Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мўмин мусулмонларимиз жума намозларини ўз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Юртдошларимиздан карантин пайтида имкон қадар уйларида, оиласи даврасида ўтириши мақсадга мувофиқ.
Илгари байрамларда силаи раҳим қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун уйда туриб уларга соғлиқ сўраб дуо қилишимиз керак. Фарзандларимиз эса бўш вақтларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шуғуллансалар, нур устига нур бўлар эди.
Шу нарсани айтиш керакки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дўст — ташвишда синалади. Ана шундай қийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини ҳалол йўл билан кўпайтиргани мақсадга мувофиқдир.
Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик
Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби: «Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар