Саудия Арабистони ҳукумати шиаларнинг Катиф вилоятини карантинга ёпди
Саудия Арабистони яна тўртта коронавирус ҳолати қайд этилаганидан сўнг, ушбу касалликннг кенг тарқалиши оллидини олиш мақсадида асосан шиалар истиқомат қиладиган Катиф туманини ёпиб қўйди. Ушбу ҳаракат Катифда норозиликка олиб келиши мумкин, бу қироллик ҳокимияти ва шиа озчиликлари ўртасидаги қоқинишга сабаб бўлиб, дискриминация ва маргиналлашувдан шикоят қилади.
Серия А ўйинлари коронавирус туфайли расман тўхтатиб қўйилди
Коронавирус кенг тарқалиб кетганлиги туфайли Италия ҳудудида барча спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича мамлакат чемпионати - Серия А ўйинлаи тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақида Италия бош вазири эълон қилди.
Аввалроқ бу халқаро мусобақаларга дахл қилмаслиги маълум қилинганди.
Қирғизистон муфтияти масжидларда карантин жорий қилмайди
Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавируса COVID-19 тарқалиши хавфи муносабати билан масжидларда жума намози қатнашчилари сонини чеклаш илтимосига рад жавобини берди. Бу ҳақида 6 март куни 24.kg нашри хабар беради.
Коронавирусга қарши қайси дуолар ўқилади?
Коронавирус касаллиги бутун дунё бўйлаб тарқала бошлагач, унга қарши қайси дуоларни ўқиса бўлади, деб савол берувчилар кўпайди. Шуни ҳисобга олиб, қуйида айрим набавий дуолар ва зикрларни келтирамиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалликлардан паноҳ сўраганлар, биз умматларига керакли кўрсатмалар берганлар.
Саудия, Урдун ва Тунис коронавирусга илк чалинганлар ҳақида маълум қилди
Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.
Коронавирус атрофида диний баҳслар
Юқумли касаликнинг авж олиши ультраконсерватив шиа муллалари ва ҳукумат ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. «Бу мусулмон ҳуқуқшунослари ўртасидаги тарихий тортишувдир, унинг илдизлари илк ислом даврига бориб тақалади», - деди AFP га Қумлик академик ва мулла Мохсен Алвири. "Баъзи одамлар диний маросимларни ҳамма нарсадан, ҳатто тиббиёт фанидан устун қўйишади", - дейди Алвири.
Эронда имом Ризо мақбарасини ялашга даъват қилган киши ҳибсга олинди
Эрон расмийлари коронавируснинг ҳалокатли тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларга қарамай, шиалар мақбараси эшикларини ошкора ялаган бир кишини ҳибсга олдилар. Жаъфар Ғафурий вирусли видеони ёзиб олиб, Машҳаддаги Имом Ризо қабри атрофидаги металл эшикларни ялади: "Мен сизни тинчлантириш учун ва мақбарага келиш учун вирусни истеъмол қиламан".
Коронавирус бутун дунё бўйлаб мусулмонларнинг ибодатларига таъсир этмоқда
Янги коронавируснинг саёрамиз бўлаб тарқалиши дунёнинг турли мамлакатларида одамлар фаоллигига жиддий таъсир этмоқда. Спорт мусобақалари, модалар намойишлари, илмий конференциялар, карнаваллар, ҳатто парламент мажлислари – уларнинг ҳаммаси бекор қилинмоқда ёки кейинга қолдирилмоқда ёки бошқача форматда ўтказилмоқда.
Коронавирус: Жанубий Кореяда минг кишига коронавирус юқтирган секта раҳбарларини қотиллик учун суд қилишмоқчи
Жанубий Кореяда минг кишига коронавирус юқтирган секта раҳбарларини қотиллик учун суд қилишмоқчи. Шу билан бир пайтда Жанубий Коредаги барча католик черковлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида ёпиб қўйилди. Бу католицизм Жанубий Кореяга кириб келгандан буён 236 йил давомида мисли кўрилмаган ҳодисадир.
HOLA! USA: Джеки Чан коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкин. Бу касалга даво топганга у 1 млн юань ваъда қилганди.
Келиб чиқиши гонконглик бўлган Голливуд актери Джеки Чан коронавирус юқтириб олганликда гумон қилиниб, касалхонага тушган бўлиши мумкин. Ўтган дам олиш кунлари 65 яшар жанг санъати вакили Гонконгда яна 60 киши таклиф қилинган зиёфатга ташриф буюрганди. Уларнинг айримлари SARS-CoV-2 вирусини юқтириб олган экан.