Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 мингдан ошди
Жонс Хопкинс университети ҳисоблагичида акс этган расмий статистик маълумотларга кўра, COVID-19 туфайли тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони 50 мингдан ошди. Пандемия ривожланишини кузатувчи интерфаол харитага эга бўлган Мэриленд Америка тадқиқот университети маълумотларига кўра, COVID -19 вирусидан 50230 киши вафот этган.
Эрон парламенти спикери коронавирус юқтириб олди
Associated Press хабарига кўра, Эрон парламенти спикери Али Ларижаний коронавирус билан касалланган. У вирусни юқтирган мамлакатдаги энг юқори мартабали расмий шахсга айланди. Ларижани касаллангани ҳақида парламент ўз веб-сайтида хабар бериб, унинг карантинда даволанишини айтди.
Лукашенко COVID-19 баҳонасида «дунёни қайта тақсимлаш» истаги бормикан деди
Белорусия президенти Александр Лукашенконинг фикрича, баъзи "кучли" давлатлар COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятни дунёдаги таъсир доираларини қайта тақсимлаш учун ишлатмоқчи. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Лукашенко пайшанба куни "Мир" халқаро телерадиокомпаниясининг Беларусиядаги ваколатхонасига берган интервюсида шундай баёнот билан чиқди.
АҚШда 5,1 мингдан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди
АҚШда коронавирус қурбонлари сони 5,1 минг кишидан ошди, мамлакат бўйлаб касаллик юқтириб олганлар умумий сони 215 минг кишидан ошди, хабар қилади американинг Джон Хопкинс университети. АҚШ федерал ва маҳаллий статистикаси йиғиндисини чиқрадиган университет маълумотларига кўра, тасдиқланган ҳолатлар сони 215 417 тани, ўлим ҳолатлари сони – 5116 таи ташкил қилди.
Владимир Путин апрелни ишдан холи ой деб атади
Россия Федерацияси Президенти Путин коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган телевидение орқали ўзининг иккинчи чиқишида илгари қабул қилинган чоралар 30 апрелгача чўздирилишини маълум қилди, чунончи: ҳамма кунлар иш ҳақи ва иш ўринлари сақланган ҳолда барча кунлар ишдан холи ҳисобланади.
Ўликхоналаримиз тўлиб кетган
"Американинг Нью-Йорк штати глобал эпидемия марказига айланди. (...) Covid-19 дан ҳозирда мингдан ортиқ Нью-Йорк аҳолиси вафот этди, - деб ёзади немис нашри Die Zeit. – Кўплаб касалхоналардаги вазит ҳалокатли, кўп нарса: ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари, ниқоблар, ҳимоя кийимлари, персонал, ўринлар етишмаяпти. Ўтган ҳафта New York Post нашри Covid-19 оқибатида биринчи тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида маълум қилди.
Францияда икки ҳафта давомида карантин қоидалари бузилганлиги учун 359 мингта жарима солинди
Коронавирус туфайли Франция бўйлаб ҳаракатланишнинг икки ҳафталик чекланиши туфайли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари деярли 360 мингта жарима солди, деди чоршанба куни Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.
Пандемияга қарамасдан, исломий облигациялар бозори барқарор бўлиб турибди
Исломий облигациялар бозори, пандемияга қарамасдан, барқарор бўлиб турибди, бу ҳақида Moody’s Investors Service халқаро рейтниг агентлиги маълум қилди. Уларнинг ҳисоботига кўра, 2020 йил исломий молия бозори кенгайишни давом эттиради, бу айниқса, Малайзияда сезиларли бўлади, гарчи Саудия Арабистони энг йирик исломий банкинг маркази мақомини сақлаб қолсада.
Трамп таклиф қилган вирусга қарши дори самарасиз – Европа Иттифоқи
Яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп ўз "Твиттер"ида баёнот беришича, гидроксихлорохин ва азитромицин моддалари ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вирусни бир неча кун ичида йўқ қилар экан. Бироқ Европа Иттифоқида бу препаратлар янги вирусдан даволанишга ҳеч қандай ёрдам бермайди, деб ҳисоблашади.
Саудия Арабистони ҳажни кейинга қолдиришга чақирмоқда
Саудия Арабистони Ҳажни ташкил қилиш бўйича вазири Муҳаммад Бантен телевидение орқали COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли мусулмонларни муқаддас Макка шаҳрига ҳажга боришни кейинга қолдиришга чақирди. Саудия Арабистонида Макка шаҳрига, яна бир муқаддас шаҳар саналган Мадинага ва мамлакат пойтахти ар-Риёдга кириш аллақачон ёпилган. Мамлакат чегараларни ёпиб қўйди, жамоат транспорт ҳаракати чекланган.