close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
10.04.2020 23:37

"COVID-19" нинг асимптоматик ташувчилари кўп ҳолларда юқумли бўлади, шунинг учун уларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим, деди соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ХХР давлат қўмитасининг махсус эксперт комиссияси раҳбари, етакчи эпидемиолог Чжун Наньшань.

10.04.2020 23:30

Португалия ҳукумати ўтган сутка давомида 1,5 минг киши коронавирусга чалингани, 26 киши вафот этгани ва ўлганлар умумий сони 435 кишига етгани ҳақида маълум қилди, хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. 10 апрель маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19га чалинганлар умумуий сони 15472 кишига етди. Қайд этилишича, бир суткада тузалганлар сони 233 кишига етди.

10.04.2020 23:23

Японияда бир суткада COVID-19 тасдиқланган нги ҳолатлари сони 455 тани ташкил қилиб, умумий касалланганлар сони 6,7 минг кишидан ошди, хабар қилади маҳаллий маъмуриятлар маълумотларини тўплаш ва улрни жамлаш билан шуғулланадиган NHK телеканали.

10.04.2020 18:02

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги «Шапағат» махсус ижтимоий хизматлар марказида 35 киши коронавирусни юқтирган, деб ёзади zakon.kz. Оқмўла вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 16 март куни марказда карантин вақтида 147 та одам (ўртача ёши 75 ёш) бўлган. Хизмат кўрсатувчи 74 ходимдан 51 нафари таътилга ва масофадан ишлашга юборилди.

10.04.2020 17:54

Нью-Йоркда коронавируснинг кучли тарқалишини ўрганган олимларнинг фикрига кўра, бунда асосий ролни Европадан келган беморлар ўйнаган. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Тадқиқотчилар 75 та намунада вирус геномини таҳлил қилишди ва учдан икки қисмдан кўпроғи Европага тегишли эканини аниқлашди. Уларнинг айнан қаердан экани ҳам аниқланди: Буюк Британия, Франция, Австрия ва Голландия.

10.04.2020 04:46

Сайёрамизда тарқалган коронавирус пандемияси, бу йил - Саудия Арабистони ташкил топганидан бери биринчи марта Ҳаж зиёратининг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Аммо, бу тарихда фавқулодда ҳолатлар туфайли Ҳажни бажариш имкони бўлган биринчи ҳолат эмас.

09.04.2020 23:23

Коронавирус пандемияси давлатнинг фуқаролар фаровонлиги ва хавфсизлиги кафолати эканлигини кўрсатди, деди "Креативная дипломатия" жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази президенти Наталья Бурлинова.

09.04.2020 19:05

Қозоғистон Ухан коронавирусининг тарқалиши оқибатларига қарши курашиш учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Президент Қозоғистон ёрдамга муҳтож мамлакатларнинг "ҳамжиҳатликда" ва "ҳукуматлар мурожаат қилган тақдирда" ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

09.04.2020 18:25

Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 га яқин аъзоси COVID-19 коронавирус касаллигини юқтириб олган бўлиши мумкин, деб ёзади американинг The New York Times нашри қироллик оиласига яқин манбага таяниб. Айни пайтда ар-Риёд губернатори саналган шаҳзодалардан бири реанимацияда. Қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги расман тасдиқланди.

09.04.2020 15:46

"Коронавирус фитна назариялари кўпроқ душманликни келтириб чиқаради ва одамларнинг ҳаётига таҳдид солади,- деб ёзади немис газетаси Der Tagesspiegel, - баъзи бир устоз кўрмаган табиблар вирусга қарши иммунитетга эга бўлиш учун оқартирувчи воситалар ичишни маслаҳат беришади. Бошқалар эса ҳеч қандай вирус йўқ, ҳаммаси инсониятни қул қилиш ёки эътиборни иқтисодий инқироздан чалғитиш учун ўйлаб топилган деб таъкидлайди. Ёки Ангела Меркелни қамаш учун".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase