Фидокор муслима ҳамшира коронавирусга қарши тенгсиз жангда ҳалок бўлди
Буюк Британияда коронавирусга чалинган беморлар билан муоқотда бўлган тиббиёт ходимларининг олтинчиси оламдан ўтди, бу сафар ҳам мусулмонлар ҳамжамияти вакили вафот этди. 36 яшар ҳамшира Арима Насрин Уолсолл Манор касалхонасида меҳнат қилиб, хавфли вирусга қарши курашда олд сафларда бўлди.
Ҳиндистонда коронавирус туфайли мусулмонлар мажбуран кремация қилинмоқда
Ҳиндистонда коронавирус оқибатда ўлган мусулмонларни мажбурий равишда кремация қилиш бошланди, бу мусулмонлар жамияти томонидан катта хавотир уйғотмоқда. Мумбаи яқинидаги шаҳарчада 65 ёшли мусулмоннинг кариндошлари марҳумни ислом анъаналарига кўра дафн этмоқчи эдилар, лекин эпидемия туфайли жорий қилинган янги қоидалар коронавирусдан ўлган одамларни ўз хоҳиши бўйича қабристон изламасдан, энг яқин қабристонга дафн этиш кўрсатилган.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар кескин кўпайди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 32 нафарга ортиб, 342 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Мисрда Рамазон ойида жамоат учун ифторлик ўтказиш ман этилди
Араб тилидаги интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Миср Вақф ишлари вазирлиги 4 апрелда мамлакатда коронавирус тарқалишига кураш доирасида Рамазон ойида жамоат учун ифторликлар ўтказишни ман этишини маълум қилган. Вақф ишлари вазирлиги эҳсон қилиш ниятида бўлганларни Рўза ойи бошланишидан олдин атаганларини нақд пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида фақир ва эҳтиёжмандларга тарқатишга чақирди.
Қозоғистонда зудлик билан учта янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилади
Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида тез кўтариладиган конструкциялардан учта юқумли касаллик шифихонаси қурилади, деб хабар берилади Қозоғистон ҳукумати сайтида. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мос келувчи ташаббус билан чиқди.
Чеченистонда коронавирус туфайли комендант соати жорий қилинди
Чеченистон Россия Федерацияси минтақалари орасида давом этаётган коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши курашда кўрилаётган чоралар кескинлиги бўйича етакчилик қилмоқда. Энди эса комендант соати эълон килинган биринчи минтақа бўлди.
Туркияда коронавирусдан ўлим ҳолати энг кучли кундалик ўсиши қайд этилди
Пайшанба куни Туркияда коронавирус билан боғлиқ ўлимлар кундалик ўсиши энг юқори кўрсаткичи қайд этилди, бунда ўлганлар сони 28 фоизга, яъни 277 кишидан 356 кишигача ўсди. Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджа ўзининг ҳар кунга брифингида айтганидек, сўнгги 24 соат ичида 79 киши ваот этди, яна 2456 киши ижобий натижа берди, натижада касалланганлар умумий сони 18135 кишига етди.
Коронавирус ҳақида энг кўп тарқалган фейк-хабарлар
Февраль ойининг бошларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус ҳақида фейк-хабарлар тарқалишини «инфодемия» деб атади. Лекин огоҳантиришларга қарамай, ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқалишда давом этяпти. Биз Францияда энг тарқалган фейк-хабарларни тўплаб, уларга изоҳ бердик.
Токиода касаллик юқтиришлар сони энг юқори нуқтага чиқди - кунига 130 кишини ташкил қилмоқда
Шаҳар расмийлари одамларни уйда қолишга ундашди, чунки 13 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳарда сўнгги кунларда ушбу касаллик ҳолатлари кўпайган. Якшанба куни эрталабки янгиликлар дастурида, губернатор Юрико Коике аҳолини кераксиз юришлардан қочишга чақирдди ва "ҳаёт хавф остида" деб таъкидлади.
Британия олимлари 5G алоқа миноралари коронавирус чақиришини инкор қилди
Буюк Британиянинг академик ҳамжамияти вакиллари 5G уяли миноралари коронавирус тарқалишига ёрдам беради деган миш-мишларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда. Хусусан, Англия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тиббиёт директори Стивен Повис бундай хабарларни "сохта янгиликларнинг энг даҳшатли тури" деб атаган ва микробиология профессори Саймон Кларк уларни "мутлақ ахлат" деб таърифлаган.