close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муржиа тоифаси

«Муржиа» сузи имондан амални кейинга қўювчи деган маънони англатади. Демак, ибодат каби амалларнинг қабул булишида имон шарт эмас, имон келтириб калима айтган кишига амал шарт эмас. Бу ақида Аҳли Сунна вал-Жамоа эътиқодига зид булиб, имонсиз ҳолда қилинган ибодат ва савобли ишлар бефойда эканига қарши бўлган бузуқ ақидадир.

«Муржиа» сузи имондан амални кейинга қўювчи деган маънони англатади. Демак, ибодат каби амалларнинг қабул булишида имон шарт эмас, имон келтириб калима айтган кишига амал шарт эмас. Бу ақида Аҳли Сунна вал-Жамоа эътиқодига зид булиб, имонсиз ҳолда қилинган ибодат ва савобли ишлар бефойда эканига қарши бўлган бузуқ ақидадир.
Тарихий манбаларга кура, муржиа авваллари сиёсий оқим  тусида булса ҳам, орадан куп вақт утмай бошқа гуруҳлар каби ақидавий баҳсларга киришиб, имон, куфр ва мумин кишини имонсиз кишидан ажратиш мавзулари буйича куп қиррали бадс-мунозаралар олиб борганлар.
Муржиа тоифаси ақидасига кура, имон Аллоҳ ва унинг пайгамбарларини тасдиқлаш баробарида Хазрат Муҳаммад (с.а.в.) ни унинг ҳақиқий элчиси деб ишонишдан иборат. Бундай имон эгаси булган кишига гуноҳ қилиш зарар қилмаганидек, кофир киши учун ҳам тоат ва ибодат қилиш фойда келтирмайди. Сафо Забидулло берган маълумотга кура, айримларнинг фикрича имон фақат кунгил ишончидан иборат булгани учун, мумин киши тили билан куфр сузларини айтиб, бут-санамларга ҳурмат курсатиб, ҳатто салиб (хоч)ни мақташ орқали таслис (учталик)га мойиллик курсатса ҳам қалбда мумин булган ҳолда жаннат аҳлидан ҳисобланади.
Муржиийлар имонга амалсиз таянадилар. Улар: «Кофир (инсонга ҳар қанча қилинган) яхшилик фойда бермагани каби гуноҳ ҳам имонга зарар етказмайди. Имондан кейинги уринда турадигани фарз, уни бажарсанг, дуруст ва агар унга амал қилмасанг, зиммангга ҳеч нарса юклатилмайди», дейдилар. Уларнинг яна бир бузуқ ақидасига биноан, ҳеч қандай амалга эҳтиёж йуқ, фақат қалбнинг тасдиғи кифоя этади.Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллох таоло айтгани буйича «Зеро, намоз муминларга (вақти) тайин этилган ва фарз (деб) битилгандир» (Нисо 103). Ибн Аббос (р.а.) айтади: «Намоз фарз қилинган маълум нарса». Агар Куръонда намознинг фарз қилингани таъкидланса, биламизки Аллох айтганидек намоз кофирларга эмас, балки муминларга фарз булади. Чунки у имон конунларидандир.
Ибн Хажар Маккий «ал-Хайротул-ҳисон» номли асарида бир гуруҳ, кишилар Абу Ханифани муржиийлардан деб хисоблаганликлари лекин бу сузнинг тасдиғи йук, эканлигини куйидагича исботлаган.
Биринчидан «ал-Мавокиф» китобининг шарҳловчиси Бассон ал-Муржиий уз ақидасини Абу Ханифа номидан накл қилиб, уни муржиага мансуб этган. Бу эса тухматдан бошка нарса эмас. Шу тарифа у Имом Абу Ханифа рахматуллоҳи алайҳга уз ақидасини нисбат бериш оркали уз мазхабини тарқатишга уринган. Чунки Абу Ханифа номи билан тарғиб қилинган ақидага оддий халк, орасида ишонч кучлирок, булган. Иккинчидан, муътазила ақидасининг биринчи шаклланиш босқичида улар қазо ва қадар(Казо ва қадар - Исломда мумин-мусулмонлар эътикод қилиши лозим булган масалалардан бири. Уламолар «қазо » ва «қадар»ни куйидагича таърифлайдилар: «Кадар - Аллох таолонинг хамма нарсаларнинг келажакда қандок бўлишини азалдан белгилаб қуйишидир». «Қазо - уша нарсаларни Аллох таоло тақдирига мувофик равишда вужудга келтиришдир». Ахли Сунна вал-Жамоа эътиқодига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллох таоло бандаларнинг хамма ишини, махлукотларга боғлиқ нарсаларни аввалдан билишига имон келтириши вожиб булади. Казо ва кадар Аллохга имон келтириш асосидаги Ислом ақидаларидан бири хисобланади.)
масаласи буйича узларига кдрши булганларни муржиий деб атаганлар.
Имом Абу Ханифа бу борада уз ақидасини шогирди Усмон Бустийга ёзган рисоласида баён этган. Усмон унга «Мен сизнинг муржиийлардан эканлигингиз ҳақида эшитдим», деб ёзганида, Имом унга жавобан бундай деб ёзганлар: «Билиб куйки, мен айтаман: қибла ахли муминдурлар, бирон бир фарзни (фарз ибодатни) адо қилмаганлиги учун уларни имондан чиққан демайман, ҳар ким имон-эътикод билан барча фарзларни бажариб Аллохга итоат қилган булса, у бизнинг ақиҳамизга биноан жаннат ахлидандир, ҳар кимки имон-эътикодва амални бирга тарк этган булса, у кофир ва дўах ахлдандир. Ҳар кимки имон эгаси булган ҳолда фарзларни тарк этган булса, у гуноҳкор мумин ҳисобланади, Худо хоҳласа уни жазолайди, хоҳласа кечиради, бажармагани учун жазоласа, гуноҳ учун жазолаган булади, агар кечирса, унинг гуноҳини уз фазли билан кечирган булади.
Аммо сен айтган муржиа номига келадиган булсак, адолатга асосланиб сузлаб юрган қавмни қайси гуноҳи учун бидъат ахли ушбу ном (яъни муржиа номи) билан атайдилар?! Ахир улар ахли адл(Адл - Аллоҳ таоло одилдир. Жабр қилмас. «Аллоҳ яхши ишларнигина яратади. ёмонликни яратмайди ҳам, унга ҳукм ҳам қилмайди. Чунки, агар Аллоҳ ёмонликни яратиб туриб, сунгра уни қилганларни азобласа, бу адолатга туғри келмайди», деган ғояни муътазила тарафдорлари илгари сурдилар. Муьтазиланинг бу қараши тақдирни инкор қилишга олиб боради. Суннийликка кура, яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам яратувчиси ёлгиз Аллоҳдир, фақат савоб ишларни рози булиб, гуноҳ ишларни норози булиб яратади. Мотуридия таълимотида инсонда ирода эркинлиги мавжудлиги исбот этилган. Унга кура инсон яхшилик ва ёмонликни танлаш ихтиёрига эга.) ва ахли суннадурлар-ку! Аммо фақат душман тоифа уларни ушбу исм билан атаганлар».
Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади: «Пайгамбаримиз (с.а.в.) дан муржиа ҳадида суралди. Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Аллоҳ муржиийларни лаънатлади. Улар намоз, закат, рўза ва ҳаж фарз эмаслигини таъкидлаб, имонга амалсиз суянган қавмдир», дедилар. Муржиа эътиқодида кимки юқоридагиларга амал қилса, дуруст, аксинча, амал қилмаса ҳам ҳеч нарса қилмайди (гуноҳ ёзилмайди).
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Умматларимдан икки тоифаси борки, улар шафоатимга эришмайдилар. Улар муржиийлар ва қадарийлардир», - дедилар.Муржиа тоифасидан ҳам бир неча фирқалар вужудга келган.
Торикия
Бу муржиа тоифасининг энг биринчи пайдо булган фирқасидир. Торикия эътиқодича, имон келтирган банда зиммасига Аллоҳ буюрган амаллардан бирортаси ҳам фарз булмайди. Аллоҳга имон келтириб, Уни қалби билан таниган ҳар қандай банда ҳоҳлаган ишини қилсин. Эзгу амалларни қилса, Аллоҳ унга жаннатни даражалари билан беради. Агар савоб амаллардан ҳеч бирини қилмаса, Аллоҳ унга ҳам жаннатни беради, аммо даражалар бермайди. Банда барча гуноҳ амалларни содир қилган ҳолатда ҳам Аллох, унга жаннатни беради. Шу тариқа, улар дузах утини инкор қиладилар ва дузах фақат Аллоҳга куфр келтирган кишиларгагина хос эканлигини таъкидлайдилар.
Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллох, имон келтиргандан сунг фарз қилинган амалларни бажаришга буюрди ва Узи ман қилган амаллардан қайтарди. гуноҳкор муминларни ҳам жазолаши мумкин.
Сойибия
Сойибия эътиқодига кўра, Аллох, таоло бандаларини ҳоҳлаган ишларни қилиш учун уз ҳолига ташлаб қуйиб, имондан бошка ҳеч нарсани фарз қилмаган. Аллох, хузурида эзгу амалларни бажарган банда ҳам, бажармаган банда ҳам баробардир. Бандаларни бирор ишга буюриш ёки кайтаришга Аллох, таолонинг ҳаққи йуқ. Кимки Аллоҳга имон келтирса, унга жаннат даражалари билан берилади. Аллоҳга куфр келтирган инсонга эса дузах даражалари билан берилади. Сойибиянинг далили «Нимани хоҳласангиз, ушани қилаверингиз!» (Фуссилат, 40) оятига асосланади.
Аҳли Сунна вал-Жамоанинг наздида, Аллох, таоло бандаларни яратиб, сунг уларни ўз ҳолига ташлаб куйиши ёки улардан бепарво булиши мумкин эмас. Ибн Аббос (р.а.) Аллох, таолонинг «Инсон узини бекор ташлаб куйилади деб уйлайдими?!» (К,иёмат, 36) ояти тафсири ҳақиқа гапириб: «Инсонлар ҳеч нарсага буюрилмаган ва бирор нарсадан қайтарилмаган ҳолатда ташлаб куйилган, деб уйлайдилар», дейди.
Аллох таоло Куръони каримда шундай марҳамат қилади: «Балки (куфр ва бошка) гуноҳларни касб этганлар узларини имон келтириб, солих, амалларни қилган зотлар билан тенг қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар деб уйлагандирлар?! Кандай ҳам ёмон (ноҳақ) хукм қилурлар?!» (Жосия, 21). Яна бир ояти каримада шундай дейилади: «Имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни Биз ерда бузгунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фиску фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!» (Сод, 28).
Юнусия
Фирқа раҳбари - Юнус ибн Авн. Унинг ақидасига кўра имон қалбда ва тилда бўлиб, Аллоҳнинг маърифати ва Унга дил билан итоат қилишни билдиради, амал шарт эмас. Гуноҳлар ҳам имонга зарар етказмайди. Тилнинг узи билан имон келтирганда то пайғамбарлардан ҳужжат курсатилмагунча қабул булмайди. Пайгамбарлар келтирган барча хужжатларни билиш имондир, бир дисмини билиш имон эмасдир. Имоннинг айрим хислат ва аломатлари имон эмас. Барча амаллари мужассам бўлгандагина имон саналади.Бу ақида Ахли Сунна вал-Жамоа ақидасига мутлақо зиддир. Зеро, суннийлик ақидасига кўра, инсонда 99 та куфр аломати ва 1 та имон аломати булса ҳам у мумин ҳисобланади.
Ғассония
Ушбу фирқа раиси Ғассоннинг ақидасига кўра, имон тил билан иқрор булиш ёки Аллоҳни севиш, Уни улуғлаш бўлиб, узини Аллоҳдан устун куймаслик шарт қилинган. Имон купайиб туради, лекин камаймайди. У уз ақидасини имон бобида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ақидаси билан бир хил деб даъво қилган. Лекин амалда унинг бу сузи ёлгон экани маълум булган.
Зеро, Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайх, имон купаймайди ҳам, камаймайди ҳам, балки унинг нури ва куввати купайиб-озайиб туради, деганлар. Ғассон эса, имон купаяди, лекин камаймайди, деган.Шунингдек, имоннинг узи купайиб-озайиб турадими ёки унинг нури равшанлашиб-хиралашиб турадими, деган масалада Ахли Сунна уламолари икки хил фикрни билдирганлар. Бу каби айрим енгил тафовутли масалаларда кайси томон фикри олинса ҳам унчалик зарари йуқдир. Аммо ақоид фанида шундай карама-карши фикрлар борки, биз фақат узимизнинг ақидавий мазхабимизда қаттиқ туришимиз ва Ахли Сунна вал-Жамоа уламоларининг сузларини маҳкам тутишимиз зарур булади. Масалан, ақидамиз буйича мумин-мусулмон киши хоҳ катта, хох, кичик гуноҳ иш қилиб куйса, гуноҳкор булади, лекин кофир бўлиб қолмайди. Аммо муътазила ва хавориж мазхабларининг уламолари, бунинг акси улароқ, мусулмон одам гунох, иш қилса, имондан чиқади, дейдилар.Яна шундай эътиқод қиламизки, мумин-мусулмон одам шариатда ҳаром дейилган нарсани халол деса ёки ҳалол нарсани ҳаром деса ёхуд гуноҳ ишни инкор этиб, бу гуноҳ эмас, деса ёки намоз фарз эмас деса, имондан ажралиб кофирлар каторига қушилади. Шундай экан, бу каби нозик ва дақиқ масалаларни уз вақтида билиб олишга ҳаракат қилмоқ даркор.
Тумания
Бу фирқанинг асосчиси Абу Муоз Туманий булиб, у Мисрдаги Туман қишлоғига мансубдир. Абу Муоз Туманий раҳбарлик қилган бу фирқа ақидасига кура, имон куфрдан сақланмоқдир. Шунингдек, имон хислатларининг барчасини узида мужассам этмоқдирки, агар бир хислатни тарк этса кофир булиб қолармиш. Имоннинг айрим хислат ёки аломатлари имон деб аталмас эмиш. Масалан, намознинг ўзи имонга далолат қилмайди, дейдилар.
Савбония
Абу Савбон бошчилик қилган бу фирқа ақидасига кура, имон - бу тил билан иқрор булиб, Аллоҳни ва унинг пайгамбарларини ҳамда ақл билан қилиш зарур булган ишларни тан олишдир.Бу фирқанинг Юнусия ва Ғассониядан фарқи шундаки, қилиниши зарур булган амаллар шариат ҳукми билан эмас, балки ақл ҳукми билан белгиланишидадир.
Марисия
Бу фирқа Бағдодда пайдо булган ва унинг асосчиси Бишр Марисий эди. У фирқа Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳга эргашган, лекин Куръонни махлуқ дегандан кейин Абу Юсуф ундан юз угирган. Унинг бузуқ ақидаларидан бири - бут ва санамларга сиғиниш куфр эмас, деган ақидаси булиб, сохта маъбудага сиғиниш куфр булмай, балки куфр аломати эмиш.Мазкур бешта муржиа фирқаси имон таърифида ихтилоф қилишган ва амални имондан кейин қуйишгани учун аҳли Сунна вал-Жамоа йулидан четланган ҳисобланган.
Рожия
Рожия эътиқодида, Аллоҳ таоло фарз қилинган нарсаларни бандаларига буюрди ва қайтарилган нарсалардан қайтарди. Шу сабаб, Аллоҳ таоло қиёмат куни улар уртасини ажратмагунга қадар, Аллоҳга итоат қилувчи инсонни итоаткор, аксинча, Аллоҳга осий булганларни, исёнкор, деб булмайди.Бу нарсаларга умид қилиб, уларни итоаткор ҳам, гуноҳкор ҳам дейилмайди. Эхтимол, гунохкор банда Аллох севадиган кимсалардан булиши мумкин. Шунинг учун у «фосиқ» деб аталмайди. Итоаткор инсон эса Аллох, ёмон қўрадиган кимсалардан булиши ҳам мумкин. Шунинг учун у «итоаткор банда», деб номланмайди.
Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллохга итоат қилган инсон итоаткордир. Аллохга осий булган инсон эса гунохкордир. Чунки тоат ҳам, маъсият ҳам зоҳирий булиб, инсонга ташқи аҳкомлар билан ҳукм қилинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Аллох, учун яхши кураман, Аллох, учун ёмон кураман», - деганлар.
Агар рожия фиркаси хак булса, исёнкордан итоат қилувчини ажрата олмаймиз. Аллох, яхши курган инсонни ёмон куриб, Аллохга яқин кишидан узоклашамиз.
Рожийлар яна: «Инсонларнинг кофирларга карши уруш олиб боришлари ҳам халол эмас. Чунки улар ҳам Аллоҳга имон келтирганлардан булиши мумкин. Шунинг учун Аллох, таолонинг дустлари билан урушиш мумкин эмас», деб эътиқод қиладилар.
Шоккия
Шоккия эътиқодича, имон сўз ва амалдан иборат. Барча амаллар имондандир. Йулдан бошкаларга озор берадиган нарсани четга олиб куйиш ҳам имондандир. Хеч бир амал имонсиз вужудга келмайди. Чунки амалларнинг барчаси имондир. Шоккия фиркаси амалсиз имонга суянади. Чунки уларнинг карашларида имондан кейин фарз килинган бирор амал йук.Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, имон - «Аллохдан узга илоҳ, йук,» шаҳодат калимасидир. Бу Аллох, таоло хатто кофирларни ҳам унга чақирган суздир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: «Имон суздир. Амал эса имоннинг аломатларидир». Хармала ибн Язид Ансорий ривоят қилади: Пайғамбаримиз (с.а.в.) менинг тилимни бир томонидан ушлаб: «Имон мана шу жойдадир», куллари билан калбимга ишора килиб: «Тақво(Тақво - [араб. - сакланиш, пархезкорлик, Худодан қуркиш] Исломда диндорликни ифодаловчи тушунча. Куръони карим ва ҳадиси шарифларда тақво бир неча мазмунларда келади. Масалан, Аллоҳдан курқиш, дузахдан сакланиш, пархезкорлик ва бошкалар. Аллохга тақво килиш ундан куркишдир.) мана шу жойдадир», - дедилар.
Амалия
Амалия эътиқодича, имон амалдир. Аксинча, имонни суз ва амалдан иборат, деб булмайди. Зеро, ҳар қандай имон амалдир. Чин қалб билан имон келтиришга амал, дейилади. Ислом арқонларини билиш ҳам амал ҳисобланади.
Мақҳул Насафий шундай дейди: «Мен тафсир килган нарсаларни   
Аҳмад ибн Яъкуб Солиҳдан, у Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят дилган.   
Ушбу оятларнинг барчасида имон «сўз» деб аталган. Шундай экан, жамоат ичида фитна келиб чиқмаслиги учун амалияга мансуб кишилар муташобих, оятларни ҳам эътиборга олишлари лозим.Амалия наздида, маърифат ҳам Куръон қироати ҳам амалдир.Уларнинг бу каби кабих, сузларидан Аллохнинг узи асрасин.   
Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллох таоло ва Пайгамбаримиз (с.а.в.) айтганлари каби, имон суздир. Пайгамбаримиз (с.а.в.)дан ушбу хадис ривоят қилинади: «Имон калом булиб, уни тасдиклаш қалб билан амалга оширилади».
Манкусия
Манкусия эътик,одига кўра, имон купаяди ва камаяди. Чунки имон суз ва амалдан иборат. Айримларининг фикрича, имон купаяди аммо камаймайди. Уларнинг далили «У (Аллох,) Уз имонларига яна имон кушилиши учун» (Фатҳ, 4) оятига асосланади.
Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, Аллох, таборака ва таолода купайиш ҳамда камайиш сифати булмагани каби имон ҳам купаймайди ва камаймайди. Чунки у Аллохнинг вахдониятини тасдикдашдаги идрордир. «Имон купайиб, камаядими?» деб суралган вақтда Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Имонинг купаймайди. Унинг камайиши эса куфрдир», - деганлар.
Хафс ибн Абдуллоҳ ривоят килади: «Мен Умар ибн Абдулазизнинг минбарда туриб: «Агар гумон қилувчи адашганларнинг айтганидек имон камайганида, ҳар биримиз уз уйимизга имонимиздан нима кетиб, нима крганини билмаган холатда қайтган булар эдик», деганини эшитдим».
Мустасния
Мустасния эътиқодига кўра, имонда истисно бор. «Мен ҳақиқий муминман», деб айтиб булмайди. «Мен ҳақиқий муминман», деган инсон «Мен жаннатийман», деб айтган булади. Мустаснийлар уз қарашларига «Аллох муминлар ва муминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (бот)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди», (Тавба, 72) ояти билан далил келтирадилар.
Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, имонда истисно йуқ. Чунки истисно ўгтан замонга далолат қилади. Утган замонда эса истисно қилинмайди. Шу сабаб, мумин ҳақиқий мумин булиб, кофир ҳам ҳақиқий кофирдир. Бунга «Камки ҳакиқий мумин булмаса,у хақиқий кофирдир» ҳадиси шарифига мувофиқ учинчи тоифанинг булиши мумкин эмас.Иброҳим Тамимий (р.а.)дан ривоят қилинади: «Аллоҳ динларни номма-ном зикр қилиб, «Дарҳақиқат, имон келтирган, ядудий булганлар, собиийлар (фаришталарга сиғинувчилар), насронийлар, мажусийлар (оташпарастлар) ва мушрик булганлар» (Ҳаж, 17), деб марҳамат қилади. Агар душманлар билан мулокотга киришсангиз, сизлардан «Кдйси диндасиз?» деб сурасалар, нима дебжавоб берасиз? «Мумин булишни умид циламиз», дейсизларми? Улар: «Динингиздан топганингиз фак,ат эҳтимолдир. Ундан фақат шуни топиб, бизга уруш қилаяпсизларми?!», дейди-ку!».
Хорижа ибн Мусъаб (р.а.)дан ривоят қилинади: «Кимки имонида шубҳага туилса-ю, сунг мендан уйланиш хусусида маслаҳат сураса, унга уйланиш ҳалол булмаслигини таъкидлаган булар эдим».
Хузайфа ибн Хаймон (р.а.)дан ривоят қилинади: «Охир замон яқинлашганда бир тоифа қавм пайдо булади. Улар: «Биз муминмизми ёки йуқми, буни билмаймиз», деб айтадилар. Бу Дажжол чиқадиган вақтларда бўлади ва Аллох, уларни албатта Дажжолга йулиқтиради».
Мушаббиҳа
Мушаббиҳа(Мушаббиҳа - [араб. - ўхшатувчилар, ўхшатиш тарафдорлари]. Ислом илоҳиётида Худони одамга ўхшатиб тасвирлайдиган таълимот.) эътиқодича, Аллоҳ инсон суратида бўлиб, Унинг сочи, тирноқлари, ажинлари, икки қоши, қони ва ундан бошқа нарсалари ҳам бор. Жаҳмия фирқаси Аллоҳга қиёсни мансуб қилишдан қўрқиб, Унинг барча сифат ва феълларини инкор қилади ва шу билан ҳар иккала фирқа барча даъволарида ҳаддан ошади.Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида, мушаббиҳа фиркасининг Аллох, таоло хақидаги фикрлари, агар У инсонда мавжуд аъзолар билан лафзан сифатланган тақдирда ҳам, мутлақо нотуғридир. Шунингдек, агар эшитиш, куришга ухшаган сифатлар инсонда топилсада, Аллох жахмия карашларидаги фикрлардан ҳам узок. Чунки бу икки фирқа асл мақсаддан адашиб, йулини йукотди.
Аллох, таоло Куръони каримда шундай мархамат қилади: «Эй, имон келтирганлар! Аллохга итоат этингиз, пайгамбарга ва узларингиздан (булмиш) бошлиқларга итоат этингиз! Бордию, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз - Аллохга ва охират кунига ишонадиган булсангиз - уни Аллохга ва пайгамбарига хавола қилингиз! Мана шу яхширок, ва ечими чиройлирок,(иш)дир» (Нисо, 59).
Абу Ханифа шундай деди: «Ҳеч бир инсон Аллоҳнинг зоти ҳақида гапиришга ҳакқи йук.Аммо Аллох узини васф қилганлар билан сифатланади. Аллох ҳақида ҳеч бир нарсани уз фикри билан айтиш мумкин эмас. Оламлар Раббиси булган Аллох баракотли зотдир». Абу Ҳанифа яна айтади: «Хуросон улкасида икки фирқа пайдо булди ва уларнинг хар иккиси ҳам туғри йулдан адашиб, бизга қарши бош кутардилар. Улар жахмийлар ва мушаббиҳалардир».
Ҳашвия
Ҳашвий сузи муайян кишига далолат қилмайди. Энг биринчилардан булиб шу лафзни тилга олган киши Амр ибн Убайд. У Абдуллох, ибн Умар Ҳашвий булган. Ҳашвийлар купдан-куп ҳадис ривоят қилган булиб, хадислар мазмунини тушунмайдилар ва (энг ёмони) тушунишни истамайдилар хам хадисларда келтирилган қуркитиш, рағбат, фарз ва суннатнинг барчаси бир нарса эканлигини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, Пайгамбаримиз (с.а.в.) суннатларини тарк қилган ҳар кандай кимса Аллохнинг расулига карши чиқибди.
Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, хадислар куп булиб, улар даража жихатдан бир хил эмас. Чунки айримлари фарз, суннат, тарғиб ва тафзил, айримлари тахвиф (қўркитувчи), тағлиз, тахдид, айримлари мубох, рухсат, ихтиёр, айримлари эса муҳқам(Маънолари аник оятлар.) ва муташобих,(Хакикий маъносини Аллох таолодан бошка хеч ким билмайдиган ухшатма оятлар) хамда Куръони каримда булгани каби носиху мансух булади.
Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида, суннат икки хил булади. Биринчиси, фазилатли амаллар булиб, унга амал қилиш фазилатдир. Тарк қилиш эса гуноҳ эмас. Иккинчиси, фарз амаллар. Уларни тарк қилиш куфр ва залолатдир. Юдоридаги ҳадислар хашвийларга раддия була олади. Чунки Пайгамбаримиз (с.а.в.) айрим суннатларга амал қилишга буюрган булсалар, баъзи суннатларни тарк қилишни залолат ҳисобламадилар. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинган бир хадисда Пайгамбаримиз (с.а.в.): «хадисларимга тафсирлари билан зийнат беринглар ва маъноларини яхшилаб текширинглар», дедилар.
Асария
Асария эътиқодига кўра, суннат, қиёс ва раъй - ботил. Дин муттасил боғланиб келган санаддир. Бир нарсани бошқа нарсага қиёслаш мумкин эмас. Улар уз карашларига «Сизлар қиёс  қилишдан сақланинг. Биринчи булиб Иблис қиёс қилиб, Аллоҳга куфр келтирди. Қиёс сабабли куёш ва ойга ибодат қилинди», деган хадисни хужжат келтирадилар. Ахли Сунна вал-Жамоа наздида, инсоннинг харакати ҳад-чегара билмайди. Яъни, тугри қиёс қилиши ҳам мумкин.
Асарийлар фикрича, ҳар бир киши узи учун туғри далилга эга булмагунича харакатланмаслиги зарур. Барча бахтсизликларни қиёс қилиш мумкин булган нарса туғри далилдир. Нимаики, далилга тугри келса, олим уни олади. Уз қиёси билан ижтидоддан сунг хато қилса, уни рад қилади.
Асарийлар эса биринчи булиб қиёс қилган Иблисни (бу иши учун) Аллоҳ лаънатлаб, азобига дучор қилганини таъкидлайдилар. Саййидимиз Мудаммад (с.а.в.) шарофатидан Аллоҳ таоло биз билан фарзандларимизни шайтоннинг макру ҳийлаларидан қутдарди.
Хасан Басрий (р.а.)дан ривоят қилинади: «Пайгамбаримиз (с.а.в.) «Уларнинг ишлари узаро маслаҳат (билан) булур» (Шуро, 38) ояти тафсирида: «Агар Аллоҳнинг каломида ва Пайгамбарнинг суннатида содир булмаган бир иш булса, у ҳақида раъй (фикр) аҳли билан маслаҳат қилинади», дедилар».
Саврия
Фақих, Абу Абдуллох Суфён ибн Саъид Саврий Куфий муридлари фирқасидандир. Унинг аждодларидан бири Савр ибн Абдуманот деган киши булиб, шу сабабдан уни Саврий дейишарди. У 96/714 йилда Куфада туғилган ва уша ерда хадис илмини ўрганган.
У зоҳид булиб, халифалар ва сарой ахлига бефарк эди, шунинг учун икки Аббосий халифанинг таъқибига учради ва ноилож ватанни тарк этди, бир канча муддат Яман ва Ҳижозда истиқомат қилди. Сунг Маккадан Басрага кетди. У ерда яшай бошлади ва 64 ёшида 161/777 йилнинг шаъбон ойида уша шахарда вафот этди ва уша ерда дафн этилди.У фикҳда хадис аҳли мухлисларидан эди ва у тоифанинг ишончли кишиларидан ҳисобланарди. Баъзилар уни Молик ибн Анасдан устун деб ҳисоблашарди.Мухдммад ибн Исхок, ан-Надим унинг баъзи асарларини эсга олиб, улардан «ал-Жомиъ ал-кабир», «ал-Жомиъ ас-сағир», Китоб ал-фароиз» ва икки рисолани кайд этади. Унинг Куръони каримга битган тафсири бўлиб, Саолибий бу хақида ёзма маълумот берган.Аммо илми каломда Суфён Куръони каримда Худо учун келтирилган сифатни У зотнинг хислатларидан деб билади.
У фиқҳ ривоятларида кўпинча шайхлар усулига ишора қиларди. У масх (тахоратда пешона ва оёвни ювиш)ни, этикда булса, масх урнига оёкнинг икки панжаси узра бажаришни жоиз деб биларди ва «бисмиллах,»ни сал енгил овозда тиловат қилишни афзал кўрарди. Жиҳодни то қиёмат кунигача боқий ва вожиб деб биларди.
У: «Хар бир мусулмон хоҳ адолатда ёки жабр-зулмда булса хам хукмдорларга итоат қилиши керак», - дерди. Уни зикр қилиб макдашга карамасдан, бу васфда шиаликка мойиллиги бор эди. «Табақот ал-Хуффоз» китобининг муаллифи сузига Караганда, хазрат имом Жаъфар Содик, (р.а.) унинг шайхларидан бири эди.
Баъзиларнинг айтишича, у зайдия мазхдбидан эди, чунки зохид ва гушанишин эди. Суфия уни узининг аввалги пешволаридан деб ҳисобларди.
Хашабия
Хашабия ёки сурхобия зайдия фиркаларига карашли Сурхоб Табарий муридларидан булиб, Мухтор ибн Аби Убайд Сақфийдан кейин зухур қилдилар. Хашаб (ёгоч)дан бошка қурол булмаганлиги учун уларни хашабия деб атадилар.
