close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
05.04.2020 14:13

«Ал-монитор» халқаро интернет портали исроиллик вазир, ултра-ортодоксал яҳудий Яков Лицманнинг сўзларидан иқтибос келтирди. "Биз ибодат қиламиз ва умид қиламизки, Масиҳ Пасха вақтига келади, ва ишончим комилки, Худо бизни Мисрда қутқарганидек, Масиҳ ҳам бизни қутқаради", - деди у 22 март куни.

05.04.2020 13:48

"2017 йилда Пентагон махсус маърузасида Оқ уйни вентиляторлар, ниқоблар ва касалхоналарда ўринлар етишмаслигидан огоҳлантирган ва вирусли касалликнинг пандемияси эҳтимоли борлигига ишора қилган, аммо АҚШ маъмурияти зарур чораларни кўрмаган", дейилади The Nation хабарида.

05.04.2020 13:17

"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушган одамлар, агар тиббий суғуртаси бўлмаса ёки уларнинг суғурта компанияси улар олган тиббий ёрдам суғурта  бўйича кўзда тутилган хизматлар қаторига кирмайди деб қарор қиладиган бўлса, 42486 дан 74310 долларгача тўлашга мажбур бўлишларига тайёр бўлишлари керак", - деди FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда CNBC.

05.04.2020 13:04

Арманистонга охирги суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 34 кишига ортди ва 770 кишини ташкил қилмоқда, хабар қилинади соғлиқни сақлаш вазилигининг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази сайтида. Жума куни республика ҳукумати коронавирус тасдиқланган 736 та ҳолат ҳақида маълум қилди. Арманистонда COVID-19 оқибатида етти киши вафот этди.

05.04.2020 12:59

Исроилда COVID-19 ташхиси тасдиқланган одамлар сони бир суткада 550 кишига ошди ва 7859 кишига етди, 42 киши вафот этди, деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил вазирлиги берган маълумотларга кўра, шанба куни соат 9.30 га бўлган ҳолатда коронавирус юқтириб олганлр сони 7589 кишига, вафот этганлар сони 42 кишига етди (шундан 6 киши – охирги суткада), 427 киши соғайиб кетди.

05.04.2020 12:55

Буюк Британияда 40 йил давомида умрини дунёнинг турли бурчакларида одамларни қутқаришга бағишлаган таниқли мусулмон шифокор коронавирусдан вафот этди. Нигериялик асли мусулмон ва илгари Буюк Британиядаги энг йирик шифохоналардан бирининг раҳбари, таниқли тиббиёт мутахассиси бўлган 68 ёшли доктор Алфа Сааду 2 ҳафта давомида вирусга қарши курашди.

04.04.2020 22:42

Коронавирус аломатлари бўлмаган, лекин аллақачон коронавирус билан касалланган одамлар уни ёнида турган одамларга юқтириши учун аксириш ёки йўталиш шарт эмас. PLOS ONE веб-сайтида пайдо бўлган Дэвисдаги Калифорния университети аэрозоллар физикаси соҳасдаги мутахассисларнинг сўзларига кўра, оғиздан чиқадиган майда аэрозол заррачалари суҳбатдошларга юқиши учун шучаки гапиришнинг ўзи кифоя.

04.04.2020 16:37

Британияда коронавируснинг тарқалиши мамлакатнинг мусулмон жамоатчилигига айниқса оғир тушмоқда. Лондонда истиқомат қилувчи, COVID-19 тести ижобий натижа берган 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳоб икки кун олдин вафот этди.
У коронавируснинг Буюк Британиядаги энг ёш қурбони ҳисобланади.

04.04.2020 15:48

Ўтган сутка давомида Москвада коронавирус касаллигига чалиниш билан боғлиқ 434 та ҳолат қайд этилди, хабар қилинади мэрнинг сайтида. Бу 448 та ҳолат қайд этилган бир кун олдинги кўрсаткичан камроқ. Пойтахт бўйича умумий касалланганлар сони эса 3357 кишига етди.

04.04.2020 15:42

Америкалик машҳур қўшиқчи Pink унда янги турдаги коронавирус аниқланганини айтди, бундан ташқари, у COVID-19 пандемиясига қарши кураш фондларига бир миллион доллар ажратди. "Икки ҳафта олдин менда ва уч яшар ўғлим Джеймсонда COVID-19 аломатлари аниқланди. Бахтимизга, бизни даволовчи шифокор тестлар билан ҳам ишларкан ва бизнинг тест натижаларимиз жавоби ижобий бўлиб чиқди", – деб ёзди Pink ўз твиттерида.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase