Ҳожатхона қоғози ваҳимаси қаердан келди?
"У вирусдан ҳимоя қилмайди ва омон қолишга ёрдам бера олмайди, лекин шунга қарамай, ҳожатхона қоғозига бугунги кунда талаб жуда катта", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри. "Дастлаб ҳимоя ниқоблари сотилиб олди, кейин қўлларни дезинфекция қилиш воситалари. Энди макаронлар, турли консервалар, мева-сабзавотлар, душ учун гель ва тиш пасталари билан бир қаторда ҳожатхона қоғози ҳам энг харидоргир товарлардан бирига айланди.
Малайзия: Мусулмонлар йиғилиши Жанубий-Шарқий Осиё бўйлаб кенг кўламда вирус тарқалишига олиб келди
Ўтган ойнинг охирида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур четидаги кенг масжидлар мажмуасида бўлиб ўтган Халқаро учрашув Жанубий-Шарқий Осиёда коронавирус инфекцияси тарқалиши манбасига айланди. Малайзия Соғлиқни Сақлаш вазири доктор Адҳам Бобонинг сўзларига кўра, тадбирда иштирок этган малазиялик 34 яшар эркак сешанба куни вафот этди. Бу 27 февралдан 1 мартгача Шри Петалинг масжидлар мажмуида бўлиб ўтган тадбир билан боғлиқ биринчи ўлимдир. Унда 16 минг киши, жумладан, 1500 чет эллик қатнашган.
«Россия атайлаб дунёда ваҳима солмоқда», - Европа Иттифоқи баёноти
Россия Федерацияси назорат остидаги давлат медиа воситалари орқали дунёда коронавирус эпидемиясининг авж олганлиги ҳақида атайлаб ваҳима тарқатяпти. Европа Иттифоқида РФ ҳудудидан келаётган барча дезинформация диққат булан кузатиб борилмоқда.
Бағдодда шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланди
Ироқда коронавирус инфекциясининг 124 ҳолати қайд этилган. 17 мартдан 23 мартгача кечқурун Боғдодда шаҳар атрофида ҳаракатланиш тақиқланади. Ироқ ҳукуматининг сўзларига кўра, бу чора коронавирус тарқалишига қарши кураш учун қилинган. Фақат юкларга нисбатан истисно амал қилади.
Уммон чет элликлар учун ёпилди
Уммон ҳукумати мамлакатга чет элликларнинг киришини тақиқлаб қўйди. Уммон ҳукумати чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлайди. Энди улар султоният ҳудудига фақат ўз фуқаролари, шунингдек, қолган бешта араб мамлакатлари фуқаролари киришга рухсат этилади - улар келганидан кейин карантинга олинади.
Мирзиёев: Бир қатор соҳаларга солиқ таътили берилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёэв 18-март куни мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди. Айни пайтда Ўзбекистонда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Вирус юқтирганлар сони 15 та экани хабар қилинмоқда. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16-мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди.
Чўчимаган аҳмоқлар даврининг охири. COVID-19 пандемияси бизга нимани ўргатади
Инсоният акллироқ бўлиши керак. Яна омон қолиш учун. Хавфли душман пайдо бўлиши билан инсониятга ҳозир нима ва қаерда етишмаётганлиги аниқ бўлди. Яна шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолишимиздан олдин буни тузата оламизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19 коронавирусининг пандемиясини эълон қилди. Женевадаги матбуот анжуманида ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус тегишли баёнот берди.
Вабода сабр қилишнинг ажри
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир», дедилар».
Нима сабабдан антибиотиклар коронавирусни ўлдирмаяпти?
Кўпчилик биладики, нафас олиш тизимининг энг кенг тарқалган ва жиддий касаллиги саналган пневмония билан оғриганда одатда антибиотиклар буюрилади. Коронавирус инфекциясининг асосий асоратлари COVID -19 -пневмония. Аммо антибиотиклар ёрдам бермайди. Мутахассислар бунинг сабабини тушунтиришди.
Помпео АҚШнинг коронавирус ишлаб чиқишига алоқадорлиги ҳақидаги гапга жавоб берди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон сиёсатчиларининг АҚШда коронавирусни биологик қурол сифатида яратган деган айблови нотўғри эканлигини айтди. "Мен Эронда Ухандаги вирус манбасига тааллуқли дезинформация кампаниясига эътибор қаратмоқчиман. Эрон ҳукумати ёрдамни қабул қилиш ўрнига, Эрон халқининг эҳтиёжларига эътибор беришнинг ўрнига, бир неча ҳафтадан бери Эрон ҳукумати вирус ҳақида ёлғон гапирмоқда.