"Башоратлар шуни кўрсатадики, АҚШ да мавжуд касалхона ўринларидан 87674 та кам. Мисли кўрилмаган даражада 39727 та ўрин талаб қилинади; 19863 та ўрин етишмаслиги тахмин қилинади, дейилади башоратларда", - деб ёзилган мақолада.
"Тадқиқотчилар шунингдек, 4 августга келиб юз минга америкалик ҳалок бўлишидан огоҳлантиради. Оқ уйнинг олдинги башоратларига кўра, мамлакатда вазиятнинг ривожланиш траекторияси ўзгаришсиз қоладиган ва ҳозирги пайтда амалда бўлган ижтимоий масофа чоралари сақланиб қоладиган бўлса, АҚШ да ҳалок бўладиганлар сони 100-240 минг киши атрофида бўлади", - дейилади мақолада.
"Саломатлик кўрсаткичлари институти томонидан таклиф этилган модель штатлар бўйича жуда қайғули батафсил башоратлар беради – у ерда қачон касалхоналар тўлиб кетиши ва қанча одам ҳалок бўлиши ҳақида (...). Тадқиқотчилар жамоасининг кўрсатишича, ҳар бир штат учун башоратлар одамлар уйда қолиши, қариялар уйлари эса ташриф буюрувчиларни қабул қилмаслиги каби ижтимоий масофа чоралари амалда қолиши тахминига асосланади. Башоратларда кўрсатилишича, Нью-Йорк – АҚШда касаллик авж олишининг ўчоғи бўлган шаҳарда энг юқори кўрсаткич 10 апрелда қайд этилади - ўлим кўрсаткичи 855 кишини ташкил қилади. Бир кун олдин Нью-Йоркда 76 мингта касалхона ўрни талаб қилинади. 4 августга келиб эса, Нью-Йоркда, графикларнинг кўрсатишича, 16 киши ҳалок бўлади", -хабар қилади Daily Mail.
"Бироқ бутун мамлакат мушкул аҳволга тушган ҳолда Эмпайр-Стейтга қараб ўтирган бир пайтда, бошқа штатлар уни ортидан қувиб етмоқда ва янги қайноқ нуқталарга айланиш эҳтимоли ортмоқда. Айниқса, Иллинойс учун башоратлар жуда хунук", - деб ёзади газета: 4 августга келиб, COVID-19 оқибатида ўлим кўрсаткичлари сони 3386 кишига етади, бунда штат учун энг юқори кўрсаткич 14 кундан кейин ўтиб кетади, бунда, баҳоларга кўра, 24 соат ичида 109 киши вафот этади.
"Флоридада энг юқори кўрсаткич 4 майда кутилади: 24 соат давомида 175 киши ўлиши кутилмоқда. Модель кўрсатадики, Мичиган энг юқори нуқтасига 11 апрелда эришади, шу куни 173 та ўлим ҳолати башорат қилинади. (...) Луизиана катта хавотир уйғотади: шанба куни штат ўлим кўрсаткичларининг 409 кишига етиши ҳақида хабар қилди. Графикларнинг кўрсатишича, штат энг юқори нуқтага 10 апрелда чиқади – 76 киши вафот этиши кутилмоқда. Башоратларга кўра, 4 августга келиб у ерда ўлганлар сони 1800 кишидан ортади", - хабар қилади нашр.
"(...) Февраль ойининг охирида Марди Гра байрами нишонланиши вируснинг тарқалишига жуда катта ҳисса қўшган Нью-Орлеан, ижтимоий масофа ҳақида буйруқлар тасдиқланмагунга қадар соғлиқни сақлаш соҳасида инқироз марказига айланган. Нью-Орлеанда одамлар Нью-Йорк билан таққослаганда икки баравар кўпроқ ўлмоқда", - дейилади материалда.
(...) Башоратларга кўра, Калифорнияда 26 апрель куни 119 киши вафот этади, бу башоратда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади; 4 августга келиб вафот этганлар сони 5068 кишини ташкил қилиши кутилмоқда. АҚШда касалликнинг илк ўчоғи бўлган Вашингтон штати 3 кундан кейин энг юқори нуқтадан ўтади ва экспертларнинг таъкидлашича, августга келиб у ерда ўлганлар сони 1000 кишиг етади. Энг юқори нуқтага 11 кундан кейин етиши кутилаётган Массачусетсда 4 августга келиб ўлганлар сони 2300 кишидан ортади. Нью-Джерси бу ҳолат 3 кундан кейин; Джорджияда эса – 20 кундан кейин рўй беради.
"Саломатлик кўрсаткичлари институти профессори Али Мокдад, (...) Daily Mail га айтишича: "[Графиклар] бизга уйда қолиш нақадар муҳимлигини намойиш этади. Бу шифокорларимиз ҳаётини анча енгиллаштиради. Биз қайси беморлар ИВЛ аппаратига уланиши, кимлар эса бусиз қолишини ҳал қилишимизга тўғри келишини истамаймиз, бундай ҳолатни биз Италия каби мамлакатларда кўрдик".
Манба: Daily Mail