close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
24.06.2019 03:23

БМТ хизматчиси бўлган терговчи-аёл Анес Калламар Саудия Арабистонининг Истанбул шаҳридаги консулхонасида журналист Хашукджининг ўлими билан боғлиқ барча тафсилотларни тиклади. Жанжал бошланган қилиб кўрсатилган вақтдан мурдани майда бўлакларга бўлган арранинг овозигача атиги 22 дақиқат ўтди. Энди савол: шаҳзода бин Салмон тайёрланаётган қотиллик ҳақида билармиди? Ўжар Анес ўша «муқаддас» шахсга ҳам етиб бормоқчи. Лекин шаҳзода осонгина таслим бўлмайди.

24.06.2019 03:07

Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун рақиблар - Хитой ва Россия - Ислом террорчи гуруҳлари Афғонистондан қўшни мамлакатларга ўтиб кетишидан қўрқишади, бунда Пекин ўзининг "бир камар, бир йўл" ташаббусини ҳимоя қилишга интилади. Афғонистондаги исломчиларга қарши туриш учун Москва ва Пекин томонидан ҳарбий ресурсларни кўпайтириш – олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омилдир…

23.06.2019 17:00

Энди СССР да туғилган ҳар бир киши РФ фуқаролигини олишни хоҳласа, улар олдида бундай имконият пайдо бўлди. Бунда хорижий фуқароликдан воз кейиш учун кўп сонли ҳужжатлар тўплаш зарурати ҳам йўқ. Ушбу янгилик «Комсомольская правда» газетасида эълон қилинди.

23.06.2019 00:39

Америка экспертлар гуруҳи Россиянинг 2030 йилдаги потенциал қиёфасини чизиб берди. Асосий тахминлардан бири шундаки, Путин ҳали президент лавозимини эгаллаб турган бўлади, деб хабар беради Le Pointда чиққан мақола муаллифи. Бу сценарий бир томчи ҳам киноясиз ёдга олиб ўтилади. Путин ўша пайтга келиб 78 ёшда бўлади. 2020 йилда АҚШ президенти лавозими учун курашиш ниятида бўлган демократ Джо Байден ҳам ҳозир айнан 78 ёшда.

22.06.2019 17:59

Помпеонинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ҳукуматининг олдида ҳали кўплаб ишлар турибди, лекин 30 йил ичида биринчи марта у қаттиқ хавотир уйғотадиган мамлакат ҳисобланмаяпти. АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, Ўзбекистон диний эркинликлар билан боғлиқ вазиятни анча юмшатди, хабар беради РИА Новости.

21.06.2019 20:06

Одатда, исламофобиянинг ўсиши ҳақида гапирганда биз 2001 йил 11 сентябрь воқеаларини бошланғич нуқта қилиб оламиз, деб ёзади муаллиф. Лекин шуни яхши биламизки, бу воқеагача ҳам исламофобия АҚШ да ҳам, Европада ҳам кучли кўринишда мавжуд бўлган. Шу билан бирга, 2001 йил 11 сентябрдан кейин кескин ўзгариш рўй берди ва аввалги даврлар билан таққослаганда исламофобия янги, мисли кўрилмаган воқеалар билан бирга кузатила бошлади, дейилади мақолада.

21.06.2019 14:04

Саудия Арабистонида таниқли Исломий воиз ва олим телевидение орқали Қуръон ва Суннатнинг илгари сурилган жуда қаттиқ ва том маънодаги талқинлари учун узр сўради ва мўътадил қарашларга риоя қилишни ваъда қилди. Шайх Оиз ал-Қарни ўзининг диний қарашларининг тадрижий ривожланиши ҳақида гапириб, ёшлик йилларида Исломга бутунлай бошқача қараганини таъкидлади.

21.06.2019 13:58

Тбилиси парламенти олдида бир неча минг киши тўпланди. Акция қатнашчиларининг аниқ сони номаълум. «Настоящее Время» мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, намойишчиларнинг бир қисми парламентнинг ички ҳудудига ўтган. Полиция намойишчиларни сиқиб чиқаришга уринди. Полиция қалқонларининг бир қисми одамлар қўлига тушди – улар оломон ичра тарқатиб юборилди.

21.06.2019 05:00

Ямандаги уруш айни пайтга келиб камида 91 600 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради зўравонликни ўрганувчи таҳлил маркази чоршанба куни. Бу 2015 йил ҳарбий ҳаракатларнинг биринчи ойлари учун ҳисоботдан кейинги энг янги баҳодир.

21.06.2019 04:50

Қатар делегацияси якшанба куни Исроилдан қамал қилинган анклавга янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини илгари суриш мақсадида Ғазо секторига нақд пул билан 20 миллион доллар етказиб берди. Қатар, ўтган йили электр энергияси учун пул тўлашни тўхтатган Фаластин маъмуриятининг ваколатларини ўз зиммасига олган ҳолда, ойига 11 миллион долларлик янги электр узатиш линиясини молиялаш орқали Ғазо секторининг энергия эҳтиёжларини қондиришга умид қилмоқда.

21.06.2019 00:30

Хитой, бир неча марта айтиб ўтилганидек, ўз фуқароларини имкон қадар кучлироқ назорат қилишга интиладиган барча диктаторлик режимлари учун илҳомлантирувчи мисол ҳисобланади. Бу, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари режимлари учун ҳам хосдир.

21.06.2019 00:21

"Сара Нетаняху, яҳудийлар давлати бош вазирининг рафиқаси, гарчи Исроилнинг қиролича-онаси бўлишни орзу қилаётган бўлса-да, кўплаб ғийбатлар предмети бўлиб келмоқда. Бир неча йил давомида у ва унинг турмуш ўртоғи коррупцияда шубҳаланиб келмоқда. Исроил адлия вазирлиги Бенямин Нетаняхунинг турмуш ўртоғига «сурункали фирибгарлик» ва «ишончни суиистеъмол қилиш»да айблов қўйилганда реал воқеликка айланди, - деб ёзади Le Figaro журналисти Сеголен Форгар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase