close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Анъанавий иудаизм ва замонавий сионизм ўртасидаги можаро

«Сионизмга қарши бўлган яҳудийлар» ҳақида ҳаммамиз эшитганмиз — бу каби либерал секуляристлардан, масалан, файласуф ва тилшунос Ноам Хомскийдан тортиб, харедим ичидаги радикал гуруҳ бўлмиш диний диссидентлар, «Нетурей Карта» каби гуруҳларгача. Бу гуруҳни кўпинча «ультраортодоксал» деб аташади.

«Сионизмга қарши бўлган яҳудийлар» ҳақида ҳаммамиз эшитганмиз — бу каби либерал секуляристлардан, масалан, файласуф ва тилшунос Ноам Хомскийдан тортиб, харедим ичидаги радикал гуруҳ бўлмиш диний диссидентлар, «Нетурей Карта» каби гуруҳларгача. Бу гуруҳни кўпинча «ультраортодоксал» деб аташади.

Шубҳаланувчилар шуни таъкидлашадики, либерал-секуляристлар гуруҳи ичида ишғол қилинган ерларда яҳудийлар суверенитети ҳақидаги этно-диний ғояларга тўлиқ ва асосли қарши чиқувчи нуқтаи назар мавжуд эмас. Улар айтадики, бу либерал секуляристлар Ғарбдаги чап қанотчилар, лекин Исроил масаласида оқ танилик миллатчилар кабидир. Сабаби улар яҳудий давлатидан ҳарбий ҳаракатларнинг «зўравонликларини тўхтатиш»ни талаб қилишади, лекин мамлакатнинг ўзи нолиберал асосларда ташкил қилинганини танқид қилишмайди.

Иккинчи гуруҳга келсак, муаммо кўпчилик учун фақат уларнинг кўп сонли эмаслигида эмас, балки баъзи бир ички мунофиқликда ҳамдир. Улар учун Исроилнинг дунёвий усуллар билан, балки улар кутаётган қутқарувчи — уларга кўра ЦАХАЛдан ҳам кўра қаттиққўл бўладиган қутқарувчи томонидан барпо қилинмагани кўпроқ ташвишга солади.
Агар биз яҳудийлар томонидан сионизм танқиди ҳақида эшитсак ҳам, сионистлар томонидан иудаизмга, хусусан, анъанавий иудаизмга бўлган танқид ҳақида деярли ҳеч нарса эшитмаймиз.
Сионистлар томонидан анъанавий иудаизм танқиди шундан иборатки, бу шаклдаги иудаизм, аслида, диаспора иудаизмига тенгдир. Улар таъкидлашадики, бу иудаизм душман муҳитида яшаётган ва яшаш учун эмас, балки омон қолиш учун шубҳали деб аталадиган хулқ-атворни қабул қилган раввинлар томонидан ишлаб чиқилган (доимий паранойя ҳисси, «душманлар» билан қуршаб олиш ва ҳоказо).
Масалан, Аарон Давид Гордон (1856–1922) шундай раввинларнинг иудаизмига қарши, яҳудийларни ўз «аслий» ерларига қайтариб, «продуктив» кучга айлантирмоқчи бўлган меҳнат сионизми ғоясини илгари сурган. Чунки Гордон ва бошқа сионистлар антисемит афсоналарни қабул қилиб, яҳудийларни «истеъмолчи» савдо табақаси, кўпроқ эксплуатация қилувчи ва ишлаб чиқарувчи бўлмаган табақа деб билишган.
Шундай қилиб, сионизм яҳудийларни (қайтадан) аграр иқтисодиётга қўшиш орқали уларни ҳақиқий «миллат»га айлантиради, лекин бу уларнинг анъанавий ёки раввинлик иудаизмидан воз кечишларини англатади.
Лейборист сионизм таъсири, Бен-Гурион (1886–1973) ва Голда Меир (1898–1978) — Исроилнинг биринчи ва тўртинчи бош вазирларига тўғридан тўғри таъсир ўтказган бўлса-да, лейборист сионизм, аслида, чап қанот парадигмаси бўлган ва шунинг учун динни танқид қилишга мойил бўлган.
Шундай сионистик анъанавий иудаизмга қарши ҳужумлар ўнг сионизмда ҳам учраган, масалан, Ахад-ха-Аам (1856–1927) ва радикал равишда Зеэв Жаботинский (1880–1940) орасида.
Ха-Аам, Россия империясидан чиққан журналист, бугунги кунда нисбатан унутилган шахс. Лекин Ха-Аам ва замонавий сионизмнинг ҳақиқий асосчиси бўлган Теодор Герцл (1860–1904) ўртасида машҳур мунозара бўлиб ўтган. Герцл яҳудийлар учун давлат яратмоқчи бўлган, аммо Ха-Аам эса яҳудийлар давлатини яратишни, бу давлат сиёсий жиҳатдангина эмас, балки кенгроқ маънода, ижтимоий нормалар, маданий таъсирлар ва бошқалар нуқтаи назаридан ҳам яҳудий бўлиши керак деб билган.
Жаботинский, романлар, ҳикоялар ва шеърлар ёзган шахс бўлиб, айтганда, Исроил ўнг қанотининг отаси ҳисобланади. Унинг таъсири остида бўлганлар орасида Беньямин Нетаняҳу кабилар бор.

Жаботинскийнинг сионизм тушунчаси ҳақида

Vox нашрининг 2015 йилдаги мақоласида қуйидагилар баён қилинган:
«Сионизм тарихида Зеэв Жаботинский каби муҳим шахслар кам учрайди. 1880 йили Одессада (ҳозирги Украина, ўша пайтда Россия) туғилган у, интеллектуал анъаналар ва сиёсий институтларнинг асосчисига айланган бўлиб, кейинчалик улардан Нетаньяҳу партияси — “Ликуд” вужудга келган. Шунингдек, у ушбу партиянинг қаттиққўл сиёсатини белгилаган.
Жаботинскийнинг сионизм тушунчаси, бир тарафдан Россиядаги погромлар тажрибасидан келиб чиққан бўлиб, яҳудий ҳаёти ўз моҳиятида барқарор эмас, деган тушунчадан келиб чиқади. Холокостдан бир неча йил олдин у яҳудийлардан Европани ташлаб кетишни илтимос қилган, хавф етмасдан олдин.
“Арабо-сионистик можаро тўғрисида Жаботинскийнинг нуқтаи назарини, унинг максималистик қарашларини тушуниш учун унинг яҳудийлар учун огоҳлантириш орқали фавқулодда қутқариш чақириқини тушуниш керак”, — дейди Шалом Хартман институтининг ходими Жордан Чандлер Хирш “Tablet” журнали мухбирларидан Йосси Кляйн Халевга. […]
Нетаньяҳининг Жаботинский билан муносабатлари фақат идеологик эмас. Бош вазирнинг отаси, Бенцион Нетаньяҳу, Жаботинскийнинг шахсий ёрдамчиларидан бири бўлган. 1940 йилда Жаботинский уни АҚШга яҳудий давлатини барпо этиш йўлида лоббизм қилиш учун юборган. Бенционнинг ўғлига таъсири шу билан чекланиб қолмаган.
“Ота. Мен Қуддусда қаерга борсам ҳам, Нетаньяҳу ҳақида сўрасам, менга доимо бир хил жавоб беришар эди: “Биби (Биньямин Нетаньяҳу)ни тушуниш учун, аввал отасини тушуниш керак”, — деб ёзган эди New Yorker нашрининг 1998 йилдаги эссе ёзувчиси Дэвид Ремник. “Биби эса, ўз навбатида, отасининг таъсири ҳақидаги ҳар қандай сўзларни “ахмоқча гаплар” дея инкор қилади. Уни кўп йиллардан бери биладиган дўстлари ва ҳамкасблари эса бошқача фикрлашади».
Жаботинский анъанавий иудаизмга нисбатан очиқ нафрати билан ҳам танилган.
Ҳилел Халкин, ҳурматга сазовор исроиллик таржимон, 2014 йилда Жаботинскийнинг яхши қабул қилинган биографиясини ёзган, у ерда қуйидагилар ўқиш мумкин (79-80-бетлар):
«Бироқ раввинлар томонидан шаклланган иудаизм Жаботинский учун алоҳида қийматга эга эмас эди. Унинг тушунчасида, бу фақатгина функцияли восита ва ҳаёт тарзи бўлиб, асрлар давомида диаспорада яшаш учун ишлаб чиқилган, ва яҳудийларга ҳудудсиз миллат сифатида омон қолиш имконини берган. У йўқолган юрт ўрнига келган бўлса-да, ўша юрт қайтарилганидан сўнг ўз аҳамиятини йўқотган бўлар эди. Тилашноси Жаботинский бу қарашга зид эмас эди. Унга кўра, замонавий ивритнинг қайта тикланиши ҳам яҳудийларнинг тарихий изчиллиги, ҳам диаспора маданиятини рад этишни англатган — яҳудий-немис, яҳудий-испан ва бошқа гибрид яҳудий тилларидан. Фақат ивритгина бутун дунё яҳудийларини бир-бирлари ва ўтмишлари билан боғлай олар, ва яҳудийларни аутентиқ, мустақил ҳаётга қайтариш имконини берар эди. […] Жаботинский ўзи уни бошқа асарларида “яҳудий гуманизми” деб атаган бўлар эди, унинг қадриятлари Европа жамиятининг либерал қадриятларига мос бўлиши керак эди».
Бу китоб Жаботинскийда анъанавий ёки раввинлар иудаизмига қарши бўлган антагонизм тўла эканлигини кўрсатади.
Маълум маънода бу мантиқий: сионизм модернистик идеология сифатида (романтик миллийлик ва бошқалар билан бирга) табиий равишда анъанавий иудаизмга қарши бўлиши керак.
Албатта, тарихан раввинлар иудаизм билан нима қилгани биз учун катта қадриятга эга эмас, аммо буларни ҳисобга олиш зарур. Шу билан бирга, замонавий сионизмга диний танқид мавжуд бўлгани каби, анъанавий иудаизмга нисбатан сионистик танқидлар ҳам мавжуд бўлиб, айнан шу охирги категорияга Нетаньяҳуга таъсир қилган ўнг қанот киради.

Манба: muslimskeptic.com
Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase