close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.06.2020 00:02

Туркияда муҳим воқеа содир бўлди - мамлакатда ҳижоб кийган аёл биринчи бор прокурор этиб тайинланди. Туркия ҳакамлар ва прокурорлар Кенгаши Туба Эрсозни Конья вилоятидаги Бейшехир округининг бош прокурори этиб тайинлади, деб хабар бермоқда IslamNews сайти Middle East Monitor га таяниб.

05.06.2020 11:02

Исломий мода ва камтарона либослар асосий мода саноатига тезда кириб келди. Хилма-хилликларга тўла шаҳар бўлган Истанбул мусулмон хотин-кизлар учун либослар соҳасида мода инқилобини бошлаш учун идеал жой бўлиб кўринади. Мусулмон аёллар учун мода бозори энг катта бозорлардан бири бўлиб, уларнинг эҳтиёжлари ҳали ҳам жуда кам баҳоланади,

23.05.2020 00:13

Ёш америкалик мусулмон тиббиёт ходимларининг коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжларини қондирди ва уларни махсус ҳимоя костюмлари билан бирлаштирилиши мумкин бўлган бош кийимлар билан таъминлади. Миннесота штатидан 24 ёшли Ҳилал Иброҳим яқинда ҳам беморларга, ҳам ҳамшираларга, шунингдек шифокорларга мос келадиган қулай нафас оладиган мато билан ишлайдиган ҳижобларни ишлаб чиқди ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

17.05.2020 04:19

Сўнгги ўн йил ичида Франция Ғарб мамлакатлари ичида жамоат жойларида юзини яширадиган кийимларни тақиқлаш бўйича бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ ишларни амалга оширди. Аммо мамлакат сешанба куни эълон қилган тўлиқ блокировкадан чиқиш қоидаларига кўра, энди ниқоб кийиш Франциянинг барча аҳолиси учун мажбурий бўлиб қолади. Қандай қилиб кеча республика қадриятларига таҳдид бугун яхшиликка айлангани ҳақида " The Washington Post " бу эрда такрорлаган мақоламизда ёзади.

15.05.2020 04:07

Ҳижоб коронавирусдан ажойиб ҳимоя ҳисобланади. Россиялик вирусолог, РТФА академиги, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби Анатолий Альтштейннинг сўзларидан шундай хулоса чиқариш мумкин. «Бешинчи канал»га берган интервьюда у коронавирус пандемияси шароитида кўчага чиқишда бош кийимида бўлиш жуда муҳимлигини таъкидлади.

01.05.2020 14:13

Қарийб 9 йил олдин, 2009 йил 11 апрелда, Францияда жамоат жойларида юзини ёпишни тақиқловчи қонун кучга кирган эди. Бу ниқоб, балаклава, мотоциклчиларнинг каскаларига тааллуқли эди. Бироқ, қонуннинг асосий мақсади ниқобни тақиқлаш эди. Бир неча ой ўтгач, шунга ўхшаш тақиқ Бельгияда ҳам қабул қилинди.

26.04.2020 08:19

Франция Илмий Кенгаши 11 май куни мамлакат босқичма-босқич карантиндан кейин мактаб ўқувчилари учун мажбурий ниқоблар жорий этишни тавсия қилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида. "Илмий кенгаш, онглилик билан ажралиб турадиган ва таълим олаётганда ниқоб кийиши мумкин бўлган ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун ниқоб кийиш мажбурий бўлиши керак", деб айтди Кенгаш баёнотида.

26.03.2020 04:50

Япониянинг Unicharm корпорацияси ҳижобли аёллар учун қулай бўлган тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлайди. Катталар ва болалар учун тагликлар, гигиеник тоаварлар, аллергиклар учун ниқоб ишлаб чиқариш билан шугулланадиган компания одамни юз қиёфасини такрорлайдиган ва 2,5 мкм (РМ–2.5) ҳавони тозалаб берадиган 3-D ниқоб ишлаб чикди.

17.02.2020 14:43

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти дресс-код қоидаларини янгилади. Мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилиш истагида бўлган сикхлар ва мусулмонларга диний кийим-бош атрибутларига рухсат этилди. NEWS.ru маълум қилишича, салла ва ҳижоб ўраш шарти озода кўриниш ва консервативлик ҳисобланади.

10.02.2020 14:20

Сўнгги ойларда дунё подиумларини ҳижобли мусулмон модель ишғол қиляпти – 21 яшар Икром Абди Умар ишонч ва дадил билан ҳамкасби Ҳалима Аденнинг изларидан боряпти. Худди Ҳалима Аден каби, Икром Абди Умар ҳам – келиб чиқиши Сомалидан бўлган мусулмон қиз.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase