, кўриб турганингиздек, заиф, озғин, сурункали диққатга муҳтож. Улардан бири 26 ҳафтада туғилди, вазни 880 грам. Ампитсиллин, гентамитсин каби оддий дорилар етишмаяпти; 17 та вентилятордан еттитаси ишламаяпти. 55 та чақалоқга қараяпмиз. Электр қувватудан айрилсак, электр қувватига муҳтожлар беш дақиқа давомида нобуд бўлади”, - дейди касалхоналардан бирининг бош шифокори Носир Булбул.
Шу кунга қадар Исроил ҳужумларидан нобуд бўлган фаластинликлар сони 5000 дан ошиб кетди.
"Бизни ғазо шаҳридан кетишга мажбурлашди. Хон-Юнус хавфсиз эканини айтишди, аммо Хон-Юнусга кеча қаттиқ ҳужум бўлди”, - дейди ғазоликлардан бири.
Европа раҳбарлари Исроилга бирин-кетин ташриф буюриб, у билан бирдам эканини билдиришга ошиқмоқда. Бугун Греция ва Нидерландия бош вазирлари Бенямин Нетаняху билан кўришди, ХАМАСнинг 7-октабр куни Исроилга ҳужумларини қоралашди.
Бугун иттифоқга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Люксембургда тўпланиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди, ғазога ёрдам етказиш учун гуманитар танаффус заруратига урғу берди.
"Касалхоналар ёпилаётгани, гуманитар ёрдамга йўл тўсилгани, сув, озиқ-овқатнинг йўқлиги бизни қаттиқ ташвишга солмоқда. Гуманитар сулҳ жорий этишга чақирамиз”, - дейди Словения вазири Таня Фаён.
Қўшма Штатлар Яқин Шарқда каттароқ можаронинг олдини олиш учун минтақада ҳарбий салоҳиятини кучайтираётганини билдирмоқда. Мудофаа вазири Ллойд Остин Америка манфаатларига қарши ҳар қандай таҳдидга қатъий равишда жавоб берилиши ҳақида огоҳлантирди.
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатини Ғазода таг-туги билан емиришни ўз олдига мақсад қилган Исроил секторга ҳаводан зарба беришда давом этаркан, можаронинг кенгайиши эҳтимоли кўпларни хавотирга солмоқда.
Қўшма Штатлар эҳтимолий таҳдидларга қарши чора кўриш мақсадида Яқин Шарқда ҳаво мудофааси тизимларини кўпайтирмоқда.
“Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларимизга ракета ва дрон ҳужумларини кўрдик. ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, тегишли чора кўришга иккиланмаймиз”, - деди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.
Қисқа вақт ичида минтақадаги бир неча мамлакатни айланиб чиқган Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ минтақада ҳарбий салоҳиятини оширишини эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олишга қаратилгани билан изоҳлади.
“Иккинчи ёки учинчи фронт очилишини истамаймиз. Минтақадаги ҳарбийларимиз ўққа тутилишини хоҳламаймиз. Бироқ шундай бўлса, бунга тайёрмиз”, - деди у.
АҚШ ҳарбий тайёргарликлар кўраётган бир пайтда Туркия ва қатор бошқа мамлакатлар фаластинликларга гуманитар ёрдам юбориш билан овора. ғазонинг Миср билан чегарасидан ёрдам юки ортилган автокарвонлар ўта бошлаган.
“Тунда 200 мингга яқин одамни кечки овқат билан таъминлашга муваффақ бўлдик. Бироқ бу етарли эмас. Бу денгиздан бир томчи холос. Одамлар оч”, - дейди БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Синди Маккейн.
АҚШ Конгрессининг қуйи палатасида спикерни сайлаш жараёни чўзилгани сари Қўшма Штатлар Яқин Шарқга доир қонунларни қабул қилишга ожизлик қилмоқда.
“Дунё аланга ичида. Биз қилаётган иш жуда хавфлидир ва энг муҳими шармандали, чунки бу душманларимизга куч-қувват бермоқда”, - дейди палатанинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Майкл Маккол.
Янги спикер қачон сайланиши аниқ эмас. Спикерликка дастлабки иккита республикачи номзод бир ҳафтада пойгадан чиқишди. Бугун тўққизта янги номзод партиядошларини нега спикер бўлишга лойиқ эканига ишонтиришга ҳаракат қилади. Сешанба куни улар овозга қўйилиб, ягона номзод танланиши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase