close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайда урушга тайёрланяпти

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолайда чегара ўрнини босадиган назорат чизиғида қўшинларни ажратиш ҳақида музокараларнинг навбатдаги давраси самарасиз якун топди.

Қўшма Штатлардаги кузатувчиларнинг айтишича, бу ҳудуд Хитой ўз қўшниси билан зиддиятга киришиши мумкин бўлган Тайвандан кейинги иккинчи нуқтага айланган. Деҳли, Пекиннинг устувор кучга эга эканлигини ҳисобга олиб, Ҳиндистон билан бир қаторда, АҚШ, Япония ва Австралияни ҳам ўз ичига оладиган QUAD гуруҳига таянишга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ, экспертнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар фақат инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар иштирокида AUCUS блокини ташкил қилганидан сўнг, ҳинд сиёсатчилари Хитой билан баҳсда шерикларнинг ёрдамига умид қилишда ҳеч қандай маъно йўқлигига амин бўлишди.
Охирги пайтларда халқаро янгиликлар сарлавҳаларда Хитой бомбардимонларининг Тайван осмонидаги парвозлари ва оролга десант тушириши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Лекин, CNN таъкидлашича, Ғарбдан минглаб километр узоқликда жойлашган, қайнаб турган яна бир ҳудудий низо биринчи бўлиб юзага чиқиши мумкин. 16 ой олдин Хитой ва Ҳинд аскарлари Галван водийсида назорат чизиғи бўйлаб қўл жангига киришди. Ҳозир эса, зиддиятлар яна авж олмоқда. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ҳар икки томон аскарлари қўлга олинган. Бундан ташқари, ҳар икки томон ўз позициясини мустаҳкамлади ва деэскалация бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Реал назорат чизиғи 1962 йил баланд тоғларда уруш бошланганида ўрнатилган эди. Лекин иккала томон ҳам бу чизиқнинг аниқ ўтиш жойи ҳақида келиша олмади ва ҳар бир томон иккинчисини ўз ҳудудини кенгайтиришга уринишда айбламоқда. Ўшандан бери, ҳалокатли якунлари бўлган тўқнашувлар рўй берди. 2020 йилнинг 20 июнида эса ўқотар қурол ишлатмасдан туриб тўқнашув бўлди. 20 нафар ҳиндистонлик ва тўрт нафар хитойлик аскар ҳалок бўлди. Икки томон қўмондонлари ўртасида 13 тур музокаралар бўлиб ўтди. Сўнгги музокара натижа бермади. Ҳиндистон мудофаа вазирлиги кескинлик икки томонлама шартномаларни бузган ҳолда Хитойнинг статус-квони ўзгартиршига бир томонлама уринишлар сабаб бўлди, демоқда. Ҳиндистон томони конструктив таклифларни илгари сурди, аммо Хитой томони келишиш кайфиятида эмасди.
Пекин бошқача изоҳ бермоқда. Хитой самимийлик намойиш этмокда, Ҳиндистон эса, хаёлий ва бемаъни талабларни илгари сурмоқда, деди Хитой халқ озодлик армияси (НОАК) ғарб қўмондонлиги вакили, полковник Лун Шаохуа. Пекинда чиқадиган Global Times газетаси, хорижий ўқувчилар учун Хитой «карнайи», жанговар руҳдаги изоҳлар берди. "Хитой музокаралар даврасида Ҳиндистоннинг бемаъни талабларини рад қилибгина қолмай, ҳиндларнинг ҳарбий тажовузларига қарши ҳимоялнишга тайёр бўлиши керак", – таъкидлади газета. Зиддият кучайганлигининг сабабларини изоҳлар экан, Хитойнинг турли давлат ОАВ шунга ўхшаш жавоб бермоқда. Ҳамма нарсада АҚШ айбдор. Шанхайдаги Фудан университети халқаро тадқиқотлар институти профессори Лин Минван матбуотга айтишича: "АҚШ президенти Джозеф Байден Ҳиндистон ҳукумати билан тез-тез мулоқот қилди. Улар Хитойнинг ўсишига қандай қилиб халақит бериш режаларини муҳокама қилдилар.
Бунда хитойлик шарҳловчилар сентябр ойида биринчи бор виртуал эмас, балки Байден, шунингдек, Ҳиндистон, Япония ва Австралия етакчиларининг шахсий иштирокидаги саммит бўлиб ўтганини ёдга олиб ўтмоқда.
Indian Express газестасининг эслатишича, ўтган йили тўқнашув бўлиб ўтган водий яқинидан ўтган стратегик шоссе Хитойнинг иккита нотинч автоном ҳудуди – Шинжон ва Тибетни бирлаштиради. Шу сабабли, эришилган келишувларга қарамасдан, хитойликлар ўз бўлинмаларини водийдан олиб чиқиб кетиш ниятида эмас. Лекин барибир келишиш керак, таъкидлайди газета.
India Strategic журналининг маслаҳатчи-муҳаррири Винай Шукла ҳам шунга ўхшаш фикр билдирди. "Ҳиндистон QUAD ташкил килинишига катта умид боғлаганди. Бироқ Вашингтон инглиз тилида сўзлашувчи иккита қадрдон иттифоқчисини Тинч океанида Лондон ва Канберра иштирокида эксклюзив AUCUS блоки шакллантиришга ишонтирганидан сўнг Деҳлида кўпчиликка Хитой билан чегара низоларини ҳал қилишда АҚШ ва унинг яқин иттифоқчилари ёрдамидан умид қилиш керак эмаслиги аён бўлди. Ечимни икки томонлама асосда излаш керак", – деди эксперт.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase