Хулқлари Қуръон эди...
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш иймондандир!
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг бир неча исмларим бор: мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман – ўчирувчиман, Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳоширман – тўпловчиман, Аллоҳ менинг оёқларим олдига одамларни ҳашр этади. Мен ундан кейин бирорта келмайдиган Оқибман», дедилар. Батаҳқиқ, Аллоҳ у зотни Рауф ва Роҳийм деб атаган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Қуръони каримда расулуллоҳ алайҳиссалом васфи
“Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмайди ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлайди” (Оли Имрон, 144-оят).
Набий алайҳиссалом суйган нарсалар
Жобир ибн Самурадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намозини ўқигач, то қуёш чиққунича жойнамозларида ўлтирар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Мен – пайғамбарларнинг охиргисиман
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли, худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб қойил қолишади ва: «Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман. Мен набийларнинг хотимиман», дедилар» (Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Аллоҳнинг расули юксак эҳтиромга лойиқ!
“Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз билан сўзлашгандек баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар – ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва буюк ажр бор” (Ҳужурот сураси, 2-3-оятлар).
Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратининг аниқ йўналишини кўришлари мумкин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрати йўлини рақамли кўринишда акс эттириш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди, хабар қилади Arab News.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига суиқасдлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг овозини ўчириш учун сон-саноқсиз уринишларга дуч келганлар. Ислом душманлари - мушриклар, кофирлар, мунофиқлар сўнгги рисолатга қарши чиқишди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига чек қўйиб, мусулмонлар эътиқодини куртак ёзмасидан йўқ қилишни хоҳладилар.