close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус Ухандаги лабораториядан чиқиб кетгани ҳақидаги тахмин Британия томонидан ҳисобдан чиқарилмаяпти

"Британ сиёсатчилари коронавирус пандемияси Хитой лабораториясидан чиқиб кетгани сабабли пайдо бўлганлигидан хавфсирамоқда", - деб ёзади Daily Mail британ газетасининг якшанба кунги сони. "Буюк Британия ҳукуматидаги юқори мансаб эгаси бўлган манбаларининг таъкидлашича, "илмий тавсиялар мувозанати" ҳали ҳам ҳалокатли вирус Ухан тирик ҳайвонлар бозорида одамларга юққанлигини кўрсатмоқда, аммо ушбу Хитой шаҳридаги лабораториядан чиқиб кетиш тахмини "ҳисобдан чиқарилмаяпти"

"Бош вазир Борис Жонсоннинг Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг аъзоларидан бири, яқинда ўтказилган разведка вирус "зоонотик", яъни ҳайвонларда пайдо бўлганлиги ҳақида баҳслашмаса ҳам, вирус Ухандаги лабораториядан чиқиб кетганидан кейин одамлар орасида тарқалганлигини истисно қилмайди”, дейилади мақолада.
"Хавфсизлик хизматининг бундай махфий брифинглари унинг учун ўтказиладиган Cobra қўмитаси аъзоси деди: "Вируснинг табиатига асосланган ишончи муқобил [зоозона назарияси] қараш мавжуд. Эҳтимол, бу тасодиф эмасдир, лекин ушбу лаборатория Уханда жойлашган. Буни ҳисобдан чиқармаслик керак ".
"Уханда вирусология институти, Хитойнинг материк қисмида шу турдаги энг илғор лаборатория жойлашган, - изоҳ беради Daily Mail. – Ўша машъум ёввойи ҳайвонлар бозоридан ўн миля масофада жойлашган, қиймати 36 млн доллар бўлган институт, тахмин қилинишича, дунёдаги энг хавфсиз вирусология бўлинмаларидан бири бўлиши керак. 2018 йил People's Daily давлат газетаси маълум қилишича, институт Эбола вируси каби "патогенлик даражаси юқори бўлган микроорганизмлар билан экспериментлар ўтказишга қодир". Институт олимлари вирус геноми одамда кўршапалакларда учрайдиган вирус геномига 96% ўхшашини биринчи бўлиб тахмин қилдилар".
"Лекин, хавфсизлик даражаси юқори деган нуфузига қарамай, институт ходимлари қон билан мулоқот қилиб, касаллик юқтири олгани ва сўнгра маҳаллий аҳоли орасида касаллик тарқатгани ҳақида тасдиқланмаган маҳаллий хабарлар бўлган", - ёзади Daily Mail.
"Шаҳарда жойлашган иккини институт, касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Ухань Маркази, бозордн атиги уч миля масофада жойлашган бўлиб, унда ҳам коронавирус юқишини ўрганиш мақсадида кўршапалаклар каби жониворлар билан экспериментлар олиб борилган", - таъкидланади мақолада.
Газета, Нью-Жерси штатидаги Рутгерс университети Ваксман микробиология институти биологик хавфсизлик бўйича америкалик мутахассис, профессор Ричард Эбрайтнинг сўзларини келтиради, у касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ва вирусология институти олимлари тавсия этилган "4-даража" дан эмас, "ҳимоя қилиш даражаси 2" дан фойдаланиб вирусларни ўрганаётганлиги исботларини кўрган. "2-даража" "лаборатория ходимларини инфекциядан минимал ҳимоя билан таъминлайди." (...) У далиллар "[коронавирус] нинг лабораторияда яратилганлигини истисно қилиш учун асос беради, аммо лабораторияда бахтсиз ҳодиса эҳтимолини истисно қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ" деган хулосага келди.
"Жанубий Хитой технология университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида шундай хулосага келиндики, гарчи тадқиқот нашр қилинганидан сўнг кўп ўтмасдан ушбу мақола олимлар ва тадқиқотчилар учун ижтимоий тармоқдан ўчириб ташланган бўлсада, COVID-19 Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказидан чиқиб келганлиги "эҳтимоли" бор. Шуниси ҳам қизиқ-ки, январда ёввойи ҳайвонлар бозори ёпилгач, Beijing News да «нолинчи бемор» - касаллик юқтириб олган биринчи одам – Вирусология институти тадқиқотчиси Хуань Яньлин бўлган деган хабар пайдо бўлди. Институт бу хабарни «фейк хабар» деб атади: Хуань институтни 2015 йил тарк этгани, ҳозирда соғ-саломат экани ва унга COVID-19 ташхиси қўйилмагани маълум қилинди.
"(...) Рад этишларга қарамай, Пекин вирусларни бошқаришни яхшилайдиган, улар билан ишлайдиган объектлар эса "биологик хавфсизлик" ни таъминлаши керак деган янги қонунларни қабул қилди, - дейилади мақолада.
"2004 йил Хитой лабораториясидан хавфли моддалар чиқиб кетиши оғир ўткир респираторли синдром (SARS) авж олишига олиб келди, бир киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши заҳарланди. Хитой ҳукумати бу воқеа масъулиятсизлик оқибатида рўй берганини маълум қилди ва Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази беш нафар юқори мансабдори жазоланди".
"Кеча кечқурун бош вазир Борис Жонсон маъмурияти маълум қилдики, у «вирус Хитой лабораториясидан тарқалгани ҳақидаги баёнотларни тан олмайди», - деди газета ва Хитой элчихонаси изоҳ беришдан бош тортганини қўшимча қилади, бироқ ўтган ҳафта Daily Mail га юборилган хатда элчихона вакили Чжен Ронг: "Бундай хабарлар Хитой ҳукумат ва ва халқининг улкан саъй-ҳаракатлари ва қурбонларини тўлиқ инкор қилади ва Хитойнинг халқаро хавфсизлик ва соғлиқни сақлашга қўшаётган хиссасини рад қилади" деб ёзади. "Хитой вирусли патогенни аниқлаш ишида вақт йўқотмади ва унинг генетик кетма-кетлигини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот билан ўртоқлашди, касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича самарали, қатъий ва кенг қамровли чоралар қўллади, муҳтож мамлакатлар билан тажриба ўртоқлашди, 120 дан ортиқ мамлакатга, жумладан, Буюк Британияга ва тўртта халқаро ташкилотга ёрдам кўрсатди", - қўшимча қилди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase