close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Менга наушник ва қаҳва беринг, кейин унинг танасини бўлаклаб ташлайман» – деди Жамол Хашукджининг қотили

Турк газетаси саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлимидан олдинги вақтнинг батафсил тавсифланган ёзувлар бўлган янги материалларни эълон килди ва Саудия Арабистони юқори мансабдаги амалдорлари унинг ўлдирилишини режалаштирилгани ҳақида яна битта далил келтирди.

Daily Sabah Хашукджининг қотиллари унинг мурдасини нима қилишни муҳокама қилган аудиёзув стенограммасини эълон қилди.
Журналист ўтган йилнинг 2 октябрида бинога киришидан 12 дақиқа аввал саудиялик разведкачи Махер Абдулазиз Мутреб криминалистика бўйича Саудия илмий кенгаши раҳбари Салах Муҳаммад Тубейги ва судмедэксперт билан бирга Хашукджини ўлдиргандан кейин унинг танасини нима қилишни муҳокама қилган.
«Унинг танасини сумкага жойлаш мумкинми?» - сўради Мутреб Тубейгидан соат 13:02 да.
«Йўқ, у жуда ҳам оғир ва бўйи баланд. Мен доим одамлар танаси билан ишлайман. Танани қандай қилиб бўлакларга тўғри ажратишни биламан. Мен совимаган тана билан ҳали ҳеч ишламаганман, лекин уни тезда бир ёқли қилишим мумкин», - жавоб берди Тубейги ва мурдаларни бўлаклаш олдидан наушник тақиб, мусиқа тинглаши ва қаҳва ичишини айтди.
«Мен танани бўлакларга ажратганимдан кейин ҳар бир бўлакни пакетга солиб, чемоданларга жойлайман ва олиб чиқаман».
Хашукджи келишидан сал олдин Мутреб «қурбонликка аталга жонивор келдими» деб савол берди (!). Соат 13:14 да қотиллар гуруҳи аъзоси саудиялик амалдорга Хашукджи элчихонага етиб келганини хабар қилди.
«Тўхта, мени бўғяпсан»
Хашукджи Саудия Арабистони консулхонасига кириб келгач, гап-сўзлардан кўриниб турибдики, уни бино олдида кутиб олган кишини танирди.
Мутреб билан учрашгандан кейин унга Саудия Арабистони жиноий ишлар билан шуғулланувчи халқаро полицияси талаби билан ар-Риёдга етказилиши айтилди, бунга Хашукджи рад жавоби берди ва уни ташқарида қаллиғи кутиб турганини ва унга қарши ҳеч қандай ишлар бўлмаганини айтди.
Сўров вақти гуруҳ аъзоларидан бири бир неча марта «Келинг, шу ишни тезроқ тугатайлик» деб айтди.
Соат 13:22 да Мутреб Хашукджидан унда мобил телефони бор ёки йўқлигини сўради ва ўғлига «Мен Истанбулдаман. Агар мен билан боғлана олмасанг, хавотир олма» мазмундаги матнли хабар юборишни талаб қилди.
Хашукджи элчихонада у билан бундай муомала қилиш мумкин эмаслигини айтиб, рад жавобини берди.
Сўнгра у қалин сочиқни кўриб қолди ва Саудия разведкасида уни бўғиб ўлдириш режаси борлигини сўради.
«Биз сени ухлатиб қўямиз», - деди Тубейги унга дори беришга уриниб кўришдан олдин. Хашукджи астматик эканлиги сабабли унинг оғзини ёпмасликларини сўради.
«Менда астма бор. Илтимос, мени бўғиб қўясиз», - деди у. Бу унинг ўлими олдидан айтган охирги сўзлари эди.
Соат 13:39 да танани бўлакларга ажратаётган арранинг овози эшитила бошлади. Бу иш ярим соат вақт олди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase