Эрон: Хитойдан ташқарида коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони энг кўп мамлакат
Эрон янги коронавирус туфайли саккизта ўлим ҳолати ва яна 43 та янги юқтириб олиш ҳолати ҳақида маълум қилди, бу эса қўшни давлатлар тез тарқалаётган эпидемиядан қўрқиб, Эрон билан барча туристик алоқаларни тўхтатишига мажбур қилди.
Эронда коронавирус оқибатида бир шаҳарда одамларнинг оммавий ўлими ҳақидаги маълумотга шарҳ берилди
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатлари оммавий характерга эга бўлгани ҳақида миш-мишларни рад этди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Эрон ислом республикаси ҳукумати Қум шаҳрида COVID-19 оқибатдан ўлганлар сонини яшираётгани ва уларнинг сони 50 дан ортиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Туркия коронавирусга қарши курашда Хитойга ёрдам беради
Туркия янги турдаги коронавирус (Kovid-19) тарқалишига қарши курашда Хитойга ёрдам кўрсатяпти. Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга тиббиёт ходимлари учун 2000 та ҳимоя комбинезонлари ва 2000 та фильтрли ниқоб тақдим этди. Бу ёрдам Хитойнинг Анқарадаги элчихонасига топширилди.
Коронавирус Эронни қамраб олмоқда
Эронда коронавируснинг янги тури туфайли икки киши вафот этди. Бу ҳақда Твиттерда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича масъул ходими Киянуш Жиханпур маълум қилди. Қум шаҳрида касалхонага нафас қисилиши ҳақида шикоят қилган ва янги турдаги коронавирус ташхиси қўйилган икки киши касалхонада вафот этди.
Хитойда коронавирусга қарши биринчи препарат ишлаб чиқаришга жорий қилинди
Хитойда янги коронавирусга қарши курашда самарали бўлиши мумкин бўлган биринчи препарат Чжэцзян провинциясида ишлаб чиқаришга жорий қилинди, хабар қилади Тайчжоу шаҳри ҳукумати. Гап аввалроқ Favipiravir ёки Avigan номи остида маълум бўлган препарати ҳақида боради. Ушбу препарат латин алифбосида қандай ёзилиши келтирилмаган, лекин русча транскрипцияда «Фавэйлавэй» сифатида янграйдиган ном олди.
Ер сайёрасининг учдан икки қисмида коронавирус тарқалиши эҳтимоли бор деб айтилмоқда
Хитойда коронавируснинг янги турига чалинган одамлар сони шиддат билан ўсиб боряпти, бутун дунё бўйлаб қурбонлар умумий сони эса 1300 кишидан ошиб кетди. Агар эпидемия тўхтатилмаса, у Ер шарининг учдан икки қисмини забт этиши мумкин, ҳисоблайди экспертлар.
Мусулмонлар коронавирусни аниқлашнинг энг тез усубини ишлаб чиқдилар
Туркияда одамнинг 2019-nCoV коронавирусига чанлинганини икки соат ичида аниқлашга имкон берадиган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа хабар берди. «Бизнинг олимларимиз коронавирусни аниқлаш учун тест ишлаб чиқдилар. Натижа олиш тезлиги одатий тестлар билан таққослаганда тўрт бараварга қискариб, 90-120 дақиқани ташкил қилади», – вазирнинг шу сўзларини келтиради Haberturk телеканали.
Мусулмон-шифокорлар коронавирусни даволашнинг самарали схемасини ишлаб чиқдилар
Бугунги кунда Малайзияда коронавирус (nCoV-2019) юқтириб олган 3 киши даво топди. Малайзияда ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 17 ҳолат қайд этилганди. Шундан ўн икки киши хитойлик, 5 киши Малазия фуқароси. 9 февраль, кечки пайт, 63 ёшдаги Хитой фуқаросидан олинган таҳлил натижалари унинг тўлиқ тузалиб кетганини кўрсатди. У Куала-Лумпур касалхонаси изоляторида симптоматик даволаш курсини ўтаганди.
CNN (АҚШ): шифокор декабрь ойидаёқ коронавирусни сезган, лекин уни жим бўлишга мажбур қилишган
Ўтган йил 30 декабрда Уханлик 34 яшар шифокор Ли Вэньлян ўз дўстларига хусусий тартибда яқинларини аниқланган коронавирус ҳақида огоҳлантиришни маслаҳат берди. Бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди, 3 январда эса Ли маҳаллий полиция бўлимига чақирилди ва «Интернетда миш-мишлар тарқатганлик учун» ҳайфсан берилди.
Al Jazeera (Қатар): Вирус 65 миллион кишини ўлдиради?
Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ваҳималар кун сайин ўсмоқда. «Ал-Жазира» одамлар ўзлари билмаган ҳолда вирус ҳақида тарқатаётган, қўрқув уйғотиб, ҳалокат кўламини ошириб кўрсатаётган хато фикрларни бир қилиб тўплади. Эпидемия 65 миллион кишининг умрига зомин бўлиши ростми? Муаллифлар ўқувчиларга нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканини тушунишга ёрдам беради.