close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин собиқ совет республикаларига уруш билан таҳдид солмоқда

Путин қўшни давлатлардан "рус халқининг совғаларини" олиб қўийш билан таҳдид қилди. "Агар республика СССР таркибига кирган бўлса-да, лекин жуда катта миқдордаги рус ерларини, анъанавий рус тарихий ҳудудларини эгаллаб олган бўлса ва у Иттифоқдан чиқишга қарор қилса, нима билан келган бўлса, шу билан чиқиши керак эди. Рус халқидан совғалар олиб кетмаган бўларди!"

Бу амалда собиқ Совет республикалари учун тўғридан-тўғри уруш таҳдиди. Грузия, Молдова ва Украинада ҳудудларнинг бир қисми амалда мажбуран олиб қўйилган ва аннексия қилинган. Эстония, Латвия, Қозоғистон, Беларус - тайёр бўлинг (улар тўлиқ ёки бўлак-бўлак «еб қўйиш»га ҳаракат қилинади). Яқинда Путин ўзининг "тарихий" мақоласида Болтиқбўйи ҳудудини босиб олишни оғиз кўпиртириб ҳимоя қилгани бежиз эмас.
Қизиқ, ёқутлар, татарлар, бошқирдлар, Шимолий Кавказ халқлари, бурятлар, чувашлар, карелияликлар, мордвалар, туваликлар ва "халқлар қамоқхонасида" қолаётган "давлатни ташкил этмайдиган", яъни аслида мустамлака қилинган бошқа миллатлар ҳам ўзларининг ҳадя қилинган (аниқроғи, Москва томонидан, аксарият ҳолларда кўп қон тўкиш йўли билан босиб олинган) ҳудудларни талаб қилишга ҳақлимикан?
Путиннинг рейтинги қанчалик тез пасайса, унинг риторикаси шунчалик тажовузкор бўлади. Бункер-туннел (п)резиденти қўшниларига қарши тажовузкор миллатчиликка таяниб, машҳурликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу янги ҳарбий авантюралар билан таҳдид солади.

Игорь Эйдман, социолог

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase