Абу Муслим
Ажал биттадир. Қатл қилинган киши ҳам ўз ажалида (умри тугагани учун) ўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Туркия Президенти Анталиядаги дипломатик форумда сўзга чиқди
- Устоз, рўза ибодати ҳақида сўзлаб берсангиз.
Қуйидаги ишларни ўз хоҳиши билан қасддан қилган кишининг рўзаси бузилади, унга ҳам қазо, ҳам каффорат, яъни қул озод қилиш, бунга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиш, бунга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш вожиб бўлади.
Макка масжиди Ҳаром ректори Шайх Абдураҳмон Ал-Судаис ҳаром масжидга Фаластин байроғи билан келган ҳар қандай шахс ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди.
Рўзадорга ифторлик қилиб бериш хайрли амаллар сирасига киради. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, унинг ажри мислича берилади”, дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг...» (Ҳужурот сураси, 2-оят) нозил бўлганда, Собит ибн Қайс: «Мен дўзахий эканман», деб уйида ўтириб олди. Собит ибн Қайс Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига бормай қўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муъоздан: «Эй Абу Амр! Собитга нима бўлди, касалми?» деб сўрадилар. Саъд: «У қўшним бўлади. Уни касал бўлганини билмадим», деди. Саъд уни олдига келиб, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини айтиб берди. Собит: «Бу оят нозил қилинди. Сизларга маълумки. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан орангизда овози энг баланди менман. Мен дўзахийман», деди. Саъд буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоху-алайҳи васаллам: «Йўқ, у жаннатийлардан», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқишар ва Ислом аҳлига уни араб тилида тафсир қилиб беришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар, ёлғончига ҳам чиқарманглар, «Аллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қилинган нарсага ҳам», деганлар», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Албатта, Қуръон ва ҳадисдан хукм олиш, ундаги ҳукмларни истинбот қилиш (чиқариб олиш) ҳар кимнинг ҳам кўлидан келмайди. Бунинг учун, кишини фатво рутбасига, Исломнинг асосий масдарларидан ҳукм олишга ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаш билан бирга яна икки илмни билиш лозимлиги айтилади.
У барча ишларнинг ваколати топширилган Зотдир. Лекин ваколат берилувчи икки хил бўлади. Биринчиси айрим ишларга вакил қилинади ёки барча ишларга вакил қилинади. Барча ишлар топширилган зот фақат Аллоҳ таолодир.
Тадқиқотчилар бир гуруҳ эркакларга аёлларнинг кўз ёшлари ёки физиологик эритмага дучор қилишди. Бир нечта тажрибалар натижасида кўз ёшларини ҳидлашда тажовузкорлик даражаси 43,7 фоизга пасайганлиги аниқланди.
Валид ибн Язид 709 йили туғилган. Унинг онаси Уммул-Хажжож Ироқ волийси Хажжож ибн Юсуфнинг жияни бўлган. Валид ибн Язид отаси Язид ибн Абдулмалик (720-724) васиятига кўра, амакиси Хишомдан кейин халифа бўлиши керак эди. Аммо Валид хулқи ёмон бўлганлиги ва маст қилувчи ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли Ҳишом унга тахтни топширишни хоҳламади ва ўзининг ўғли Масламани валиаҳд қилишни ният қилди. Шу воқеа сабабли халифа Ҳишом ва Валид ибн Язид муносабатлари ёмонлашди. Валид Ҳишомнинг ўлимига қадар кўчманчилар орасида ҳаёт кечирди. Халифа Ҳишом фитна тарқалишидан қўрқар эди. Шунинг учун Валидни ҳокимиятдан четлатиш ҳақида кўрсатма бермади.