Авлиё ва уламо, шоирлар ва фақиҳлар, сўфийларнинг “яширин халифалиги” сиёсатчилари
Пирга қўл берса қазо намозлар қилинмайдими?
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Бир кун дўстларимиз билан Нақшбандия тарийқатида бўлган инсонларнинг олдига борган пайтимизда у ерда қўл бериш (байъат) бўлаётган экан. Байъат қилинаётган вақтда муршид ўз муридига оят ва ҳадисдан далил келтириб, бугунгача қазо қилган намозларингизнинг қазосини ўқимайсиз, деб мурожаат қилди. Бу ҳол бизда жуда ғалати таассурот қолдирди. Чунки бошқа бир Нақшбандия тарийқатидаги муршид ўз маърузасида Аллоҳ Ҳаққ субҳанаҳу ва таоло қиёмат куни бандалардан иккита нарсани умуман кечмаслигини айтди, улардан бири қўл ҳаққи, иккинчиси Аллоҳнинг буюрган фарзлари (ўқилмаган намозлар, тутилмаган рўзалар, берилмаган закотлар). Қизиғи шундаки, бу зот ҳам ҳадисдан далил билан гапирган эди. Бу ҳолнинг қайси бири тўғри? Жавобингиз учун ташаккур.
Нақшбандий тариқатининг шайхи
Қурбонали Боқибуллаевич Ахмедов (Qurbonali Boqibulla o'g'li Ahmedov, қоз. Құрбанәлі Бақиболлаұлы Ахметов; 1955 йил 4 апрель куни Ўртачирчиқ туманида туғилган) — Ўрта Осиёда Нақшбандия тариқатининг (Мужаддидия-Ҳусайния) кўзга кўринган намояндаси, сўфий шайхи (пиру комил).
Мутаассиб муридлар томонидан пирнинг таҳоратидан қолган сувни истеъмол қилиши
Ҳозирда ўзларини тариқатчимиз деб даъво қилаётганлар аввало анъанавий тариқат асосларини қўпол тарзда бузаётганлари, қолаверса шариат кўрсатмаларига ҳам амал қилмаётганлари намоён бўлмоқда.
Нафснинг ислоҳи шайх ва байъатга боғланмаган
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.
Ўзбекистондаги замонавий нақшбандийа тариқати ҳақида
Мустақиллик йилларида диний қадриятларни қайта тиклашга эътибор қаратилиши масжидлар, мадрасалар ва бошқа диний ташкилотлар билан бир қаторда тариқат вакилларининг ҳам фаолиятига кескин туртки бўлди. Натижада ҳозирги пайтда ҳам Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тариқатчилар фаолияти жадаллашди.
Пирга қўл беришдаги баъзи нотўғри ақидалар ҳақида (ФАТВО)
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намозхонлар тамонидан томонидан келаётган турли хат-хабарларга қараганда, юртимизда дину диёнат, маънавият ишлари ривожланиб, бораётган бир пайтда Ислом динимиз номидан баъзи бузғунчи тоифалар пайдо бўлиб, улар мусулмонларни тўғри эътиқодларига халал бераётганликлари маълум бўлди. Шундай тоифалардан бири – сохта эшонлардир.
Динда чинакам устоз деб кимни айтса бўлади?
Менимча, динда чинакам устоз шогирдини Аллоҳга ва Унинг элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боғлайди, ўзига эмас. Аллоҳни ва Унинг элчисини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севдиради, ўзини эмас. Шогирдининг юрагини Аллоҳга ва элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббат билан тўлдириб ташлайди, у юракдан ўзига муҳаббат учун жой қолдирмайди.