Кувайт масжидларида коронавирус туфайли жума намозлари бекор қилинди
COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши кураш мақсадида Кувайт масжидларида жума намози ва жамоавий намозлар ўқилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақида Khaleej Times мамлакат ҳукумати га ҳавола қилган ҳолда маълум қилди. 13 март жума куни, Кувайт вақф ва исломий ишлар вазирлиги Twitter да мос келувчи баёнот билан чиқди.
Дубай касалхоналарида барча режадаги жарроҳлик амалиётлари бекор қилинди
Дубайда рвс юқтириб олган беморларни даволаш учун ресурсларни озод қилиш мақсадида барча режадаги ва шошилинч бўлмаган жарроҳлик операциялари бекор қилинди. Дубай соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, давлат касалхоналари ва хусусий касалхоналарда камида март ойининг охиригача режадаги ва шошилинч бўлмаган жарроҳлик операциялари амалга оширилмайди.
АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони беш мингдан ошди
АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони беш мингдан ошиб кетди, дейди Жонс Хопкинс университети федерал ва маҳаллий маълумотларга асосланиб. Унга кўра, 5068 ҳолат тасдиқланган, 85 киши вафот этган.
Эрон коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича барча рекордларни урмоқда
Эронда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда. Эронда бир кунда коронавирусдан 129 киши вафот этди. Бу эпидемия бошлангандан бери Ислом республикаси учун рекорддир. Хозирги кунда Эронда вирус қурбонлари умумий сони 853 кишини ташкил этади.
Ливанда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Ливанда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақида шошилинч йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган Мамлакат хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади. "Умумий сафарбарлик барча қоидалар ва махсус буйруқларга мувофиқ эълон қилинди ... Фавқулодда эпидемиологик вазиятда ҳаракат қилиш учун жавобгар бўлган барча давлат идоралари ва хизматларидан кўрсатмаларни бажариш талаб қилинади", - дейилади ҳужжатда.
Бахрейнда коронавирус оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Баҳрайнда янги турдаги коронавируснинг биринчи қурбони қайд этилди. Амирликнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Твиттер-даги микроблогида хабар беришича, Баҳрайннинг "бошқа касалликлари мавжуд ва соғлиғи ёмон бўлган" 65 ёшли фуқароси коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 18 кишига етди
Туркияда коронавирус юқтириб олганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Президент маъмуриятининг алоқалар бўлими бошлиғи Фахреттин Алтунга таяниб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Аввалроқ, бу мамлакатнинг олтита касал бўлган фуқаролари ҳақида гапирилиб, уларнинг тўрттаси Европадан келган ва Туркияда COVID-19 аниқланган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган.
Марокашда коронавирус туфайли барча масжидлар ёпилди
Марокашда кеча, 16 мартдан бошлаб барча мусулмон масжидлари ёпилди. Коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида бу қарор қиролликнинг энг юқори илмий кенгаши томонидан қабул қилинди. Масжидларни ёпиш бўйича тавсиялар, қайд этилганидек, Марокаш қироли Муҳаммад VI томонидан берилган.
Коронавирус ва Ислом: Вирус эпидемияси бизга нимани ўргатиши мумкин?
Шу йилнинг январидан бошлаб бутун дунё бўйлаб олимлар томонидан коронавирус деб аталган янги турдаги грипп вируси шиддат билан тарқала бошлади. Хитойнинг Ухан шаҳрида, тахминан декабрь–январнинг бошларида пайдо бўлиб, у шиддатли равишда бошқа давлатларга кўчиб ўтди. Тиббиёт статистикасига кўра, ушбу вирусга бутун дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ киши чалинган ва бир неча минг киши ушбу касаллик оқибатида вафот этган.
Исириқ коронавирусга қарши кураш воситасими?
Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги грипп миллий маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Рахимов Repost учун эксклюзив равишда «Исириқ ёрдам берадими?» деган масалада «i» устидаги ҳамма нуқталарни жойига қўйди, яъни ҳеч бир ноаниқ ерини қолдирмай тўла изоҳлади.