Идентификация белгилари бўлган биронта самолёт кўринмади, айниқса, улардан хитойликлар тушаётгани қайд этилмади – бу маълумотлар хулоса чиқариш йўли билан олинган.
Биринчидан, аэропортда чироқлар ёқилди, бу ҳолат америкаликлар кетганидан кейин ҳали қайд этилмаганди – жуда катта комплекс «чучхе» ва оёққа туриш режимида бўлиши керакдай, қоронғи деразалар билан турарди. Аэропорт керак бўлганда чироқ ёқилиб, хоҳлаган пайт ўчириш мумкин бўлган кичкина дўконча эмас, у жуда кўп электр энергияси истеъмол қилади ва «рубилник»нинг бир ҳаракати бундай катта нарсани ишга тушириб бўлмайди. Шунинг учун, толиблар чироқларни ёқибдими, демак, улар қандайдир азиз меҳмонларни кутиб олишибди.
Иккинчидан, Ҳиндистон матбуоти қуйидагиларни ёзади: Афғонистонда «Толибон»ни деярли 20 йилдан бери йўқ қилишга бел боғлаган Қўшма Штатлар бунинг учун Баграмдаги улкан авиабазани тайёрлади. Кейин улар зудлик билан уни тарк этди ва энди Ҳиндистон раҳбарияти мамлакат разведка хизматидан олинган хабарлардан хавотирда, унга кўра, Хитой жосуслари разведка учун авиабазага келган.
Разведка хизматлари Ҳиндистон раҳбариятига хабар қилишича, бир неча кун олдин бу аэробазага Хитой делегацияси яширинча ташриф буюрган. Хабарларга кўра, бу одамлар Американинг жиноятларига оид далил ва маълумотларни тўплашган. Хитой айғоқчилари ўз Шинжон вилоятида уйғур мусулмонларига ҳар қандай ёрдамни яқиндан кузатиш мақсадида "разведка маркази" қуриш учун «Толибон» ва Покистон ёрдамида у ерга келган экан.
Хитой жосуслари Афғонистонга автомобиль транспортида Покистон орқали етиб келган, шу боис улар Кобул аэропортида кузатилмади. Ҳиндистон ҳукуматидаги юқори мансабли манбалар айтишича: "биз Хитой жамоаси ташрифини тасдиқлаймиз. Бу жиддий... агар улар Покистон билан биргаликда у ерда база яратса, бутун минтақада терроризм ва беқарорликка олиб келади".
Учинчи маълумот - афғонларнинг оғзаки хабарлари бўлиб, унга кўра базага қандайдир оғир самолётлар келган. Ҳатто маҳаллий партизанлар ҳам нормал ракурсдан видео суратга ололмаган, самолёт двигателларининг товушини ҳам ёзиб ололмаганлари учун уларнинг сўзига ишониш ёки ишонмаслик қолади.
Шунга қарамай, аэропортдаги чироқлар ёқилгани аниқ кўриниб турибди, ҳиндлар ҳам ёлғон гапирмаса керак, шунинг учун у ердан бир нарса учиб келгани аниқ. Пентагон ҳамма нарсани қайтариб олиш ниятини эълон қилмади, жаноб Лавров ҳамкорлари олдига учиб бормади, шунинг учун фақат хитойлик ўртоқлар қолади. Бу унчалик яхши эмас.
Америка блогодороми ҳозирда геосиёсий позициялар топширилганидан, америкалик солиқ тўловчилар хитойликлар учун замонавий авиабазани қурганлигидан хафа. Бундай совға жуда кўп пулга тушган, шу сабабли уларнинг хафалиги тушунарли. Бир вақтлар совет аэродроми прапорщиклари ва Афғонистондаги офицерлари, ҳар эрта тонгда учиш-қўниш йўлаги бўйлаб смола тўла челаклар билан аскарларни югуришга мажбур қилган советлар гудронидан фарқли равишда, қуёшнинг қайноқ нурлари остида эриб кетмайдиган америка гудронига мўъжиза каби қараган. Албатта, энг юқори цивилизация маҳсулоти хитойликларга ҳам ёқади, лекин гап бунда эмас.
Хитойликларнинг эртами-кечми Баграмни эгаллашлари аниқ эди: эҳтиёткорлик билан тайёрланган ва жиҳозланган стратегик жой, у ерда «Толибон» биродарларидан бошқа ҳеч ким йўқ эди, шундай экан, нимага энди кучиб ўтмаслик керак? Лекин, ҳамма бу ҳаракат бир неча йил ичида, эҳтимол тўрт йил ичида бўлади деб ўйлаган. Бироқ, баъзи сабабларга кўра Хитой тезлаштиришга қарор қилди.
Бу шундан далолат берадики, минтақада хитойликлар камида кузатувчи бўлиб турадиган ва максимум - фаол иштирок этадиган уруш яқинлашмокда. Ҳиндларнинг фикрича, Покистон билан уруш бўлади, «Толибон» у ерга ядро қуролига эга бўлиш учун ўтади, аммо бу яқин келажакда бўлиши ўта даргумон. Шунчаки ҳинд оқсоқоллари учун Покистон Туркия ролини ўйнайди ва улар ҳар куни покистонликлар учун ҳар хил муаммоларни башорат қилади. Ҳойнаҳой, «Толибон» яқин орада хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш учун йўл оладиган Марказий Осиёда тўс-тўпалон бўлади. Бу, шунингдек, муллалар сўлакларини сачратиб, Озарбайжонга таҳдид қилаётган Эрон бўлиши ҳам мумкин. Бу қачон бошланади ва ким биринчи бомбардимон қилинади – буни биз ҳали билмаймиз, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Хитой ҳарбийлари Баграм авиабазасини яширинча эгалламоқдами?
Бир неча соат олдин ижтимоий тармоқларда Хитойнинг биринчи ҳарбий транспорт самолётлари Афғонистоннинг Баграм аэропортига келиб, ушбу стратегик ҳарбий базани эгаллай бошлагани ҳақида хабар тарқалди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди