Тожикистон коронавирус туфайли Қирғизистон билан чегарани ёпди
COVID-19 коронавирус пандемияси эълон қилиниши ва юзага келаётган эпидемиологик вазият муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадан ўтказиш пунктлари то вазият барқарорлашгунга қадар ёпилади, хабар қилди РИА Новости Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
ЕК коронавирус кенг тарқалган шароитларда кибер жиноятчилик ўсганлигини қайд этди
Eвропа Иттифоқи кибер жиноятлар, хусусан, коронавирус тарқалиши шароитида сохта дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналарни таклиф қилиш даражаси ошганини қайд этди, дея хабар беради сешанба куни Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен.
Коронавирусдан ўлганлар сони 16585 кишига етди, бир суткада касаллик юқтирганлар сони 30 000 кишига ошди
Коронавирус эпидемияси дунё миқёсида 16585 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ўлганлар сони ҳақидаги маълумотлар реал вақтда янгиланади. Коронавирус эпидемияси тез суръатлар билан тарқалишда давом этмоқда: сўнгги бир кун ичида дунёда 30 минг кишига юқтирилди, дея хабар беради агентликлар.
Коронавирус COVID-19 келиб чиқиши: олимлар унинг қаердан пайдо бўлганини аниқладилар
Коронавирус SARS-CoV-2, ёки бошқача айтганда COVID-19 штамми иккита турли ҳайвонлар вируси бирлашиб, инсон организмига шикаст етказадиган янги вирус яратиши натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Бироқ биологлар ҳозирча айнан қайси жониворлар бунда айбдор эканлигини аниқлай олмадилар.
"Дарҳол қабул қилинг!" - Трамп дунёни вирус пандемиясидан қутқарадиган мўъжизавий дори номини айтди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, америкалик шифокорлар коронавирус инфекцияси COVID-19 га дори топдилар. Пандемия аллақачон дунёда 15 мингдан ортиқ аҳолини ўлдирган, аммо халос бўлиш имконияти пайдо бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп COVID-19ни даволашда катта ютуқни эълон қилди. Расмий твиттерида у бир неча кун ичида ҳалокатли вирусни йўқ қиладиган модда номини айтди.
Грецияда коронавирусга чалинган аёл соғлом фарзанд кўрди
Коронавирусга чалинган аёл душанба Грецияда соғлом фарзанд кўрди, деди янги коронавирус бўйича соғликни сақлаш вазирлиги вакили профессов Сотирис Циодрас брифингда. "Вирусга қарши кураш бизнинг умумий курашимиздир. Бугун ушбу курашда ёш она ғалаба қозонди, у бугун шифохонамизда соғлом болани дунёга келтирди", - деди Циодрас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Карантин ҳақида
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўраган эканлар. Шунда у зот бундоқ хабар берибдилар: «Аслида у Аллоҳ хоҳлаганларига юборадиган азоб бўлган. Бас, Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди. Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур».
Саудия Арабистони қироли даволанаётган касалхонадан коронавирус чиқди
Қиролли оиласи аъзолари, жумладан қирол Салмон даволанаётган қирол Фейсал касалхонаси у ердаги ходимга коронавирус ташхиси қўйилгандан сўнг ёпилди, хабар беради Middle East Eye. Тиббиёт муассасаси барча ходимлар COVID-19 текширувидан ўтмагунга қадар ёпилиб туради. Айни пайтда 12 нафар касаллик юқтирган ҳақида маълум.
Путин Кремлни тарк этди, ОАВ РФ президенти коронавирус туфали қаерга кетганлигини билиб олди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин оиласи билан бирга Кремл ва Москва ҳудудини тарк этди. Қайд этилишича, у масофадан режимида ишлаш учун Валдайдаги қароргоҳига йўл олган. Бугун, 23 март куни, Владимир Путин оиласи билан Кремл ва Москва ҳудудини тарк этгани маълум бўлди.
Судан ҳукумати коронавирус туфайли сешанбадан бошлаб коменданлик соати жорий қилади
Судан ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида кечқурун ва тунда комендантлик соатлари кучга кирганини эълон қилди. "Сешанба куни соат 20.00 (Москва вақти билан 21.00) дан 06.00 (Москва вақти билан 07.00) гача мамлакатнинг барча шаҳарларида комендантлик соати жорий этишга қарор қилинди", - деб РИА Новости олган Суданнинг Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши таркибига кирувчи Фавқулодда вазиятлар бўйича Олий қўмитанинг баёнотида айтилган.