Баёнот АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва унинг Исроил ва БААдаги ҳамкасблари билан яҳудий ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини давом эттиришга бағишланган музокаралар олдидан берилди. Беннет унинг мамлакат ўз қўшнилари билан муносабатларни яхшилашни қанчалик исташидан қатъи назар, Американинг Исроил ҳеч қачон ён бермайдиган нарсалар борлигини ёддан чиқармаслиги кераклигини эслатди.
Исроил Бош вазири ўз баёнотини Голан келажагига бағишланган ва Исроил ўнг қанот вакиллари орасида машҳур бўлган нашр – «Макор Ришон» газетаси томонидан ташкил этилган анжуманда берди. Беннетнинг қайд этишича, 1967 йилги уруш ортидан Сурия назоратини йўқотган ушбу ҳудудга эгалик қилиш масаласи узил-кесил ҳал қилинган ва бу масала юзасидан муҳокамалар ўринсиз.
"Голан тепаликлари – Исроилники. Нуқта", – деди Бош вазир. У Ғарбнинг Сурия ҳукумати билан муносабатлари қандай ривожланишига қарамасдан, Исроил ўз позициясини ўзгартириш ниятида эмаслигига алоҳида эътибор қаратди.
Беннетнинг сўзларига кўра, унинг ҳукумати Голанни яҳудий давлатига иқтисодий жиҳатдан кучлирок интергациялашни мақсад қилган. "Олти ҳафтадан сўнг биз бу ерда, Голан тепаликларида, ҳукумат йиғилиши ўтказамиз, унинг давомида биз Голан тепаликларини ривожлантириш миллий дастурини тасдиқлаймиз. Ушбу дастур доирасида иккита аҳоли пункти қурилиши лойиҳаси тасдиқланади, иш ўринлари яратиш ва ушбу соҳаларга сармоя киритиш учун имтиёзлар берилади", - деди Исроил Бош вазири.
Муддат ҳам эътиборга лойиқ – олти ҳафта. Гап шундаки, кузда муҳим ҳодиса: Судан ва Исроил ўртасида муносабатларни расман нормаллаштириш кутилмоқда. Тегишли тадбир Вашингтонда оқ уйда бўлиб ўтади. Уни ўтказишнинг тахминий санаси - октябрь ойининг охири. Блинкеннинг Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид ҳамда БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ бин Зайд ал Наҳайан билан ўтказадиган уч томонлама музокараларда айнан шу мавзу муҳокама қилинади. Музокаралар «Иброҳим келишувлари» - Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувлар тузилганлигининг бир йиллигига тўғри келади. Ундан кейин Баҳрайн ва Марокаш билан яҳудий давлат одатда шунга ўхшаш шартномалар тузилганди. "Иброҳим келишувлари" ва уларнинг оқибатларини Дональд Трамп президентлигининг деярли энг катта ташқи сиёсат ютуғи деб атади. Айтганча, Голан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олиш тўғрисидаги декларация айнан унинг даврида, 2019 йилда имзоланган эди.
АҚШ президенти ўзгарганидан кейин Джозеф Байден маъмурияти вакиллари Исроилнинг қўшни араб давлатлари билан яқиннлашуви курси давом этиши ҳақида бир неча марта баёнот берди. Голан борасида эса, давлат департаментининг позицияси янги президент даврида аниқ бўлмай қолди. Янги президент 2019 йилги декларацияни қайта кўриб чиқмаслигини айтиб, шу билан бирга, «агар Суриядаги вазият ўзгарадиган бўлса», Голанга эгалик қилиш масаласини кўриб чиқишга қайтиш мумкинлигини айтиб ўтилди. Шундай қилиб, давлат котиби Байденнинг жамоаси Трамп жамоасидан фарқли ўлароқ, араб давлатлари билан муносабатларда ҳаракат эркинлигини сақлаб қолишни истайди ва 1967 йил урушидан кейин яҳудий давлатига ўтказилган барча ҳудудларни Исроил деб тан олишга интилмайди.
Беннетнинг баёноти Байден маъмурияти унга кўп умидлар боғлаган Исроил-Судан тинчлик битимини сўроқ остида қолдиради. Бу араблар ва яҳудийлар ўртасидаги муносабатларни нафақат Трамп яхшилай олиши мумкинлиги ҳақида аниқ далил бўлади. Бу Байденнинг йирик ғалабаси буларди ва бу унинг учун жуда муҳимдир. Зеро, унинг ташқи сиёсатини ҳали муваффақиятли деб бўлмайди. Албатта, Судан-Исроил келишувлари Америка жамоатчилиги назарида Афғонистондаги муваффақияцизлик ўрнини қоплай олмади. Шунга қарамай, Трамп бутунлай муваффақият қозонмаган жойда Байден муваффақият қозонган бўларди. Унинг маъмурияти Суданни Исроил билан тинчлик шартномаси тузишга ёзма мажбурият беришга кўндирди. Расмий Хартумнинг розилиги нархи мамлакатни террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқаришдир. Бироқ, Трамп бошқаруви остида Судан-Исроил муносабатларини нормаллаштириш бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган. Айни пайтда, Судан аввалги позициясидан узоқлашмаяпти: Голан тепаликлари унинг учун Сурия ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади. Россия Фанлар Академиясининг Примаков номидаги ИМЭМО Яқин Шарқ тадқиқотлари маркази тадқиқотчиси Людмила Самарская «НГ»га берган интервьюсида Беннетнинг баёноти Судан-Исроил муносабатларининг истиқболларига таъсир қилмаслигини тахмин қилди. "Ҳар қандай исроиллик сиёсатчидан, айниқса, Беннет каби ўнг қанот вакиллардан Голанга эгалик қилиш масаласининг муҳокама қилиниши мумкинлиги ҳақидаги гапларни кутиш қийин. Исроил билан муносабатларни нормаллаштираётган араб давлатлари яҳудий давлатининг сиёсати шундай эканини ва ўзгармаслигини тушунади", - деб ҳисоблайди эксперт.
Исроил Голанни қайтаришдан бош тортди
Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, ҳаттоки Ғарбнинг Башар Асад ва унинг режими билан муносабатлари ўзгарган тақдирда ҳам, унинг мамлакати ҳеч қачон Голан тепаликларини бермаслиги ҳақида баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди