Россия ҳукумати Россиянинг «Спутник V» вакцинасига қарши "вакцина дискриминацияси"дан ғазабга келди, лекин вазият жуда қизиқарли бўляпти: пандемия авжига чиққан пайт Спутник билан эмланган руслар АҚШга киритиларди, уларни фақат яқинда киритиш тўхтатилди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги, Давлат Думаси депутатлари ва тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси вакиллари сўнгги ҳафталарда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Спутник V» ваксинасини қўллаш учун сертификатлашга шошмаётганидан шикоят қилмоқда.
АҚШ га кириш борасидаги янги қоидалар, агар улар қабул қилинадиган бўлса, 300 мингга яқин кишига дахл қилиши мумкин – 2019 йи АҚШ га айнан шунча россиялик ташриф буюрган.
Вакцина дипломатияси билан боғлиқ тушунмовчиликлар Россия делегацияси тегишли вакцинасиз киритилмаган Нью-Йоркда жойлашган БМТ Бош Ассамблеясига ҳам, Европа Кенгаши Парламент ассамблеясига йўл олган Россия делегациясига ҳам дахл қилди. Унинг аъзолари, Дума раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, Страсбург бўйлаб ҳаракатланиш билан чекланмоқда. Россия ТИВ вакиллари камида март ойидан бери "вакцина дискриминацияси"дан шикоят қилмоқда.
Володин ортидан "дискриминация"дан Давлат Думаси депутати Леонид Слуцкий ҳам АҚШ га кириш бўйича янги қоидалардан норозилик билдирди. Қолаверса, Слуцкий ушбу схемада Европа мамлакатлари ҳам иштирок этмоқда, унинг бенефициарлари эса – йирик ғарб фармакология компаниялари деб ҳисоблайди.
«Франция ҳукумати миллий делегацияларни «ҳудудлар» деб аталмиш дискриминацияга йўл қўйди. Россия делегацияси фақатгина Спутник V вакцинаси Европа регуляторлари томонидан тан олинмагани сабабли «қизил ҳудуд»дан ўрин олди». Бизнинг депутат ва сенаторларимизга фақат аэропорт-меҳмонхона-Европа саройи йўналиши бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат этилди. Бу Европа Кенгаши битимларига ва барча қатнашчи-мамлакатлар тенг ҳуқуқлилик тамойилига зид келади", - дея ҳайрон колди депутат "Вести"га берган интервьюда.
Шу аснода халқаро миқёсда тан олинган вакциналардан бири билан эмланмаган одамлар учун АҚШга кириш тақиқи эълон қилингани АҚШ ва умуман Ғарбни дискриминацияда айблашга яна бир сабаб бўлди. Бироқ, "Спутник V" на ЖССТ ва на АҚШ тузилиши тан олмаган ягона вакцина эмас.
Янги коидалар ҳақида нималар бор?
Ўтган ҳафта АҚШ барча мамлакатлардан эмланган туристлар қабул қилишни бошлаши ҳақида эълон килди. Ҳозир 14 кун давомида Шенген ҳудуди мамлакатларидан бирида, Эрон, Буюк Британия, Ирландия, Бразилия, ЖАР ва Ҳиндистонда бўлган шахсларнинг АҚШ га кириши тақиқланган.
Россия бу руйхатга кирмайди – ҳозир визаси ва коронавирусга манфий тести бўлган россияликлар бемалол АҚШ га кириши мумкин.
Янги қоидаларга кўра, ҳар қандай мамлакатдан АҚШга учиб келиш мумкин бўлади. Самолётга чиқиш учун сиз вакцинация гувоҳномасини ва коронавирус учун салбий тестни кўрсатишингиз керак. Кирувчилар учун карантин талаб қилинмайди. Канада ва Мексика билан чегарадош ҳудудлар ёпиқ қолмоқда.
Ўтган ҳафтадан буён маълум бўлишича, фақат камида ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан эмланганлар АҚШ га киришига рухсат этилади. Кейинроқ пандемияга жавоб бериш бўйича Оқ уй координатори Жефф Зайенц бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини айтди. У АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан қабул қилинади.
Агар тасдиқланмаган вакциналар билан эмланганларнинг кириши тақиқланса, бу нафақат Спутник V билан эмланганларга таъсир қилади. Улар орасида, масалан, ҳинд препарати Covaxin ҳам бор.
"Спутник" нима сабабдн тан олинмаяпти
Россиянинг "Спутник V" вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган эди. Гамалея институти ғарб фармкомпанияларидн илгарилаб кетди, лекин россиялик ишлаб чиқарувчилар дарҳол тегишли тестларнинг барчасидан ҳам ўтмаганида гумон қилина бошлади. Россияда эмлаш асосан мамлакат фуқароларининг вакцинага ишонмаслиги туфайли секин борди.
"Спутник"ни ЖССТ томонидан тасдиқлаш жараёни 2021 йил бахоридан давом этяпти, қарор қабул қилиш муддати бир неча марта ўзгартирилди. Май ойининг бошида ЖССТ "Спутник V" хавфсизлигини июн охири ёки июлда баҳолашдан умид қилишини билдирди.
ЖССТ "Спутник" борасида сўнгги баёнотни 15 сентябрда берди. Ташкилот вакцина ишлаб чиқариладиган фабрикалардан бири ЖССТ инспекциясидан ўта олмаганидан сўнг Россия вакцинасини сертификатлаш жараёнини тўхтатиб қўйди.
Инспекция пайти "Спутник V" ишлаб чиқаришнинг бир қисмини ташкил қиладиган фабрикалардан бирида аниқландики, ушбу фабрика "энг яхши ишлаб чиқариш амалиёти" янги қоидаларига жавоб бермас экан, - деди ўшанда Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари.
Экспертларнинг баҳоларига кўра, ЖССТ норозилик билдирган ишлаб чиқаришдаги камчиликларни бартараф қилиш учун Россияга 6 ой керак бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, июл ойи охирида Россия Боливияга вакцина етказиб беришни издан чиқараётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Бир ой олдин, июн охирида, Гватемала Соғлиқни сақлаш вазири Амелия Флорес Москвадан 79 млн дозада Спутник етказиб бериш учун апрел ойида тўланган 16 млн доллар авансни қайтариши сўради. Мамлакат ҳукуматига кўра, июн ойи охирига қадар атиги 150 минг доза вакцина етказилган.
Қолаверса, етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар асло "Спутник"нинг клиник самараси билан боғлиқ эмас. Россиялик олимларнинг август ойида ўтказилган мустақил баҳолашига кўра, вакцина касалхонага ётқизишни талаб қиладиган ҳолатларда 81%га самарали.