Диний ёндашув
Ушбу ёндашув уч манбага асосланади:
Қуръони карим
Қуръони карим мусулмонлар учун унинг ишончли эканлиги мутлақ бўлган манба ҳисобланади. Мусулмонлар учун Қуръон нуқтаи назари чин ҳақиқатдир.
Биронта мавзуни муҳокама қилиш ёки тушунчалар, сўзлар мазмунини аниқлашда жуда кўп нарса ушбу муайян парчани қандай талқин қилишга боғлиқ бўлади. Қуръоннинг айрим оятлари, уларнинг мазмуни ҳеч қандай савол туғдирмайди, бундай ҳолатларда, қоидага кўра, муқобил шарҳлар ҳам вужудга келмайди. Қуръоннинг катта қисми, айниқса, Ислом уларга асосланадиган эътиқод асослари ва амал қилиш лозим бўлган тамойилларни белгилашда аниқ мазмунга, аниқ баёнга эгадир.
Лекин Қуръон матнида шундай жойлари ҳам борки, уларни тушуниш нисбатан қийин ҳисобланади. Шу сабабли олимларда турлича шарҳ ва изоҳлар вужудга келади. Талқин қилиш турлича ташкил этилади. Олимлар нафақат мазмунни, балки Қуръон шарҳ қилувчи турли олимлар, араб тили мутахассисларининг нуқтаи назарларини ҳам таққослайди.
Шундай бўлиши мумкинки, муайян бир жойига тасниф берадиган маълум бир олим ўз нуқтаи назаридан мутлақ ишончи комил бўлади, бошқа бир олим эса унга асло қўшилмайди. Умуман олганда, бундай кескин қарама-қаршиликлар кам учрайди. Лекин агар улар рўй берадиган бўлса, олимлар юридик баҳолаш ва кўриб чиқиш учун очиқ бўлиб қолиши муҳим аҳамият касб этади.
Суннат
Суннат саҳобалар кўрган, эшитган ва билган нарсаларни ишончли тарзда етказади. У талқин қилинмайди. Саҳобалар етказган ахборот барча мусулмонлар томонидан қабул қилинади, ҳеч қандай шарҳ ва изоҳлар берилмайди.
Қуйидаги ўзига хос бир вазият ҳақида ҳам гапириш мумкин: Суннатдан парчалар мазмуни ҳадисларни танқидий ўрганиш соҳасига ихтисослашган олимлар учун ҳам ишончли бўлиб кўрилади. Лекин ўрганиш ва таққослашга ихтисослашган бошқа олимларда бундай қатъий ишонч бўлмаслиги мумкин.
Бошқа томондан, амалиётчи фақиҳлар ёки назариячилар, - ҳадисларни ўрганишда уста эканлигининг фарқи йўқ, ривоятни ҳадисдан худди шу даражадаги ишонч билан ажрата олмайди.
Албатта, ҳадисларни ўрганувчи олимлар ҳадиснинг ишончлилигини баҳолашда бир-бирининг фикрига қўшилмаслиги мумкин. Шунда ҳадисни тан оладиган ва унга эргашадиганлар ҳамда унинг ишончлилигини рад қиладиган ёки шубҳа остига қўядиган ёки умуман унда ҳеч қандай қиммат кўрмайдиганлар ўртасида қарама-қаршиликлар вужудга келади.
Мусулмонлар ўртасида битим
Битим – умумий, якдиллик билан қабул қилинган нуқтаи назарга эришиш натижаси. Бунда олимлар ўртасида мавжуд хилма-хил нуқтаи назарлар орасида ягона нуқтаи назар тўғри бўлишига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Инсон ва жамиятнинг умумий фаровонлик мезони
Ислом одамлар фаровонлигини яхшилашга интилади. Жамият фаровонлигини тушуниш, агарда у номаъқул, кераксиз нарсаларнинг олдини олиш ва тўғрилашни ҳисобга олмайдиган бўлса, нотўғри бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бирон-бир хусусий вариантда салбий оқибатларга олиб келадиган нарса умумий фаровонликка ҳам зиён етказади. Биз ҳаётда кўпинча танловга дуч келамиз. Исломга мувофиқ, яхшилик ва зиён етказиши мумкин бўлган нарса ўртасида танлов доимо яхшилик фойдасига рўй беради.
Ислом олими бўлган ҳуқуқшунослар бу масалаларда риоя қилиш лозим бўлган тўрт тамойилни белгилаб берган. Биринчи тамойил: кўпроқ фойда олиш учун иккита ёмонлик орасида кичигини танлаш.
Агар йўқотишлар ва фойда бир хил бўлиб кўринадиган вазият юзага келса, ҳар қандай салбий, номаъқул ҳаракатлардан қочиш керак. Ҳаттоки бунда камроқ даромад олсангиз ёки кутилган натижалар камроқ қондириладиган бўлса ҳам. Ўзимизни ва ўз ҳаракатларимизни адолатли баҳолашимиз лозим.
Муҳим масалалардан бири: муайян ижобий ҳаракатнинг умумий фаровонликка қўшган ҳиссасини қай тарзда аниқлаш мумкин?
Агар қайсидир ҳолатда Муқаддас Китобдан биронта муайян мисол бўлмаса, нуфузли фикр эгаларига мурожаат қилиш, маслаҳат олиш, йўл кўрсатишни сўраш лозим. Соғлом фикрдан фойдаланишимиз ва оқилона хулосалар чиқаришимиз лозим. Интеллектуал фаолият билан кўпроқ шуғулланишига тўғри келадиган кишилар таълим ва фан соҳасида ишлайди, ислом қонуни ва диний амалиётни ўрганишдан қувонч ва мамнуниятга эга бўладиганлар, қоидага кўра, нима ҳақиқий мукофот ва нима ҳақиқий фойда эканлигини тўғри тушунишга кўпроқ «қаратилган» бўлади.
Жамият фаровонлиги муаммоси жуда муҳим, у турли нуқтаи назарлардан ўрганилади, у ҳақида баҳс-мунозаралар олиб борилади. Иқтисодиёт, сиёсат, жамият тузуми, исломий ишлар – ҳаётнинг ҳар қандай жабҳаларида кўплаб муаммолар, қарама-қаршиликлар, келишмовчиликларга дуч келамиз. Тортишувда ҳар бир томон ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, уни ҳимоя қилади. Инсон ҳаттоки ўз хоҳиш-истаклари томон қатъий интилган ҳолда унинг учун фойдали бўлмаган нуқтаи назарни «четга суриб қўйиши» мумкин. Шунда у муқаррар натижага келади – шахсан ўзи учун ва жамият учун муаммонинг ҳал этилишини қийинлаштиради.
Аллоҳ сабрли бандаларини яхши кўради: “Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).
Биз жамият манфаатлари ҳақида гапирганда қайсидир гуруҳ ёки алоҳида шахслар манфаатларини эмас, балки жамиятдаги ҳамманинг манфаатларини кўзда тутамиз. Агар ҳикмат, зийраклик ва зиёлилик хислатларига эга алоҳида шахслар бўлса, улар таърифлар ва чекловлар белгилаши мумкин.
Фаровонлик масаласи дунёдаги аҳвол билан қандай муносабатда бўлади? Бу дунёга яхшилик нима олиб келади ва нима уни бузади? Бу муаммо бизга жуда яхши таниш. Лекин уни яхшилаб тушуниб олиш учун бизга тажриба ва билимлар зарур бўлади. Агар кимдир нима маъқул, нима фойда келтиради, нима эса мақбул эмаслигини белгилашни истаса, у қуйидаги ишни бажариб кўриши мумкин: одамларнинг соғлиғи, ҳаёти, мулки ва ор-номусини ҳимоя қиладиган гуманитар қонунлар сифатида инсоният уларга риоя қиладиган қонунлар ва ҳуқуқларни тадқиқ этиб кўринг. Бунда ўзингизнинг соғлом фикрингизга риоя қилинг. Бу, албатта, улкан ишдир. Лекин у қизиқарли ва фойдали бўлиб, билим олишга хизмат қилади. Бундан келиб чиқиши муқаррар бўлган хулосалардан бири: деярли барча қонунлар ислом талабларига айнан ўхшаб кетади. Фақат ибодат қилиш масалаларигина контекст доирасидан четда қолади.
Глобал муаммоларни ўрганиш кўпинча олимлар гуруҳлари, мутахассислар жамоалари ёки бутун бошли институтлар, мактаб ва йўналишлар томонидан олиб борилишини қайд этиш жоиз. Нима учун? Шу тариқа қидирувни янада объективроқ олиб бориш, муайян натижаларга келиш, шахсий майли ёки афзал кўришлари туфайли четга чиқишдан қочиш мумкин бўлади. Ҳозир бу фан ва техника соҳасида энг тарқалган усулга айланиб бормоқда. Аксарият ихтиролар айнан турли билимлар соҳалари кесишадиган нуқталарда қилинади. Янги коммуникация воситалари туфайли биргаликда ишлаш ва тадқиқотлар олиб бориш имкорниятлари амалда чекланмаган ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ислом ҳуқуқшунослари ва бутун дунё олимларининг бундай биргаликдаги доимий тадқиқотларини ташкил қилишга ўткир зарурият мавжуд. Афсуски, ҳозирда ислом дунёси учун ҳар бир алоҳида мамлакатда мусулмонлар ўз ташкилоти доирасида ишлайдиган ва қайсидир масалаларни кўриб чиқишда уларни нафақат ўзига хос бўлган моҳиятдан кўриб чиқадиган, балки сиёсий истеблишмент манфаатлари билан таққослайдиган вазият хос бўлиб бормоқда.
Шахсий мезон
Шахс, чексиз ҳаётий вазиятлар уммонида, яхшилик ва ёмонликни, тўғри ва нотўғрини ажрата олишга қодир бўлади. Нима яхши ва нима керак эканлиги, нимадан эса воз кечиш лозимлигини унинг қалби айтиб беради.
Инсон қалбини ҳаракат яхши ният билан қилингани, хоҳиш-истакнинг моҳияти қандай эканлиги, қарор қабул қилишда бесабрлик намоён бўлгани ёки бўлмаганини аниқлаб берадиган детекторга ўхшатиш мумкин. Бу ўзига назар ташлашнинг натижасидир.
Буни асосий мезон – инсоннинг ўз ҳаётини Аллоҳ таолонинг ўгитларига мувофиқ йўлга қўйиш сифатида таърифлаш мумкин. Шунда барча саволлар битта асосий саволга бориб тақалади – Аллоҳ менинг ҳаракатимни маъқуллайдими?
Агар киши унинг қарори тақводорлик кўрсатмаларига қарши чиқишини ҳис қиладиган бўлса, у қарор қабул қилиш учун ўзига энг муҳим саволни беради: мен ҳақиқатда шундай қила оламанми? Ҳалоллик, қалбнинг самимийлиги – ҳаётимиздаги бор ҳақиқатлар акс этадиган кўзгу каби.
Аллоҳ таоло очиқ-ойдин айтадики: «Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир» (Анфол сураси, 29).
Абу Муслим таржимаси