Аёл рад жавобини берди ва ишга олинмади. Аёл стоматология директори унга ёқимли таассурот қолдиргани, лекин мижозлар мусулмонлар рўмолини ўраб олган шифокорда даволанишни истамаслигини айтган суҳбатни диктофонга ёзиб олганди.
Мусулмон стоматолог аёл бандлик соҳасида тартибга солиш органларига мурожаат қилди, шундан кейин клиника бирдан ўз фикрини ўзгартириб, аёлга иш таклиф қилди, лекин у рад жавобини берди ва диний асосларга кўра дискриминация учун суд тартибида 100 000 шекель (11 000 доллардан ортиқ) товон тўлашни талаб қилди, деб хабар беради Haaretz.
Исроил суди мусулмон клиниканинг аёлга товон пули тўлаши мажбуриятини юклаш ҳақида ўз қарорида таъкидлашича, ҳижоб малакали стоматологни ишга олишга рад жавоб беришда ягона сабаб бўлган.
Исроил клиникаси ҳижобга душманлик учун 11 000 доллар тўлайди
Исроилда мусулмон аёл ҳижобга муносабат туфайли уни ишга олмаган стоматологияни судга бериб, ундан йирик миқдорда товон пул ундириб олди. Исроилнинг Нетани шаҳрида стоматология клиникаси тиш шифокори ишга кириш истагида бўлган аёлни суҳбатга таклиф қилди. Суҳбат вақтида мусулмон аёл клиника директоридан иш пайти ҳижобни ечиш таклифини эшитди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси