Чоршанба куни вазирлик сайтида берилган расмий баёнотда Муҳаммад Мухтар «Мусулмон-биродарлар»ни «руҳан носоғлом» ва «бутун дунё учун таҳдид» деб атади.
У гуруҳ ичидаги «жиноятчи элементлар» давлат вакиллари ва кенг жамоатчилик орасида COVID-19 тарқатишга уринганини ҳам қўшимча қилди.
«Гуруҳнинг коронавирус юқтириб олган айрим аъзоларига бу касалликни армия, полиция, суд органлари, оммавий ахборот воситалари ва жамиятнинг бошқа айбсиз аъзолари ўртасида тарқатиш буюрилди», - деди у.
Дастлаб Жума бундай мулоҳазалар билан парламентда сўзга чиқди ва бу ерда бошқа депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Табиийки, Мухтарнинг айбловлари мисрликлар орасида кенг салбий реакцияга сабабчи бўлди, улар ҳукмрон режимни мамлакатдаги барча муаммоларни «Мусулмон-биродарлар»га ағдаришда айбладилар.
Танқидчилар «Мусулмон-биродарлар» энди ҳамма нарсада: озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилишидан тортиб канализация билан боғлиқ муаммолар ва футбол бўйича миллий терма жамоанинг мағлубиятига айбдор деб ҳазиллашмоқда.
Лекин шунга қарамай, айбловчи томонида реал асос бор — видеода «Мусулмон-биродарлар»нинг ҳайдалган аъзоси Бахгат Али ҳукумат мамлакатдаги касаллик кўламини оммавий тан олишига мажбур қилиш учун грипп симптомлари бўлган ҳар бир кишини хавфсизлик кучлари, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари қўлини сиқиб қўйиш чақиради.
Миср ҳукумати «Мусулмон-биродарлар»ни коронавирус тарқатганликда айбламоқда
Миср дин ишлари бўйича вазири «Мусулмон-биродарлар» ҳарбий хизматчилар, полициячилар, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида коронавирус тарқатишга уринаётгани ҳақида баёнот берганидан сўнг кулгу остида қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси