close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
28.08.2020 15:55

Покистон «толибон» афғон ҳаракатига қарши, улар айнан Афғонистондаги тинчлик жараёнининг ўртасида бўлганида кенг кўламли молиявий санкциялар жорий этди. Жума куни кечқурун чиқарилган буйруқларга ўнлаб шахслар, жумладан, Толибон ҳаракатининг бош музокарачиси Мулла Абдулғани Барадар ва Ҳаққоний оиласининг бир неча аъзолари, жумладан Ҳаққоний тармоғининг ҳозирги раҳбари ва толибон бошлиғининг муовини Сирожуддин номи қайд қилинган.

19.08.2020 15:40

Покистон Бош вазири Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимга изоҳ берди. Фаластинликлар ҳуқуқлари таъминланмагунча Покистон Исроилни тан олмайди. Бу ҳақида Покистон Бош вазири Имрон Хон маҳаллий Dunya News  телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

05.08.2020 05:50

Покистон телекоммуникация соҳасидаги тартибга солувчи орган мамлакатда Bigo оқимли видео платформасини тақиқлаб қўйди ва Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғига «ахлоқ қоидаларига хилоф, беадаб ва одобдан ташқари контент»ни рағбатлантириш бўйича сўнгги огоҳлантириш берди.

26.04.2020 08:00

Мусулмон дунёсининг кўплаб мамлакатлари муқаддас Рамазон ойи арафасида йиғилишларга қатъиян тақиқ қўйишган бир пайтда Покистонда ҳамма нарса аксинча. Шанба куни тарқатилган баёнотда Покистон жамоат намозларини масжидларда ўтказишга қўйилган чекловларни олиб ташлаган, аммо мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун кўплаб хавфсизлик шартларини қўйган.

26.03.2020 11:17

Покистонда коронавирус билан касалланганлар сони мингдан ошди. Инфекциядан энг кўп зарар кўрган вилоят Синдх бўлиб, у ерда 413 та ҳолат қайд этилган. Панжобда бу ҳолатлар сони 296 га, Белужистонда - 115 га, Хайбер-Пахтунхвада - 78та, Гилгит-Балтистонда – 81, Исломободда 16 киши, Азад-Жамму ва Кашмирда эса бир кишидан вирусга чалинганлиги тасдиқланган.

26.02.2020 06:30

Ҳиндистонлик вазир  унинг мамлакати 1947 йил мамлакатни иккига бўлиш вақтида барча мусулмонлари Покистонга жўнатиб юбора олмаганининг ҳақини тўлаши ҳақида гапирди. Ҳиндистон бош вазири Наренда Модининг ашаддий тарафдорларидан бўлган Гирирадж Сингх бу қадам мамлакатни кўплаб кулфатлардан сақлаб қолган бўларди деди.

16.01.2020 05:59

Душанба куни Покистонда суд мамлакатнинг собиқ президенти Парвоз Мушаррафга махсус суд томонидан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди ва уни «конституцияга зид» деб маълум қилди. «Лаҳор олий суди Парвоз Мушарраф ҳақида қарорни бекор қилди», - деди Reuters агентлигига Мушаррафнинг адвокати Азар Сиддик.

18.12.2019 06:57

Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. ТАСС хабар қилишича, собиқ президентга нисбатан айбловлар у 2007 йил конституция амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва фавқулодда ҳолат жорий қилиши билан боғлиқ. Унинг ўзи айбини тан олмади ва иш сиёсий тусга эга деб маълум қилди.

13.12.2019 23:21

Покистонлик бир момо американинг «гуноҳлар шаҳри»да Аллоҳнинг уйини ўз кучлари билан қандай қургани воқеаси Лас-Вегасда Иброҳим масжиди барпо этилиши тарихидан хабар топган ҳар бир кишининг қалбини ларзага солади. 74 яшар Шараф Хасибуллоҳ 1975 йилдан бери АҚШда яшайди. У ёшлигида фармацевт дипломини олган ва йирик аптекага эгалик қилган, лекин мусулмон бизнес-ледининг асосий даромад манбасига охирги йилларда кўчмас мулкка қўйилмалар айланган.

15.10.2019 15:19

Иордания стратегик тадқиқотлар қироллик ислом институти Покистон бош вазири Имрон Хонни ислом дунёсида «Йил эркаги» деб тан олди. Покистоннинг Dawn ахборот агентлиги хабар қилишича, Имрон Хон қўшни Ҳиндистон билан тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари туфайли энг нуфузли мусулмон сифатида эътироф этилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase