close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нақшбандий тариқатининг шайхи

Қурбонали Боқибуллаевич Ахмедов (Qurbonali Boqibulla o'g'li Ahmedov, қоз. Құрбанәлі Бақиболлаұлы Ахметов; 1955 йил 4 апрель куни Ўртачирчиқ туманида туғилган) — Ўрта Осиёда Нақшбандия тариқатининг (Мужаддидия-Ҳусайния) кўзга кўринган намояндаси, сўфий шайхи (пиру комил).

Қурбонали Боқибуллаевич Ахмедов (Qurbonali Boqibulla o'g'li Ahmedov, қоз. Құрбанәлі Бақиболлаұлы Ахметов; 1955 йил 4 апрель куни Ўртачирчиқ туманида туғилган) — Ўрта Осиёда Нақшбандия тариқатининг (Мужаддидия-Ҳусайния) кўзга кўринган намояндаси, сўфий шайхи (пиру комил).
Қурбонали Ахмедов 1955 йил 4 апрелда туғилган. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида туғилган, миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Бухородаги Мири Араб мадрасасида таҳсил олган. СССР парчаланганидан сўнг у ўз тариқатини Қозоғистоннинг жанубий ва шимоли-ғарбий қисмида (Чимкент, Тараз, Ақтўбе), шунингдек, Россиянинг татарлар яшайдиган вилоятларида (Орск) тарқата бошлади. Тошкент вилояти Паркент туманидаги Убай ибн Кааб масжиди (1992 йилдан) имом ноиби. 1994 йилдан Қозоғистон ва Россияда истиқомат қилади. 1996 йилда Қурбон Али Қозоғистон телевидениесида пайдо бўлиб (ўзбек оммавий ахборот воситалари умуман эътибордан четда қолди), сўфийликни тарғиб қила бошлади.
1998 йилда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Қизилўрдадаги радикал ислом жамоасининг фаолиятини фош қилди, унинг раҳбари Қурбон Али Ахмедов бўлиб чиқди. Жамиятнинг маркази Қизилўрда вилоятининг Ширкейли қишлоғи бўлиб, у ерга қўшни Ўзбекистондан кўплаб пирлар ваъз айтиш учун келган. Умуман олганда, «Тариқатчилар» нақшбандий жамоаси Қозоғистоннинг жанубий вилоятларининг юзга яқин аҳолисидан иборат эди. Қурбон Али тарафдорларига нисбатан махсус чоралар кўрилмади, расмий огоҳлантиришдан ташқари, Қурбон Алининг ўзи ҳам Ўзбекистонга бадарға қилинди.
1999 йилда Қурбон Али Ахметов Ўзбекистон ҳудудида, Тошкент вилоятининг Қорақалпоқ қишлоғида қўлга олинган. Унинг уйида тинтув ўтказилганда, Ўзбекистонда тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» партиясининг варақалари топилган. Аввалига Қурбон Али 15 суткага маъмурий қамоққа олинган, кейин 2000 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми «б» банди ва 244-1-модда 3-қисм «а» банди). Кассация шикояти кўриб чиқилгач, қамоқ муддати 3 йилга қисқартирилди ва 2001 йилда Қурбон Али Ахмедов амнистияга чиқди ва озод қилинди.
2014 йил декабр ойида Ўзбекистоннинг «Даракчи» газетасида Тошкентда «халифалари» пайдо бўла бошлаган Аҳмедов ҳақида танқидий мақола чиқди. Нақшбандий пир «Рухнома» асарида ўзини «қутб» ва «оламлар ҳукмдори» деб атагани учун кофирлик ва бутпарастликда (ширкда) айбланган. Мақолада Ўзбекистонда Аҳмедовни «пир» деб ҳисоблайдиган ва унга кўр-кўрона эргашадиган бир гуруҳ одамлар борлиги афсус билан қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қурбон-Али Ахметов фаолияти Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида энг фаол бўлиб, у ерда «Ислом Шафоати» ташкилотига асос солган (тўлиқ номи «Ислом Шафоати (Шафағатул Ислом) таълим жамияти»). Диний бирлашма қозоқ ва рус тилларида «Хақ жолы» (рус. Путь истины) газетасини чиқаради.

Диний фаолият ва мафкура

Қурбон Али қўқонлик нақшбандия шайхи Иброҳимжон Маматқуловнинг (Иброҳим ҳазратлари, 1937-2009) издоши. Шайхлари ўзларининг маънавий ворислик занжирини машҳур «Мактубат» асари муаллифи, ҳинд дин илоҳиётчиси Аҳмад Сирҳиндий (Имом Раббоний, 1564-1624) ва бухоролик нақшбандия шайхи Муҳаммад Ҳусайн (м. 1833 ёки 1834) билан боғлайдиган  «Мужаддидия-Ҳусайнийя» оқимига тааллуқли. «Мужаддидия-Ҳусайнийя» шўролар ҳукмронлиги даврида сақланиб қолган ноёб нақшбандия йўналишларидан биридир. СССР парчаланганидан кейин бу оқим вакиллари Ўзбекистондаги нақшбандийлар орасида энг кўп бўлди – 1990-йилларнинг охирига келиб Иброҳимжон Маматқуловнинг мингга яқин муридлари (шогирдлари) бор, оддий мухлислари сони эса кўпроқ эди. Бундан ташқари, Қурбон Али янада обрў қозониш учун Яссавий таълимотини қабул қилган.
Шайх Иброҳимжон ҳаёти давомида Қурбон-Али Ахмедов тариқатда иккинчи муҳим шахс эди, лекин 2009 йилда вафотидан сўнг қозоғистонлик нақшбандийлари етакчилари орасида Қурбон-Али ва Насриддин эшон тимсолида бўлиниш юз берди. Ҳар иккиси ҳам эшон (пиру комил) унвонига даъво қила бошладилар. Ҳозир Қурбон-Али Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларининг «халифаси»дир.

Оиласи
«Мемориал» ташкилоти маълумотларига кўра, у уйланган ва 5 нафар фарзанди бор. Унинг расмий хотинидан ташқари (Қозоғистонда кўпхотинликка йўл қўйилмайди) яна учта хотини бор. Уларнинг фарзандлари сони номаълум.

Асарлар рўйхати
Қурбан Али Ахмедов қозоқ тилидаги бир қатор асарлар муаллифи:
Мазхаб мәнісі (рус. Значение мазхаба)
Намазнама (рус. Книга о намазе)
Ілімге ілесу (рус. Следование за знанием)
Рухнама (рус. Книга о душе)
Тариқатнама (рус. Книга о тарикате)
Пірі бардың не қамы бар (рус. У кого есть пир, у того нет причин для беспокойства)
Аруақ — Алланың абылхаяты (рус. Духи предков — живительный источник Аллаха)

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Харурия Оғахонийлар »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase