Абу Муслим
Қора денгиз акваториясида Россия ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Украинанинг учта ҳарбий кемасини қўлга олиш шуни кўрсатадики, Москва ўз қўшнисини қўрқитиш борасида ғайрат кўрсатиш ниятидан қайтгани йўқ. Украиналикларни Москва ўзининг ҳудудий сувлари деб ҳисоблайдиган ҳудудга ноқонуний кирганликда айблаган ҳолда Москванинг хабар қилишича, улар Украинанинг иккита кемасига қарата ўқ отган, яна бир кемани эса ўз кемаси билан бориб урди.
2050 йилга келиб Ер аҳоли сони яна 2,2 млрд кишига ўсади. Бу ҳақида БМТ аҳолишунослик соҳасидаги Фонд томонидан чоп этилган «2018 йил дунё аҳолиси» номли маърузасида айтилади. Ҳужжатда, хусусан, қайд этиладики, бундай ўсиш суръатлари асосан Африка қитъасидаги вазият билан боғлиқ.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадислардан бирида шудай дейдилар: «Бутун ер юзи мен учун ибодат қилиш жойи ва покланиш воситаси қилиб берилди ва умматимдаги ҳар бир киши намоз вақти қаерда етган бўлса, ўша ерда намоз ўқиши мумкин» (Бухорий, Муслим).
Австралия мусулмонлар етакчилари мамлакат бош вазири Скотт Моррисон билан учрашувни бойкот қилиш ниятида. Австралия Бош муфтийси Иброҳим Абу Муҳаммаднинг маълум қилишича, бу ҳукумат раҳбарининг 9 ноябрь куни Мельбурнда рўй берган терактдан кейин билдирган фикрлари билан боғлиқ.
Германиянинг "IPK International" компанияси таҳлилчилари яқин йилларда исломий туризмнинг жадал суръатлар билан ўсишини башорат қилди. Компания тадқиқотларига кўра, охирги беш йил ичида исломий туризмнинг ўсиш суръати қолган дунё билан таққослаганда 40 фоиз юқори бўлди. Индонезия, Ҳиндистон, Туркия ва араб мамлакатлари кўпроқ саёҳат қилади. Сафарларга талаб яқин йилларда ўсишда давом этади.
Туркманистон маблағлари ҳисобига Афғонистонда 500 ўринли масжид қурилади. Мос келувчи қарорни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов қабул қилди, хабар беради мамлакатнинг Давлат ахборот агентлиги. Ҳужжат билан 2018 йил ноябрида қурилиш ишларини бошлаш ва 2020 йил декабрида масжидни фойдаланишга топшириш белгилаб қўйилган.
23 ноябрь куни «Украина» Саройида Украина мусулмонлари қурултойи бўлиб ўтди, унга бутун мамлакат мусулмонлар жамоаларидан вакиллар қатнашди. Тадбир қатнашчиларига Украина мусулмонлар диний идорасининг янги таҳрирдаги Устави тақдим этилди.
Америка матбуотида Трамп маъмурияти журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши муносабати билан Туркияни тинчлантириш учун рози бўлиши мумкин бўлган ғайриодатий битим – Туркия томонидан террористик ташкилот (FETO номи остида маълум) ташкил қилганлик ва 2016 йил ёзида давлат тўнтариши уюштирганликда айбланаётган Фатҳулла Гюленни топширишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
ИШИД террорчилик ташкилоти АҚШнинг иттифоқчиси саналади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай баёнот берди, дея хабар қилади РИА Новости. «Давлат департаменти яқин кунларда маълум қилдики, ИШИД ҳозирча мағлуб этилмаган, лекин уни мағлуб этишнинг асосий бошланғич шарти Сурияда ҳукмрон режимни алмаштириш ҳисобланади», - деди у Португалия ТИВ раҳбари Сантуш Силва билан учрашувда.
Саудия қирол оиласи аъзолари мухолифатчи-журналист Жамол Хашукджи ўлдирилгандан кейин ҳозирги валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қирол лавозимига даъвогар эканлигига қарши чиқмоқда – бу ҳақида яхши хабардор бўлган манбалар Reuters га хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатилганига қарамай, Покистон АҚШ учун ҳеч нарса қилгани йўқ, деган баёнотидан сўнг Покистон бош вазири Имрон Хон унга қарши ғазабли нутқ билан чиқди. Бош вазир лавозимини шу йилнинг август ойида эгаллаган Имрон Хон ўзининг Америкага қарши риторикаси билан машҳур бўлиб, бу сафар ҳам Трампнинг сўзларини жавобсиз қолдирмади, деб хабар беради Channel News Asia.
Ҳозирги кунда эркаклардан уларнинг аёллари оилавий ҳаётда итоатсизлик қилаётгани, қулоқ солмаётгани ва ўзбошимчалик қилаётгани, бу эса эр-хотин ўртасида тез-тез жанжалларга олиб келишидан шикоят қилмоқда. Бу, шубҳасизки, никоҳ ришталари узилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Оилани бузадиган ҳамма нарса – унга қарши курашиш лозим бўлган ёвузликдир.