close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
29.06.2019 03:26

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

29.06.2019 03:20

Франциянинг жанубий-шарқий қисмидаги иккита жамоатчилик бассейни жазирама иссиққа қарамай, буркини услубидаги аёллар чўмилиш кийимидан фойдаланиш билан боғлиқ жанжаллар туфайли ёпилди. Буркини кийган еттата аёл Alliance Citoyenne ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи фаоллари ҳамроҳлигида якшанба куни Гренобль бассейнларига келиб, чўмилиш ҳуқуқини талаб қилди, гарчи мусулмон аёллар киядиган чўмилиш кийими муниципалитет томонидан тақиқланган бўлишига қарамай. Улар бу тақиқни дискриминация деб айтишди.

28.06.2019 18:42

Қирғизистон парламенти (Жогоку кенеш) собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизликни олиб ташлаш учун овоз берди, хабар қилади 24.Kg нашри. Парламент йиғилишида бош прокурор Откурбек Джамшитов сўзга чиқди, бир нечта депутат эса ўз фикрини билдирди ва саволлар берди. Шундан кейин 103 депутат берилган таклиф учун, 6 та депутат эса – қарши овоз берди. Атамбаевни жиноий таъқиб қилишни бошлаш учун парламентнинг 80 нафар аъзоси овози талаб қилинади.

27.06.2019 22:59

Малайзия коррупцияга қарши кураш агентлиги шармандали ишларга аралашиб қолган 1MDB давлат фондидан ўғирланган 270 миллион ринггит (65,1 миллион АҚШ доллари) маблағларни қайтариш бўйича суд жараёнини бошлади. Бундан ташқари, агентликнинг фикрига кўра, яна хорижда 5 миллиард доллар атрофида активларни қайтариш мумкин.

27.06.2019 22:53

Туркияда масжидларга келувчилар ва имомлар ўтасида тамаки чекишга қарши уруш эълон қилинди. Туркия Дин ишлари бўйича давлат бошқармаси (Диёнат) раҳбари муфтий Али Эрбаш кашандаларни ҳаж ва умра зиёратидан четлатиш билан таҳдид солди, деб ёзали Haberler.com турк нашри.

27.06.2019 08:43

2018 йил Қозоғистон ва Малайзия ўртасида икки томонлама савдо ҳажми 2017 йил билан тақкослаганда қарийб тўрт баравар ўсди ва 478 млн долларни ташкил қилди, жумладан, Қозоғистондан экспорт 351,7 млн долларга, Малайзиядан импорт эса 126,1 млн долларга етди. Бу ҳақида Қозоғистон ТИВ 18 март куни хабар берди.

26.06.2019 09:20

Хитой мамлакатни қарзлар эвазига сотиб олди – бу ярим йил олдин Россия ва жаҳон ОАВда тарқалган янгиликдир. Африкадаги мустақил давлат Замбия Хитой компаниялари ва фондлари олдидаги улкан қарзлар туфайли мамлакатнинг бутун транспорт, энергетика ва қазиб олиш инфратузилмасини Хитойга топширишга мажбур.

26.06.2019 09:13

Марказий ҳарбий округда (МҲО Сибирь, Урал ва Приволжье федерал округларида, Россиянинг 29 минтақаси чегараларида жойлашган ҳарбий қисмларни, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидаги Россия ҳарбий объектларини бирлаштиради) РФ президенти Владимир Путиннинг қарори бўйича жанговар тайёргарликни тўсатдан текшириш бошланди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Текширув, аниқлаштирилишича, Марказий Осиёдаги вазият билан боғлиқ.

24.06.2019 21:18

Истанбулнинг янги мэри сайловларида мухолиф Халқ-республика партиясидан номзод Экрем Имомўғлу ғолиб чикди. Нима сабабдан бу, бир қарашда, маҳаллий аҳамиятга молик бўлиб кўринган воқеа дунё ОАВда асосий янгиликлардан бирига айланди? Экрем Имомўғлу ўзи ким?

24.06.2019 15:35

Туркияда суд 2016 йил 15 июлда давлат тўнтаришига уринишга бошчилик қилган путч қатнашчиларига ҳукм эълон қилди. Анқарада ўта оғир жиноятлар бўйича 17-суд давлат тўнтаришига уриниш куни Туркия ҲК Бош штаби биносида бўлиб турган давлат жиноятчиларига ҳукм чиқарди, деб хабар беради «Анадолу».

24.06.2019 14:46

Қосим-Жўмарт Токаев Туркистон вилоятининг Арис шаҳридаги вазият ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Tengrinews.kz. "Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Туркистон вилояти ҳокимига Арис шаҳридаги ҳарбий қисмнинг ўқ-дорилар омборида портлашлар оқибатларини тугатиш ҳақида топшириқ бердим. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва портлашлар сабабларини аниқлаш зарур", - деб ёзди Президент ўзининг тwitter саҳифасида.

24.06.2019 03:37

"Исломий молия соҳасининг географик мавжудлиги Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёдаги анъанавий бозорлардан ташқарига чиқмоқда ва энди Африка, Шарқий Осиё ва Америка қитъалари каби дунёнинг турли минтақаларидан янги ўйинчиларни ўз ичига олмоқда. Ушбу бозорларда саноатнинг ижобий истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Исломий молия уларни янада ривожлантиришга имкон беради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase