Коронавирусга қарамай, Эронга зиёратчилар келишда давом этмоқда
Эрон парламенти депутати Азиз Ахбаряннинг маълум қилишича, шиалар учун муқаддс саналган Қум шаҳри аввалгидек зиёратчиларни, жумладан, чет элликларни қабул қилишда давом этмоқда. Қум юқумли касалликнинг тарқалиш ўчоғига айланди, айнан шу ерда дастлабки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Афонда яна учта роҳибда коронавирус аниқланди
Аввалроқ касал бўлиб қолган Ксенофонт монастирининг 55 яшар роҳиби билан Буюк Британияга борган яна учта роҳибда коронавирус тести ижобий натижа берди, деб хабар қилади "Вима ортодоксиас" нашри. Биринчи коронавирус ҳолати Афон роҳибида 28 март куни топилган бўлиб, у Салоникида коронавирусга чалинганлар учун махсус жратилган АХЕПА касалхонасига жойлаштирилганди. Касаллик юқтирганларнинг ёши 40 дан 55 гача.
Дубайда тиббиёт ниқобларнинг нархини ошириб юборган дорихоналарга жарима солинди
Дубай иқтисодиёт вазирлиги коронавирус эпидемияси шароитларида тиббий ниқоблар ва дезинфекция воситалари нархини ошириб юборган учта дорихона жарима тўлашига тўғри келишини маълум қилди. Жарима миқдори ҳақида хабар берилмади.
Помпео: Эронга қарши санкциялар коронавирус туфайли юмшатилиши мумкин
АҚШ давлат котиби Майк Помпео коронавирусга қарши курашни енгиллатиш учун Эрон ва бошқа давлатларга нисбатан санкциялар режими юмшатилиши мумкин, деб баёнот берди. Помпео Доналд Трамп маъмуриятида бундай баёнот билан чиққан биринчи вакилдир. Унинг таъкидлашича, санкциялар тиббиёт ускуналари ва инсонпарварлик юкларига нисбатан амал қилмайди.
Белоруссия коронавирусга қарши курашда Россиядан ёрдам сўради
Белоруссия коронавирусга қарши курашда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақида «Коммерсантъ» газетаси Россия давлат структураларидаги манбаларига таяниб хабар берди. Нашр манбаларининг аниқлаштиришича, Минск Москвадан тиббий ниқоблар, тест-тизимлар ва ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари сўраган.
Саудия Арабистони: ноқонуний муҳожирлар коронавирусда бепул тиббий хизмат кўрсатилиш ҳуқуқига эга бўлдилар
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз имзолаган фармонга кўра, коронавирус касаллиги билан боғлиқ тиббий хизматлар ҳам давлат, ҳам хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазири доктори Тауфик бин Фаузан ал-Рабийянинг айтишича, фармон Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан ҳам, чет элликлар, жумладан, қироллик ҳудудида ноқонуний бўлиб турганлар учун ҳам амал қилади.
Жанубий Корея эпидемияни қандай енгди
Ушбу мамлакат ҳукумати эпидемия хавфига дарҳол жавоб беришди ва у бошланганидан 2 ҳафта ўтгач, аҳолини оммавий текшрувдан ўтказишни бошлади. Блогер Вера Владимирова Жанубий Кореяни коронавирус эпидемиясини енгиш учун деярли йўқотишларсиз (иқтисодиётни тўхтатмасдан, фуқаролик ҳуқуқларини бузмасдан ва ҳеч қандай карантин жорий қилмасдан) қандай эриша олганлиги ҳақида ёзади ва у АҚШда яшаганлиги сабабли Кореядаги вазиятни америкаликлар билан таққослади.
Путин билан учрашган Бош врачга коронавирус ташхиси қўйилди
Бир ҳафта олдин у президент Владимир Путин билан мулоқот қилганди. Коммунаркадаги 40-сонли касалхона бош врачи Денис Проценкога коронавирус ташхиси қўйилди, хабар қилади «Россия 24». Шифокорларнинг сўзларига кўра, у ҳозирда Коммунаркадаги юқумли касалликлар касалхонасига жойлаштирилган ва ўзини қониқарли ҳис қиляпти.
Италия, сенга нима бўлди?
Коронавирус эпидемияси давомида Италияда ўлим кўрсаткичлари бир неча маротаба ўсди. Сешанба куни Италияда Covid-19 тасдиқланган ҳолатлари сони 100 мингдан ошиб кетди. Коронавирус қурбонлари расмий сони 11,5 минг кишидан ортиқни ташкил қиляпти.
Эксперт: соқол ва мўйлов коронавирус тарқалиши учун муҳит эмас
Роспотребнадзор CMD ЦНИИ Молекуляр диагностика Марказининг етакчи эксперти Михаил Лебедев соқол ва мўйловни қириб юриш ҳеч қандай профилактика маъносига эга эмас деб айтди. Соқол ва мўйлов коронавирус кўпайиши ва организмга кириб бориши учун қулай жой ҳисобланмайди, лекин бунда гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилиш керак. Бу ҳақида ТАСС агентлигига Роспотребнадзор CMD ЦНИИ Молекуляр диагностика Марказининг етакчи эксперти Михаил Лебедев маълум қилди.