Бир куни Али совуқ қаттиқлигидан устларига қалин пўстин кийиб Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: «Эй аъробий! Кел ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман», деди. Али (р.а.) бир қанча вақт ишлаб қўллари қавариб, жисмлари кучсиз бўлиб, ҳар челак ҳисобига хурмони қўлга киритиб, ҳатто ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб қолганини Фотима (р.а.) билан кун бўйи еб юришди.
Мана шу уларни ҳаётлари эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ (с.а.в.) га юборилган ҳақ билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалбий амаллар, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий, муқаддас нарсага эга эдилар.
Энди Қорунни саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир» (Ҳадид-20)
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Амморларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса Ростгўйликка ҳамроҳ эди. Аммор эса аҳдига вафо қилар эди.
«Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир» (Аҳқоф-16).
Муаллиф: Оиз ал-Қароний
Таржимон: Анвар Аҳмад