Абдураҳмон ас-Судайс коронавирус ҳақида
Бугун дунёда шиддат билан тарқалаётган юқумли касалликдан хабарингиз бор. Шубҳасиз, бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг буюк ҳикматидан, чексиз қудратидан далолатдир. Бу жараён бандалар Аллоҳга қайтиши учун бир имтиҳон ва синовдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида “Биз, албатта, сизларни қўрқув, очлик билан, мол-жон ва меваларга нуқсон етказиш билан синаб кўрамиз”, деб баён қилган.
Каъба коронавирусдан тозаланмоқда
Коронавирус инфекцияси авж олиши Саудия Арабистони ҳукуматини муқаддас жойларга ташриф буюрадиган зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди. Хусусан, ердаги энг муқаддас бино – Каъба ўраб олинди. Айни пайтда диндорлар кўпроқ тегинадиган жойларни тозалаш ва дезинфекция қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Коронавирус Ҳиндистонга ҳам етиб борди
Ҳиндистонда расман коронавирусга чалинганлар сони 115 кшини ташкил этди, деб хабар берди 16 март куни The Hindu. Касаллик юқтириш билан боғлиқ икки ҳолат Махараштра штатида, яна иккита ҳолат Керал штатида ва битта ҳолат Ражастхани штати, Карнатака штати, Телинган штати ва Уттаракханд штатида қайд тилган. Биринчи касаллик юқтириш ҳолати Орисса штатиба қайд этилди.
Коронавирус туфайли ал-Ақсо масжиди ёпилди
Исроилда, Қуддус марказида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида иккита масжид ёпилди, хабар қилади Al Arabiya шаҳар мусулмонлар жамоати вакилларига ҳавола қилган ҳолда. Маълумки, ал-Ақсо масжиди ҳам ёпилган. Ундан ташкари, яқин жойда жойлашган Қоя гумбази масжиди ҳам ёпилди.
Коронавирус орқасида ким турибди?
Американингми, Хитойнингми лабораториясидан чиқарилган, «коронавирус» пневмониясига олиб келадиган вирус-мутант, унинг ўзи COVID-19, дунё бўйлаб ғолибона юришини ва жаҳон иқтисодиётини вайрон қилишни давом эттирмоқда.
Пандемия Covid-19: глобализмга ўқилган жанозами?
Коронавирус инфекциясининг пандемияси бизнинг дунёмизни сезиларли даражада ўзгартиришига шубҳа қиладиган одам кам қолган. Юқумли эпидемия мусулмонларнинг диний амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида биз аввал ёзган эдик. Энди COVID-19 глобализмни қандай йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида гаплашайлик.
Эрон вирус қурбонларининг ҳақиқий сонини яширяптими? Сунъий йўлдошдан оммавий қабрлар тасвири суратга олинди
Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни таҳлил қилган эксперт фикрига кўра, Эронда CОVID-19 туфайли қурбон бўлганланинг дафн этиш учун оммавий қабрлар қазилмоқда. Февраль ойи оҳирида Қом шаҳридаги қабристонда умумий узунлиги деярли 100 метр бўлган иккита катта чуқур пайдо бўлди. Шаҳардаги коронавирус қурбонларини дафн этиш учун ушбу қабрлар қазилди, дея хабар беради Washington Post.
Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича фатвоси эълон қилинди
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Исроиллик олимлар коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқди
Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.
Эрон ХВЖдан ёрдам сўради: республика тарихида бу биринчи ҳолат
Пайшанба куни Эрон Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) янги коронавирусга қарши курашда зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди, ҳукумат томонидан яна 75 киши ўлганлиги маълум қилинди, бу эса мамлакатда вирус тарқала бошлаган кундан шу пайтгача бўлган кундалик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.