То «портлаш» рўй бермагунча глобал медиа бу мавзуга эътибор қаратмайди, лекин минтақавий ОАВ ҳамма нарса ҳақида ёзяпти ва, Покистон газеталарига ёзишича, ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра Кавказда можаро яқинлашмоқда. Шу билан бирга эса, Марказий Осиёда ҳам катта тўс-тўпалон бўлиши мумкин. Дастлаб thepakistandaily.com эълон қилган маълумотлардан келтириб ўтамиз:
Эрон жума куни Озарбайжон билан чегара яқинида ҳарбий машқлар ўтказади, дея эълон қилди Эрон армияси пайшанба куни икки мамлакат ўртасидаги машқлар бўйича кескинликлар кучайган бир шароитда. Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Киуамарс Хейдарининг сўзларига кўра, машқлар Эрон шимоли-ғарбида "жанговар тайёргарликни ошириш мақсадида" ўтказилади.
Машқлар мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида милодий 628 йилда бўлиб ўтган Хайбар жангига ишора сифатида "Хайбар фотиҳлари" деб аталган. IRNA давлат ахборот агентлиги ҳисоботида машқлар ўтказиладиган аниқ майдон кўрсатилмаган. Лекин жума куни бошланадиган машқлар, албатта, Озарбайжон билан кескинлик янада кучайишига олиб келади – Каспий денгизи бўйидаги собиқ Совет мамлакатида бу аллақачон хавотирга сабаб бўлди.
Ҳарбий машқлар ҳақида бошқа ҳеч қандай қўшимча маълумотлар олинмади.
Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркиянинг Anadolu давлат агентлигига берган интервьюда режалаштирилган машқлардан ҳайратда қолганини айтганди.
«Ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ҳарбий машқлар ўтказиши мумкин. Бу уларнинг суверен ҳуқуқи. Лекин нима сабабдан айнан ҳозир ва бизнинг чегарамиз яқинида?» – деди у, Эроннинг собиқ СССР парчаланиб кетгандан бери биринчи марта унинг чегаралари якинида бундай намойиш ўтказиш ниятида эканлигини қайд этиб.
Эрон Озарбайжоннинг Бокуга асосий қурол-яроғ етказиб берувчи саналган Исроил билан алоқаларидан хавотирда. Сўнгги ойларда Озарбайжон ва Исроил ўз ҳарбий иттифоқини мустаҳкамлади: Исроил томонидан етказиб берилган юқори технологияли дронлар ўтган йили Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича можарони Боку фойдасига оғдиришга ёрдам берди.
Бу орада Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода Теҳрон Озарбайжон билан умумий чегара яқинида Эрон ҳарбий машқлари борасидаги хавотирларини йўққа чиқариш учун ўз "суверенитети"га даъво қилганини билдирди.
«Мамлакатимиз шимоли-ғарбидаги чегара ҳудудларида олиб борилаётган машқлар суверенитет масаласидир. Теҳрон, унинг фикрига кўра, ўз миллий хавфсизлиги учун зарур бўлган барча чораларни кўради. Эрон бизнинг чегараларимизда сионистлар режими борлигига тоқат қилмайди», – деди Хатибзода.
Шу тариқа Эрон “машқлари” ғайриодатий тарзда ўтказилмоқда. Хусусан, ҳаво мудофааси тизимларини жойлаштиришдан ташқари, эронликлар шундоқ чегара устида учиб ўтадиган дронларни Озарбайжон томон юбормоқда, одамлар уларнинг овозини эшитишга ҳам улгуришди.
Эрон матбуоти Бокуда ўтириб, Эрон дунёсига қачон киритилишини орзу қилаётган озарбайжонлик кончилар ва металлурглар орасидан айрим тўдалар пайдо бўлгани ҳақида ҳам маълум қилмоқда.
Ниҳоят, чегарада турган эронлик баҳодирлар шлагбаум ортидан ўқ отишни бошлади:
Табиийки, бу «цирк» Эрон билан чегарага қўшинларни фаол равишда кўчиришни бошлаган Туркия томонидан эътиборсиз қолмади:
Турклар асрлар давомида бу ишни қилиб келгани каби, оятуллоҳларни ўз кучи билан мағлуб эта олишларига қарамай, Туркия НАТО аъзоси эканлигини ҳам унутмаслик керак. Шунинг учун, оятуллоҳлар, албатта, шимолдаги кичик қўшнилари билан чегарада жўжахўролик қилиши мумкин, аммо НАТО аъзосига ҳужум қиладиган бўлса, улар сионизмга қарши жангчиларни 20 дақиқада йўқ қиладиган превентив ядровий зарба олишлари мумкин. Эҳтимол, бу режалаштирилган глобал сценарий бўлиб, унга кўра муллалар ўлимдан олдин охирги марта номаъқулчилик қилиб қолади.
Бу орада 1994 йилдан буён коммунистик партиянинг таниқли арбоби, бир вақтлар вилоят ижроия қўмитаси раиси бўлган, ҳозир эса «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - миллат етакчиси» саналадиган Эмомали Шарипович Раҳмонов бошқарувида бўлган Тожикистон билан чегарада булутлар, аниқроғи, «Толибон» жанегчи гуруҳлари тўпланмоқда.
Айтишларича, чегара яқинида аллақачон минглаб толиблар тўпланган ва улар қўлидаги техника Тожикистон ҳамма кучларини бир йўла жангга ташлаганда кузатиш мумкин бўлган даражадан кўпдир. Жанговар руҳ ва мотивация билан ҳаммаси жойида эканлиги ўз-ўзидан тушунарли, албатта. «Толибон» ўғриларнинг қўлларини чопиб ташлаш, талончилик учун оёқларини чопиб ташлаш, қайтариб бериш учун пул олиш мақсадида одамларни ўғирлаганлик учун майдондаги кўтарма кранга осиб ўлдириш йўли билан жазоламоқда. Олий раҳбарлар ўзлари, эҳтимол, ғарбга қочиш йўллари бўлса керак, лекин оддий халқ олдида эски латта-путта ва кийилавериб тўзиб кетган шиппакларда юради. Умуман, «Толибон» Тожикистонни 24 соат ичида бўлмаса ҳам, тезда босиб олиши мумкин, мана шундан кейин Россия Федерацияси «Толибон» билан ҳам жанг қилишига тўғри келади.
Биладиганларнинг айтишича, Россия Федерацияси олдин Марказий Осиё ва Кавказда қандайдир урушларга киради, кейин Болтиқбўйи давлатларида уруш бўлади, кейин хитойликлар Сибирни ва Узоқ Шарқни олиб қўяди, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.
Туркия Эронга, «Толибон» эса, Тожикистонга қўшин жўнатмоқда
29 сентябрь куни «Кавказда тез орада дунёни қайтадан бўлишга олиб келадиган уруш бўлади» материалида биз ўқувчиларимиз эътиборини Эрон қўшинларининг Озарбайжон билан чегарада тўпланаётганига қаратгандик.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди