close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мисрда 30 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кунига 30 та COVID-19 касаллигини юктирганлиги, шунингдек, икки киши ўлганлиги қайд этилганлигини ва касалланганлар умумий сони 196 тага етганини қайд этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Холид Мугаҳед вазирликнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган баёнотда айтилишича, 30 та ҳолатларнинг барчаси вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган мисрликлардир.

У беморларнинг аҳволини назорат қилиш учун барча зарур чоралар кўрилганини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сешанба куни коронавирусдан икки киши - 78 ёшли Италия фуқароси ва 70 ёшли мисрлик вафот этган.
Ҳозирги вақтда Мисрда тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 196 кишини ташкил этади, шундан 26 та ҳолатда бемор тўлиқ соғайиб кетган, яна олти нафари вафот этган.
Бош вазир Мустафо Мадбули душанба куни Мисрнинг барча аэропортлари коронавирус туфайли 19 дан 31 мартгача ёпилишини айтди. Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, профилактика чораси сифатида ишда бўлган давлат хизматчиларини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase