close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
27.03.2020 12:18

Тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Москвадаги федерал лабораторияларда коронавируснинг 71 янги ҳолати тасдиқланди. Бу Россияда касалланган одамларнинг кунлик кўпайиши бўйича рекорд кўрсаткичдир. Ҳаммаси бўлиб, Москвада 262 та ҳолат қайд этилган, мамлакатда жами 840 та ҳолат қайд этилган.

27.03.2020 12:13

Францияда олимлар COVID-19 ни даволашда уларнинг самарадорлиги хитойлик шифокорлар томонидан ҳам қайд этилган гидроксихлорохин ва азитромицинни қўлладилар. International Journal of Antimicrobial Agents журнали хабар беришича, экспериментда 30 дан ортиқ киши иштирок этди:

27.03.2020 12:05

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарга карантин қўйилди. Ташрифлар тўхтатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 25 март куни Тошкентда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

27.03.2020 12:01

Бир ёки бир нечта одамнинг ўлимига олиб келадиган қасддан касаллик юқтириш, ниятга қараб, терроризм, безорилик ёки саботаж сифатида таснифланади. Санитария-эпидемиология қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш учун тегишли қонун лойиҳаси Давлат думасига тақдим этилди.

26.03.2020 17:32

Бир неча кундан бери оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда қоғоз пул ва тангалар орқали коронавирусни юқтириш мумкинми ёки йўқ деган мавзуда баҳс кетмоқда. Турли хил фикрлар билдирилмоқда. Аслида, қандай тўлаш муҳим эмас, асосийси шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишдир.

26.03.2020 17:04

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва унинг оила аъзолари давлат раҳбари қуролли кучларнинг йирик қурилиш лойиҳалари бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Шафи Абдуҳалим Довуд билан учрашгандан сўнг карантинга тушди. Ушбу учрашувдан бир неча кун ўтгач генералда COVID-19 аниқланди.

26.03.2020 14:28

Шаҳзода Чарлзда коронавирус аниқланди. Кларенс-Хауснинг таъкидлашича, 71 яшар шаҳзодада Covid-19 вируси ташхиси қўйилди. - Унда енгил аломатлар мавжуд, бироқ қолган жиҳатдан унинг саломатлиги жойида бўлиб, Шотландияда ўзини изоляция қилган, - дейилади хабарда.

26.03.2020 11:23

Испания армисининг коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашга юборилган Фавқулодда вазиятлар Бригадаси (Unidad Militar de Emergencias) ҳарбий хизматчилари улар дезинфекция ўтказиш учун келган мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган қариялар уйларидан ташлаб кетилган, айримлари жонсиз ҳолдаги юзлаб қарияларни топдилар. Бу ҳақида «Озодлик» радиоси хабар қилади.

26.03.2020 11:17

Покистонда коронавирус билан касалланганлар сони мингдан ошди. Инфекциядан энг кўп зарар кўрган вилоят Синдх бўлиб, у ерда 413 та ҳолат қайд этилган. Панжобда бу ҳолатлар сони 296 га, Белужистонда - 115 га, Хайбер-Пахтунхвада - 78та, Гилгит-Балтистонда – 81, Исломободда 16 киши, Азад-Жамму ва Кашмирда эса бир кишидан вирусга чалинганлиги тасдиқланган.

26.03.2020 10:12

Кейинги ҳафта, 28 мартдан 5 апрелгача, иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда Россияда ишланмайди. Ушбу чоранинг мақсади мамлакатда коронавирус тарқалишини секинлаштиришдир. Бу ҳақида бугун Россия президенти Владимир Путин янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли русларга қилган махсус мурожаатида маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase