Шифокор ёлғон коронавируснинг аломатлари ҳақида гапирди
Коронавирус пандемияси пайтида ипохондрияга мойил бўлган одамлар иситма, йўтал ва кўкрак оғриғига дучор бўлишлари мумкин, деди иммунолог Владимир Болибок news.ru сайтига изоҳида. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли ташвишлар ҳақиқатан ҳам баъзи касалликларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, стресс буйрак усти безлари қобиғининг гормонларнинг кўп миқдорда ажратишига олиб келади, бу иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Германия инқироз билан қандай курашяпти?
Мамлакат ҳукумати эпидемия туфайли ишсиз ва даромадсиз қолган барча якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлади. Барча ривожланган давлатлар, Россиядан фарқли ўлароқ, пандемияда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жуда жиддий чораларни кўрмоқдалар.
Эронда коронавирусга чалинган аҳоли сони 50 мингдан ошди
Эронда коронавирус касаллигини юқтириб олганлар сони 50 минг кишидан ошди, уч мингдан ортиқ киши вафот этган. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Киануш Джаханпур маълум қилди.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди
Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицманда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вазирлигининг хабар қилишича, вазир ва унинг турмуш ўртоғида коронавирусга топширилган тестлар ижобий натижа берди – энди уларнинг иккаласи карантинга йўл олади.
Коронавирус: итлар ва мушукларни ейиш илк марта тақиқланди
Коронавирус пандемияси шароитларида Хитойнинг Шэнчжэн мегаполиси мамлакатнинг итлар ва мушуклар гўштини овқатга истеъмол қилиш тақиқланган биринчи шаҳрига айланди. Бу ҳақида пайшанба куни, 2 апрелда ВВС янгиликлар хизмати сайтида ёзилди.
Исроил коронавируснинг асимптоматик ташувчиларини қандай топиш кераклигини билишини айтмоқда
Исроил шифокорлари коронавируснинг асимптоматик ташувчиларини аниқлашни ўрганишди. Бу ҳақда мамлакат ОАВ ёзмоқда. Тадқиқотчиларга кўра, COVID-19 ташувчиларининг 50 фоизигача касалликнинг аломатлари кўринмайди ва улар айниқса хавфлидир, чунки улар бу ҳақида билмасдан ҳам бошқаларга юқтиришади.
Коронавирусда Путин, эҳтимол, ўзи учун кучли рақибга дуч келди
"Январда, Владимир Путин ўз ҳукмронлик даврини узайтиришга ҳаракатлар доирасида Конституцияни ўзгартириш режаси ҳақида маълум килганида Россия президентининг йўлида деярли ҳеч қандай тўсиқ йуқ эди. Бугун эса Путин ўзини умуман бошқача вазиятда ҳис қиляпти.
Филиппин президенти карантинга халақит браётганларни жойида ўлдиришга чақирди
Филиппин президенти Родриго Дутерте хавфсизлик хизмати ходимлари коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин режимини бузган ҳар бир кишига қарата ўқ узилишини талаб қилди. Бу ҳақида пайшанба, 2 апрель куни хорижий ОАВ, хусусан, France 24 нашри давлта раҳбарининг телемурожаатига таянган ҳолда маълум қилди.
Франциядаги қариялар уйларида қарийб 900 киши вафот этди
Францияда коронавирус оқибатида вафот этганлар умумий сони беш минг кишидан ошди, жумладан, қариялар уйларида 884 киши ўлди. Бу ҳақида Франция соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жером Саломон маълум қилди, деб хабар беради Le Figaro.
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 435 кишига етди
Коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятга кўра, соат 23: 15да Қозоғистонда яна 12 та янги вирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар беради Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.