Ибн Тимия «Миндож ас-сана» да ёзади: «Зайд дорга осилгач, унинг муридларидан бир гуруҳи кечалари унинг дор чуплари (ёгоч) ни зиёрат қилишга келишарди, шунинг учун уларни «хашабия» деб аташди».
Бу фирқа Ҳишом ибн Абдумалик даврида Зайд ибн Али ибн Хусайн шаҳид булгандан сунг қузғалдилар. Улар бошқа сабабдан айтдиларки, «Биз имом Маъсум билан қилич воситасида уруш қиламиз, аммо имом Маъсум бу асрда булмагани боис, то у келгунча бизнинг қуролимиз чуп (ёгоч)дир, шу билан курашга қузғаламиз».
Сарҳубия
Зайдия фирқаларидан булиб, Сархуб лақабли Абул Жоруд Зиёд ибн Манзар муридларидандир. Улар айтадилар: «Хазрат имом Хусайн шаҳид булгандан кейин имомлик унинг фарзандларида ва Хасан (р.а.)да булиши керак, демак кимки унинг икки авлодидан исён кутарса, имом вожибул-итоатдир.
Шунингдек, Хасан (р.а.) ва Хусайн (р.а.) фарзандларидан кимки имомликка даъво қилса, уйда утирсинлар, эшикни узлари учун бекитсинлар, уз муридлари билан мушрик ва кофир булсинлар».Улар Абу Холид Воситийга ҳам муридлик қилдилар.Шайх Тусий уни имом Муҳаммад Бодир (р.а.) шерикларидан деб билади ва Ибн Надим уни Зайдий мутакаллимларидан, яъни суҳбатдошларидан деб ҳисоблайди.Зиёд ибн Манзарга имом Муҳаммад Боқир (р.а.) Сарҳуб деб лақаб берган эди ва айтар эди: «Бу Сарҳуб - кур шайтон, унинг жойи денгиздадир».Араб тилида Сарҳуб қадди-қомати катта от, шоқол ва кур дев булиб, унинг жойи денгиздадир. Купинча эркакларни эмас, аёлларни унга ташбеҳ қиладилар, гоҳида эркакларни Сарҳуб, аёлларни эса Сарҳуба дейишади.
Бидъия
Бидъия мусулмонлар ўртасида янги-янги амалларни уйлаб топган кишилардир. Улар мусулмон раҳбарларининг амалларини инкор қилганлар. Чунки бу қилмишлари мусулмонларнинг ҳассасини синдириш ва уларнинг ҳукмларини бекор қилишга олиб келди. Уларнинг фикрича, агар уни гуноҳга буюрса ҳам ҳеч бир киши раҳбарга исён қилишга ҳадди йуқ ва у шу ишда узрли булади. Чунки Пайгамбаримиз (с.а.в.) барча мусулмонларни ҳар қандай раҳбарга қулод солиш ва итоат қилишга буюрганлар.
Аллома Макдул Насафий шундай дейди: «Бидъатчиларнинг амирга, унинг ҳар бир буйруғига итоат қилинади, деган эътиқоди нотуғри. Албатта, амирга итоат қилинади. Аммо Аллохга гунох қисобланган ишда унга итоат қилинмайди. Яхши раҳбарга эргаишшимиз лозим. Чунки унга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш билан баробар. Рахбар ёмон ишларни қилса фуқаро унга мурожаат қилиб, яхшиликка чақирсин-у, зинор унга қарши қилич кутармасин».
Сувайб ибн Ғафла (р.а.)дан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб (р.а.) деди: «Эй, Бани Умайя! Мендан кейин сен балки мухолиф буларсан. Амирга итоат қил гарчи у қоп-қора алдоқчи ҳабаш кўл булса ҳам. Урса ҳам четлаштирса ҳам, зулм қилса ҳам, сабр қил".
Муржия тоифаси қарашлари ҳамда уларга Аҳли Сунна вал-Жамоа берган раддиялар шулардан иборат булиб, улар ун етти фирқадан иборат. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: «Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Умматларимдан икки тоифага менинг шафоатим етмайди: муржиа ва қадария», деганлар». Пайгамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Муржиа ва қадария етмиш икки пайкамбар томонидан лаънатланди». Иброҳим Тамимий: «Муржиа муминми ёки кофирми билмаймиз», деб айтар эди.

Айдарбек Тулеповнинг
Ислом ва ақидапараст оқимлар китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ҳизбуллоҳ Тангризм »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase